Бугун 4 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • CAFA Nation's Cup
      • 04.09.2025 17:00
      • Афғонистон
      • -:-
      • Ҳиндистон
      • 04.09.2025 20:30
      • Тожикистон
      • -:-
      • Эрон
      • 05.09.2025 17:00
      • Туркманистон
      • -:-
      • Ўмон
      • 05.09.2025 19:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Қирғизистон

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 2 4
2 Ўмон 2 4
3 Туркманистон 2 1
4 Қирғизистон 2 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 2 6
2 Тожикистон 2 3
3 Ҳиндистон 2 3
4 Афғонистон 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Ҳиндистон 0-3 Эрон
2-тур Тожикистон 2-0 Афғонистон
2-тур Ўмон 2-1 Қирғизистон
2-тур Ўзбекистон 2-1 Туркманистон

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

04/09 17:00 Афғонистон - Ҳиндистон
04/09 20:30 Тожикистон - Эрон
05/09 17:00 Туркманистон - Ўмон
05/09 19:30 Ўзбекистон - Қирғизистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3234 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 04.09.2025

      05:15 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      07:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      14:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      22:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      02:00 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      03:55 "Всё о главном". Сергей Рогачёв.
      04:20 LIVE Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор. Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 04.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. Финал.
      10:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. 1/2 финала.
      12:05 "География спорта". Йошкар-Ола.
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:15 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. Финал.
      15:35 "Страна спортивная".
      15:55 LIVE Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия. Прямая трансляция.
      18:00 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      20:20 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. Финал.
      22:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. 1/2 финала.
      01:00 "Культовые".
      01:30 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. Финал.
      02:50 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
      04:40 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 04.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 во Франции. Женщины.
      07:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Волейбол".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "С мячом в Британию".
      21:00 LIVE Футбол. BetBoom матч сборной. Россия - Иордания. Прямая трансляция.
      00:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:55 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:00 "Команда мечты".
      04:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 04.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 11. Бильбао - Бильбао.
      08:30 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      10:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      10:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Верхней Савойе, Франция. Мужчины. Даунхилл.
      11:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 11. Бильбао - Бильбао.
      12:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      13:00 Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала.
      14:15 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 11. Бильбао - Бильбао.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 12. Ларедо - Лос-Корралес-де-Буэльна. Прямая трансляция.
      18:00 Велоспорт. Тур Будущего во Франции. Обзор.
      19:00 Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала.
      21:00 Конный спорт. Выездка. Чемпионат Европы в Крозе, Франция. Обзор.
      22:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 12. Ларедо - Лос-Корралес-де-Буэльна.
      00:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      00:30 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаҳонгир Меҳмонов: “Фёдоров биз учун катта сабоқ бўлмоқда. Автомашинага эса қизиқишим йўқ”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, “Нефтчи” клубига бефарқ бўлмаган мухлисларга жамоамиз ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмоновга савол йўллашини эълон қилгандик.

Футболчимиз манзили томон бир қатор ишқибозлар ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди. Вадага кўра, Меҳмонов ҳам саволларга жавоб бериб ўтди.

 - Жаҳонгир, яқинда сизни “Навбаҳор”га қайтишингиз борасида хабарлар пайдо бўлганди. Бу қанчалик ҳақиқат?
- Таклиф бўлди албатта. Лекин айни пайтдаги клубим билан ўртада шартномам бор. Шунинг учун “Нефтчи”да қолишга қарор қилдим.

- Сизнингча “Нефтчи”ни биринчи даврада кутилган ўйинни намойиш эта олмаганига нима сабаб бўлди?
- Бу ерда янги жамоа шаклланди. Шу сабабли биринчи даврада ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик.  

- Ўзингизни асосий таркибнинг муҳим аъзоси дея оласизми?
- Нима десам бўлади, бунга кўпроқ мухлислар ва мураббийлар жавоб бергани маъқул. Мен ҳар доим асосий таркибда ўйнаш учун бор кучим билан меҳнат қиламан.

- Марказий ҳимояда қай бири билан ўйнаш қулай бўлди: Клецков ёки Бобохонов?
- Иккаласи билан ҳам ўйнаш қулай. Менда танлаш имконияти йўқ. Ҳаммаси мураббийга боғлиқ.

- Таниқли собиқ ҳимоячи Андрей Фёдоровнинг клубда иш бошлаши шахсан ҳимоячиларга қанчалик фойда бермоқда?
- Анчагина фойдаси тегмоқда. Ўз давринг етук футболчиси бўлган бундай собиқ ҳимоячилардан катта сабоқ олсак бўлади.

- Агарда имконият бўлганида, “Нефтчи” мураббийларига қайси ўйинчиларни олишни тавсия қилган бўлардингиз?
- Бу саволга жавоб бера олмайман. Мураббий ўзи танлагани маъқул.

- Шу кунгача “Навбаҳор”, “Машъал”, “Андижон” ўйнадингиз. Мана ҳозирда “Нефтчи”дасиз. Уларни таққослай оласизми?
- Йўқ. Уларнинг ҳар бирини ўз ўрни бор деб биламан.

- Жамоангиз мағлуб бўлган ўйинларда ўзингизни қанчалик айбдор хис қиласиз?
- Анчагина. Чунки мағлубият бутун жамоаники бўлади. Лекин мен ўзимни кўпроқ айбдор деб ҳис қиламан кўпинча.

- Биринчи даврада “Нефтчи” сафида барқарор ўйин кўрсатганлардан бири бўлдингиз. Агарда сардорлик боғичини сизга топширишса уни қабул қиласизми?
- Йўқ. Бу ерда ўзи шундоқ ҳам сардорликка муносиб ўйинчилар талайгина. Шулардан бирига берган бўлардим.

- Бугунги кунда деярли барча футболчилар бўш вақтини интернетда ўтказмоқда. Бунга қандай муносабатдасиз? Кейин ўзингиз бундай бўш вақтларингизни қандай ўтказишни хуш кўрасиз?
- Ўзим бўш вақтларимда асосан уйда “Sony Playstation” ўйнайман. Бошқалар ҳақида гапиришни истамасдим. Чунки ҳамма ўзи билади, нима қилишни.

- Оилангиз ҳақида айтиб берсангиз. Сиздан бошқа яна спортчилар борми?
- Оилада тўрт фарзандмиз Уч ўғил, бир қиз. Мен кенжасиман. Иккинчи акам Шерзод Меҳмонов спортчи бўлган. “Навбаҳор” ёшлар жамоасида ўйнаганди. Оёғини синдириб олгач, футбол билан хайрлашишга қарор қилган.

- Уйланганмисиз? Агар йўқ бўлса, бу ҳақда ўйлаб кўрдингизми? Балки вақти келгандир?
- Уйланмаганман ҳозирча. Бу борада ўйлаб кўраман албатта.

- “Нефтчи”ни яна аввалгидек совринлар учун курашишига яна қанча мавсум керак бўлади деб ўйлайсиз?
- (Ўйланиб) Энди нима десам бўлади, ҳаммаси ўз қўлимизда. Қанчадир вақт керак дея олмайман. Бунинг учун кейинги йилданоқ курашсак бўлади.

- “Нефтчи”да сизга ёққан ва маъқул келмаган жиҳатлар нима бўлди?
- Бу ерда мени барчаси қониқтирмоқда. Ёқимсиз томонларини кўрмаяпман.

- Тасаввур қилинг, ўйиндан икки соат олдин бош мураббий сизга бугун ҳужум чизиғида ўйнашингизни айта. Ди. Шундан сўнг қандай тайёргарлик кўрасиз?
- (Кулиб) Тўғриси, олдин бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Шунинг учун бунга нима деб жавоб беришга ҳам ожизман.

- Шу кунгача ҳимоядан ташқари яна қайси амплуаларда ўйнаб кўргансиз?
- Бунгача асосан ҳимояда ўйнаганман. Жорий мавсум “Нефтчи”га келиб эса айрим учрашувларда ярим ҳимояда ҳам ўйнадим.

- Майдонда оғир босиқ футболчилар сарасига кирасиз. Ҳаётдачи?
- Ҳаётда ҳам шундай оғир-босиқман. Баъзида хушчақчакман.

- Футболнинг илк сир-асрорларини ўрганган мактаб ёки лицейга бориб, у ердаги болалар билан кўришиб, уларга совғалар улашганмисиз?
- Албатта, бориб кўришиб тураман. Лекин ҳозирча совға улашмадим.

- Аксарият футболчилар футболчилик даврини асосан битта клубда ўтказади. Клубингизни алмаштираётганингизда бу борада ўйлаб кўрганмисиз?
- Албатта, мен ҳам бу борада кўп ўйлаганман. Нима учун жамоамни тез-тез алмаштираётганимнинг эса ўзига яраша сабаблари бор. Бунга ҳозир алоҳида тўхталмоқчи эмасман.

- Футболчи бўлмаганингизда қайси касбни танлаган бўлардингиз?
- Бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман. Чунки ёшлигимдан бутун фикру-зикрим футболга қаратилган.

- Шу кунгача қайси футболчи билан ўйнаган бўлсангиз, улар иштирокида ўзингиз хоҳлаган жамоани тузиб берсангиз?
- Тузиб беришим мумкин. Лекин бунга узоқ вақт кетади. Олдин яхшилаб ўйлаб кўриш керак.  

- Агарда уйда рафиқангиз бўлмаса, ўзингиз овқат тайёрлай оласизми?
- Албатта. Бу нарса менинг қўлимдан келади.

- Поёнига етган ЖЧ-2014дан нималар кутгандингиз-у, нималар сиз учун сюрприз бўлди?
- Бразилия - Германия ўйинидаги йирик ҳисоб мен учун кутилмаган бўлди.

- Биринчи ойлик маошингиз қанча бўлган? Сир бўлмаса уни қай тариқа сарф этгансиз?
- 2007 йили “Навбаҳор” ўринбосарлар таркибида ўйнаб юрган пайтимда, биринчи олган маошим 150 000 сўм бўлганди. Уйга бориб, уни ота-онамга бергандим.

- Футболчиликдан топаётган пулларингизни қандайдир бизнесга сарф этиб, келажакни таъминлашга ҳаракат қиласизми?
- Ҳа, бунга ҳарақат қиламан. Шу ҳақда ҳам ўзим ўйлаб қўйганман ҳам. Ҳозирча ҳеч қандай бизнесим йўқ-у, лекин кейинчалик буни қилишни мақсад қилганман.

- Бир ойда қанча пул сарф этасиз? Телефон, рўзғор ва ҳакозоларга.
- Очиғи, буни ҳисоблаб кўрмаган эканман.

- Ёшлик пайтлари машғулотларда қийналган чоғингизда футболчи бўлмаслик фикри бўлганми?
- Йўқ. Меҳнат қилишдан сира қочмаганман. Ўзимга бўлган ишончим кучли бўлган ҳар доим.

- Матбуотга бўлган эътиборингиз қандай? Аксарият футболчилар журналистлар билан бўладиган мулоқотлардан ўзларини олиб қочади?
- Матбуотни кузатиб бораман. Газета ва интернет сайтларидаги янгиликлар билан танишиб боришга уринаман. ОАВ ходимлари билан суҳбатлардан ҳеч қачон ўзимни олиб қочган эмасман.

- Сизни савиянгизда бирорта журналист футбол ўйнаса, сиз ўша журналист савиясидек мақола ёзиб бера оласизми?
- Йўқ. Ҳамма касбни ўзининг устаси бўлади. Бу нарса менинг қўлимдан келмаса керак.

- Ошни салат билан ёйишни яхши кўрасизми ёки салатсизми?
- Албатта салат билан.

- Бугунги кунга келиб деярли барча футболчиларда шахсий автомашиналар мавжуд. Сизнинг автомашинангизнинг русуми қандай?
- Ҳозирча автомашина сотиб олмаганман. Бунга қизиқишим ҳам йўқ.

- “Нефтчи” юқазган ўйинлардан сўнг мағлубиятни унитиш учун қанча вақт кетади?
- Омадсиз учрашувни тезроқ унутишга ҳаракат қиламан. Асосий эътиборимни эса бўлғуси баҳсларга қаратиб, руҳий томондан ўзимни тиклашга интиламан. Мағлубиятга учралгандан сўнг, кўпи билан икки кун ўтиб барчасини унутиш керак деб ўйлайман.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ ёзиб олди

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 19:59, 22.07.2014. Ўқилди: 4879 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
3 Ўзбекистон Игорь Сергеев 2
4 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
5 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
6 Эрон Мажид Ҳуссайний 1
7 Афғонистон Умид Мусавий 1
8 Тожикистон Шаҳром Самиев 1
9 Ҳиндистон Анвар Али 1
10 Ҳиндистон Сандеш Жҳинган 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.