Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба.

      • 20.04.2025 00:00
      • Лас-Пальмас
      • 1:0
      • Атлетико
      • 20.04.2025 17:00
      • Вальядолид
      • 2:3
      • Осасуна
      • 20.04.2025 19:15
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Реал Сосьедад
      • 20.04.2025 21:30
      • Севилья
      • 1:1
      • Алавес
      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
  • Бундеслига
      • 20.04.2025 14:23
      • Ҳанновер-96
      • 0:0
      • Штутгарт
  • Суперлига
      • 20.04.2025 17:45
      • Андижон
      • 1:2
      • Динамо
      • 20.04.2025 18:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Сўғдиёна
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 20.04.2025 18:00
      • Эмполи
      • 2:2
      • Венеция
      • 20.04.2025 21:00
      • Болонья
      • 1:0
      • Интер
      • 20.04.2025 23:45
      • Милан
      • 0:1
      • Аталанта
      • 21.04.2025 21:00
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 20.04.2025 18:00
      • Фулхэм
      • 1:2
      • Челси
      • 20.04.2025 18:00
      • Ман. Юнайтед
      • 0:1
      • Вулверхэмптон
      • 20.04.2025 18:00
      • Ипсвич
      • 0:4
      • Арсенал
      • 20.04.2025 20:30
      • Лестер
      • 0:1
      • Ливерпуль
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 20.04.2025 20:00
      • Ўзбекистон
      • 2:0
      • Саудия Арабистони

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 32 73
2 Реал Мадрид 32 69
3 Атлетико 32 63
4 Атлетик Бильбао 32 57
5 Вильярреал 31 52
6 Бетис 31 48
7 Мальорка 32 44
8 Сельта 32 43
9 Реал Сосьедад 32 42
10 Райо Вальекано 32 41
11 Осасуна 32 41
12 Хетафе 32 39
13 Эспаньол 31 38
14 Валенсия 32 38
15 Севилья 32 37
16 Жирона 31 34
17 Лас-Пальмас 32 32
18 Алавес 32 31
19 Леганес 32 29
20 Вальядолид 32 16

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Эспаньол 1-0 Хетафе
32-тур Райо Вальекано 1-1 Валенсия
32-тур Барселона 4-3 Сельта
32-тур Мальорка 0-0 Леганес
32-тур Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
32-тур Вальядолид 2-3 Осасуна
32-тур Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
32-тур Севилья 1-1 Алавес
32-тур Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

27/04 19:15 Вильярреал - Эспаньол

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21611 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      14:05 Новости футбола.
      14:10 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      16:10 Новости футбола.
      16:15 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      18:15 Новости футбола.
      18:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
      20:20 Новости футбола.
      20:25 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      22:30 Новости футбола.
      22:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      23:35 Новости футбола.
      23:40 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      14:10 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      15:00 "География спорта". Кольский полуостров.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Сноубординг. Чемпионат мира в Швейцарии. Слоупстайл.
      18:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      19:00 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      21:20 Д/с "Век нашего спорта".
      21:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      22:15 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:50 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      01:30 "География спорта". Кольский полуостров.
      02:00 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:35 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      04:45 "Парусный спорт".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости.
      12:05 "Лица страны". Эдуард Трояновский.
      12:25 "География спорта". Ростов-на-Дону.
      12:55 "География спорта". Саранск.
      13:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      20:55 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC Fight Night в Омахе, США. Дакота Кокрейн против Маркуса Эдвардса.
      22:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Парма" - "Ювентус". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Фестиваль экстремальных видов спорта "Прорыв" в Москве.
      03:55 Д/ф "Энди Маррей".
      04:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 1 в Кэцяо, Китай. Женщины. Болдеринг. Финал.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Эрматов — Буюк ишга қодирлик кўзгуси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ҳакамлар / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мураббийлар ва футболчиларимиз ҳам у каби буюк мақсад сари астойдил бел боқлашса эди...

Бугун жаҳон футболи муҳокама билан банд.

- Хўш, энди олий ҳакамлик қайси юртдан бошланади?

Жавоб жўровоз янграйди:

- Ўзбекистондан!

Савол энди бошқачароқ такрорланади:

- Хўш, олий ҳакамлик мақоми энди кимдан бошланади?

Юзларга табассум югуради:

- Равшан Эрматовдан!

Бугун алпкелбат Америка, қора кучи қайнаб - тошган азамат Африка, ўша енгилмас ва пурвиқор Европа унга таъзимда, Равшан Эрматовдан ҳайратда! Таъбир жоиз бўлса, унинг тимсолида Ўзбекистонга таъзимда, Ўзбекистондан ҳайратда! Ўзбек ўғлони ҳакамлик бобида улоқни ўнгарди. Энди навбат мураббийлар ва футболчиларга.

Хўш, улар бундайин буюк ишга қодирмилар, тайёрмилар? Энди шу тўғрида мулоҳаза юритамиз.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) Венгрияда ўқув-маш­ғулотлар йиғинини ўтказиб қайтди. Ёш футболчиларимиз 2та ўртоқлик учрашувининг бирида ғалаба қозониб, иккинчисида дуранг ўйнашди. Терма жамоалар марказига қойил. Асқар Толибжонов жамоаси танқидлардан тўғри хулоса чиқариб, Равшан Ҳайдаров жамоасини бу сафар Европага жўнатди. Яна Уммон ёшлар термаси билан ўртоқлик учрашуви ташкилланганида нима қилардик?! Мухлисларнинг афти буришиб, лаблари нималарнидир пичирларди. Футбол нашрлари саҳифалари тан­қидий мулоҳазалар билан тўларди. Бўлди, тамом! Бошқаси қўлимиздан келмасди. Қойил қолишимизнинг сабаби - шу. Ҳарқалай, мутасаддилар анъанавий йўлларидан воз кечишиб, Венгрия вариантини танлашди-ку! Фикримизча, улар миллий жамоа­мизнинг Олмалиқ ва пойтахтимиздаги 2 мағлубиятидан сўнг анча ҳушёр тортиб қолишди. Режага кўра, ёш футболчиларимиз ҳам уммонлик тенг­дошлари билан 2та ўртоқлик учрашуви ўтказиб, кутилмаганда мағлубиятга учрашса, нима бўларди?! Нима бўларди: дард устига чипқон бўларди-да! Футболимиз мутасаддилари учун Уммон тўсиғи чинакам бош оғриғига айланарди. Уммон томони эса буни сезиб қолди, назаримизда. Араблар  чинакам «дипломатия» йўлига ўтишди. Акс ҳолда, уммонлик ўсмирлар Александр Мочинов шогирдларига дастлабки ўртоқлик учрашувида ютқазиб беришмасди. Улар Терма жамоалар марказини чўчитиб юборишни исташмади, чоғи. Агар уммонлик ўсмирлар ҳар икки ўйинда ғалаба қозонишганида борми, ана унда кўрардингиз томошани. Яхшики, Уммон томони ақлли йўл тутди ва илк баҳсда енгилди. Аммо кейинги ўйинда меҳмонлар барибир, ҳақиқий кучларини кўрсатиб қўйишди. Шу кичик ғалаба билан ҳам улар Уммон футболи обрўсига обрў қўшишди. Афсуски, улар шу кичик ғалаба келажакда ўзлари учун қимматга тушишини билишмайди. Ҳа, баракалла, тушундингиз. Уммон томони озгинани ўйлаб, ўзи учун қулай тарзда ташкилланаётган ўртоқлик учрашувлари серияси оёғига болта урди. Терма жамоалар марказида ақлли инсонлар ишлашади. Энди улар Уммон терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари режалаштиришмаса керак. Ахир мезбоннинг иззатини жойига қўймайдиган бетамиз «меҳмон» кимга ёқарди?! Қисқаси, ҳамма айб уммонликларнинг ўзларида. Улар иккинчи ўйинда ҳам Александр Мочинов шогирдларидан мағлубиятга учрашлари лозим эди. Кўрдингизми, биргина кичик ғалаба сабаб, шунча улкан муаммоларга дуч келмоқда Уммон томони?! Терма жамоалар марказининг ҳам сиз-у биз каби сабр косаси бор. Шу сабр косани уммонлик ўсмирларнинг «бетамизлиги» тўлдириб юборди. Энди Уммон томони хомтаъма бўлиб, ўртоқлик учрашувларини орзу қилиб юрмасин. Энди хайр, Уммон! Салом, Венгрия!

Эҳтимол, салом Мальтадир! Бир пайт шу вариант ҳақида ҳам ўйлашганди-ку Терма жамоалар марказидагилар. Журналистлар Европа жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилмаётгани хусусида бонг уришган эди. Мальта ҳам Европа вакилику, тўғрими?! Терма жамоалар марказидагиларнинг калласи қаерда пишган экан - билмаймиз. Венгрия вариантини унча-бунча мутахассис ўйлаб тополмасди. Негаки, бугун Равшан Ҳайдаров шогирдлари венгриялик тенгдошларидан кучлироқ саналишади. Ҳа, ҳа, айнан венгрияликлардан. Ўша мальталиклардан ҳам эмас! Венгрия футболи ҳозир жуда-жуда тушкун аҳволда. Бизнинг футболимизда қандай вазият ҳукм сураётган бўлса, уларда ҳам шу ҳолат. Венгриялик мухлислар ҳамон ХХ асрнинг 50-60-йилларидаги шиддаткор футбол шукуҳи билан яшашмоқда. Улар сўнгги бор 1982 йили севимли жамоаларидан фахрланиб, ҳайқиришганди. Ўшанда Венгрия терма жамоаси Испанияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида сальвадорлик футболчиларни 10:1 ҳисобида енгганди. Ундан кейинги жаҳон чемпионатида эса собиқ иттифоқ терма жамоаси уларни нокаутга учратди. Шу - шу Венгрия футболи ўзига келолмаяпти. Ўзида борми-йўқ ёшлар билан футбол ўйнаш эса Равшан Ҳайдаров шогирдларига у қадар қийинчилик туғдирмагани табиий.

Юқоридаги мулоҳазалар бизда ўз-ўзидан туғилмади, албатта. Куни кеча бир-икки мухлисимиз қўнғироқ қилиб, Равшан Ҳайдаров шогирдларидан мамнун эканликларини билдиришди. Тўғриси, аввалига уларнинг қувончларига соя солгимиз келмади. Майли, бироз диллари яйрасин, хуморлари ёзилсин, дедик. Бироқ уларга ноўрин раҳм қилибмиз. Соддаси қурғурлар сал ўтмай, Равшан Ҳайдаров шогирдларини Ференц Пушкаш ворисларини енгган қаҳрамонлар даражасига чиқариб қўйишди. Ференц Пушкаш қаёқда-ю, бугунги венгр футболи қаёқда?! Ютуқлардан қувонишни бизнинг мухлисларга чиқарганда ўзи. Улар ҳатто «Боруссия» Д. ёшларини енгган «Локомотив»нинг ғалабасидан ҳам беҳад қувонишмоқда. «Ҳай-ҳай», демасангиз, улар Равшан Ҳайдаров шогирдларига ҳозирданоқ Осиё чемпиони унвонини топширишмоқчи. «Йўқ, унақа эмас, барака топгурлар!» дегиси келади одамнинг уларга қарата. Эътироф этиш зарурки, Равшан Ҳайдаров жамоасида ҳақиқатан ҳам, истеъдодли футболчилар жамланишган. Уларнинг аксарияти ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони ҳисобланишади. Лекин ўша чемпионлик бугун тарих эканлигини унутмайлик. Боз устига, ўша футболчилар кейинчалик БААда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўзларини етарлича кўрсатишолмади. Бошқача айтганда, уларда ўсиш кузатилмади. Таъкидлаш жоизки, бугун ҳам уларда ўсиш сезилаётгани йўқ. Венгрияда қайд этилган ҳисоблар эса анчайин ҳавойи. Бу  натижалар мухлис-у мутахассисларни чалғитади. Ҳақиқий реалликдан узоқлаштиради, холос. Яна бир эслатамиз: Равшан Ҳайдаров шогирдларининг аксарияти 16 ёшда Осиё чемпиони бўлишганди ва ўшанда улар рақиблардан жиддий фарқланишмасди, яъни турнирнинг деярли барча иштирокчилари кучли клубларнинг асосий таркибида ўйнашмасди. Энди эса улар 18-19 ёшга тўлган навқирон футболчилардир. Бу ёшдаги айрим футболчилар ҳатто Бразилиядаги жаҳон чемпионатида тўп суришга улгуришди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари эса энди-энди олий лига жамоалари захира ўриндиқларидан жой олишмоқда. Айни шу жиҳатга кўра, улар бош­қа рақиблардан жиддий фарқланадилар. 3 йил аввал рақиблари билан баравар баҳслашган истеъдодли йигитлар бугунга келиб, уларга тенглашолмайдилар. Биз ўқув-машғулот йиғинларининг жамоанинг шакллантиришдаги аҳамиятини яхши биламиз. Ҳа, ўқув-машғулот йиғинлари жамоани шакллантиради, чиниқтиради, тоблайди. Лекин улар ва ўртоқлик ўйинлари футболчининг жанговар руҳи, улғайиши учун аҳамиятсиздир. Бунинг учун у чинакам курашларга бой чемпионат баҳсларда иштирок этиши шарт. Баҳсларнинг савияси шу қадар юқори бўлсинки, унинг иштирокчисига айланган ёш футболчи ўйиннинг юксак руҳи ва жозибасидан сеҳрлансин, ўзида бошқача куч, иштиёқ сезсин. Шу жараён ёш футболчининг улғайиш палласидир. Футболда ул­ғайиш палласи ёш хусусиятлари ва саналар билан белгиланмайди. Аниқроқ айтганда, ўсмирлар футболидан сўнг улғайиш онларининг қандай кечиши футболчининг ўзига боғлиқ бўлади. Кимдир 18 ёшдаёқ улғаяди, бошқа биров 25 ёшида ҳам тажрибасиз футболчи бўлиб қолаверади. Ҳатто Миржалол Қосимов Осиё ўйинларига тайёрлаётган терма жамоа сафида ҳам ўз клубларининг асосий таркибидан доимий ўрин ололмаётган футболчиларнинг борлиги кишини ўйга толдиради. Тўғри, олий лига жамоалари бош мураббийларига жуда-жуда қийин. Улар натижа учун жавобгардирлар. Бироқ ёш футболчилар келажаги олдидаги жавобгарлик-чи? Бу жавобгарлик кимнинг бўйнида? Шу саволга аниқ жавоб топилмас экан, футболимиз ривожланишдан тўхтайди. Тўғрироғи, биз унинг ривожланишдан тўхтаганини сезмай юраверамиз. Қачонки, футболимизнинг пешонаси рақибнинг улкан «девор»ига бориб урилмагунча, шу ҳол давом этаверади. Пешона «девор»га урилганда эса, анча кеч бўлади, яъни истеъдодларнинг имконлари вақтида юзага чиқмай, кўкка совурилади. Ана, Александр Мочинов шогирдлари Саудия Арабистони ўсмирлар термасидан йирик ҳисобда енгилиб, қатарлик тенгдошлари билан дуранг ўйнашибди. Беихтиёр хавотирлар кўкка ўралайди: эски салбий анъаналар бўй ростламаяптими?! Туф, туф, ишқилиб, ўша кунларни қайта кўрмасин футболимиз... 

Муҳаммад ВАЛИ,"ИнтерФУТБОЛ" газетаси.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 21:22, 24.07.2014. Ўқилди: 4149 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Барселона Роберт Левандовски 25
2 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
3 Осасуна Анте Будимир 18
4 Барселона Рафинья 15
5 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 15
6 Вильярреал Айосе Перес 14
7 Атлетико Хулиан Альварес 14
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Алавес Кике Гарсия 12
10 Севилья Доди Лукебакио 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.