Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Шахтёр»нинг олти ва «Металлист»нинг уч нафар жанубий америкалик футболчиси Украинага қайтишдан бош тортди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Украина Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Шахтёр»нинг олти ва «Металлист»нинг уч нафар жанубий америкалик футболчиси Украинага қайтишдан бош тортди
Донецкнинг «Шахтёр» футбол клубининг олти нафар ўйинчиси Франциянинг «Лион» жамоасига қарши ўйиндан сўнг Украинага қайтишдан бош тортишди, дея хабар бермоқда Canal+’нинг расмий твиттери.

«Шахтёр» футболчилари Украина шарқи, хусусан, Донецкдаги нотинч вазият туфайли Франциядан Украинага қайтиб боришни хоҳлашмаяпти.

Украинага қайтишдан бош тортган олти футболчидан беш нафарининг исми маълум. Булар, бразилиялик Тейшейра, Фред, Дентиньо, Дуглас Коста ва аргентиналик Феррейра.

Ўз навбатида, Харьковнинг «Металлист» футбол клубининг уч нафар аргентиналик футболчиси – Хосе Соса, Алехандро Гомес ва Жонатан Кристальдо ҳам Аргентинада қолишга қарор қилишган.

«Ўзимизни бехавотир ҳис қилмайдиган мамлакатда қолишдан маъно йўқ. Биз бу ердаги вазият барқарорлашмагунича Аргентинада қоламиз, шартномаларимиз бекор қилинмайди», – деди Гомес.

«Малайзия самолёти билан содир бўлган ҳодиса бизнинг сабр косамизни тўлдирган сўнгги томчи бўлди. Менинг аёлим ва кичик ўғлим бор, мен уларнинг ҳаётини хавф остига қўя олмайман. Мен оилам учун жавобгарман», – дея Гомеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Infobae.

Маълумот учун, футбол бўйича Украина чемпионатида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Санжар Турсунов («Ворскла») ва ҳужумчи Максим Шацких («Говерла») тўп суради.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 12:37, 22.07.2014. Ўқилди: 6243 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик