Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европа Суперкубоги ғолиби Тошкентда мағлуб бўлади. “Пахтакор” – “Динамо”(Киев) 5:0

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Биламан, юртимизнинг бошқа жойларида мана шундай одамлар кўп учрайди. Бизни Андижонда ҳам миллионлар ўйинига узоқ йиллардан бери меҳр қўйиб, бу спорт турига оид китоб, алманах, газеталарни йиғиб юрган том маънодаги ишқибоз отахонлар бисёр.

Футбол мавзусида баҳоли-қудрат қалам тебратишимдан бохабар бўлган ҳамшаҳарим Одилжон ота бир неча йиллар олдин ёнимга келиб – ука уйимда деярли ярим асрлик архив материаллари бор, ўтинг сизга ҳадя қиламан,-деб қолди. Кечга томон унинг хонадонига бордим, отахон ўтган асрнинг ўрталаридан бери кўз қорачиғидек асраган бойлигини менга берар экан – мен уйимда турганинидан кўра сизда сақлангани маъқул, ўйлайманки, бу материаллардан унумли фойдаланасиз,-дея борини олиб чиқиб берди. Мен учун бутун бошли хазина эди бу китоблар. Бундан икки-уч йил олдин “Андижон” клубида фаолият юритган мураббий Аверьянов мендаги 50-60- йиллардаги алманахларни кўриб – Ирматов (нимагадир у мени фамилиямни шундай талаффуз этарди), қара-я, сенда мени футболчилик фаолиятим ҳақидаги материаллар ҳам бор экан, ўзи ўзбек мухлисларига тенг келади йўқ,-деган эди.

Ўша сарғайиб кетган китоблар орасида ўзбегим фахри бўлган “Пахтакор” жамоасининг солномачиси Владимир Сафаровнинг “Пахтакор: унутиб бўлмас ўйинлар” номли асари бор. Бу китобчани ҳар сафар қўлимга олганимда худди чўғ ушлагандек бўламан. Чунки, унинг саҳифалари менга ўзбек футболининг ўтмишдаги шонли ғалабаларидан ҳикоя қилади. Бугун сизларни ҳам яқин ўтмиш 1975- йилга сайр қилдирмоқчиман. Зеро, ўзбек футболининг ўтмишдаги зафарлар одимлари ҳақида қанча кўп билсак шунча яхши.. Атоқли адимиз Абдулла Қодирий таъбири билан айтганда - “Мозийга қайтиб иш кўрмоқ ҳайрли дейдилар”

Европа грандининг мағлуб этилиши

1975 йил, 17 октябрь. Олий лига баҳси

«ПАХТАКОР» — «ДИНАМО» (Киев) 5:0 (1:0)

Ташкент. «Пахтакор» стадитони, 15минг томошабин.

Ҳакам В. Лушин (Москва).

«ПАХТАКОР»: Филатов, Корченов, Иванов, Могильный, Белов, Серостанов, Жуков, Ан, Исҳоқов, Фёдоров, Хадзипанагис.

«ДИНАМО»: Самохин, Коньков, Зуев, Фоменко, Решко, Дамин, Мунтян, Онищенко, Кочубинский, Буряк, Блохин (Слободян, 46).

Голлар: Хадзипанагис (35), Исҳоқов (51, 57), Ан (9, 88).

1975-йил Киевнинг “Динамо” клуби учун жуда омадли келган. Улар мамлакат биринчилиги чемпиони бўлишдан ташқари, Европа кубок эгалари Кубоги яна Суперкубокни ҳам қўлга киритадилар (“Бавария” устидан қозонилган ғалабани ёши катта мухлислар яхши эслашса керак). Киевликларнинг афсонавий футболчиси Олег Блохин учинчи бор собиқ Иттифоқни энг зўр футболчиси, тўртинчи марта чемпионат тўпурари бўлиб, Европанинг “Олтин тўп” соврини эгасига айланади.

Инкор этиб бўлмайдиган факт - “Динамо”нинг 12 нафар ўйинчиси, мамлакатнинг 33 энг зўр футболчилари сарасига киритилган эди.

Тошкентликлар эса, омадли келган 74-йилги чемпионатдан сўнг навбатдаги мавсумни омадсиз ўтказадилар. Айниқса, биринчиликнинг якуний ўйинларида ғалабадан кўра уларга кўпроқ муваффақиятсизликлар ёр бўлар эди. Энди бор куч олий лигада қолиш учун ташланади.

Ўз уйида икки марта очко йўқотган “Пахтакор” ўз номига яраша ўйин кўрсатиш иштиёқи билан майдонга тушади. Биринчи бўлимда Исҳоқов- Фёдоров- Хадзипанагислар рақиб ҳимоя чизиғига босим ўтказишни бошлаб, Фоменконинг хатоси биринчи гол киритилишига замин ясайди. Киевликлар ҳали хотиржам эдилар.

Танаффусдан сўнг тошкентликлар ўйини янада “очилиб”, рақиб майдонига босим ўтказа бошлайди. Ўйин бошланиши билан Тўлаган Исҳоқов гол уради, яна беш дақиқа ўтиб у яна бир гол муаллифи. Ҳар иккала вазиятда ҳам унга Хадзипанагис ассисентлик қилган эди.

Ўйин тугашига ўн дақиқа қолганида жарима майдонига кириб келган Михаил Ан тўпни антиқа тарзда айлантириб дарвоза томон зарба беради. Киевликлар дарвозабони Самохин учун бу тўпни олиб қолиши мушкул вазифа эди. Гол! Финал ҳуштаги чалинишига икки дақиқа қолганида Ан пенальтидан яна битта гол киритади.

Ғалати факт. Шу ҳодисадан сўнг киевликлар дарвозасига 15 йил ҳеч қайси жамоа учтадан ортиқ тўп киритмаган. Йиллар ўтиб, 1989-йили Москванинг “Спартак” клуби бу серияга нуқта қўйган эди(4:1).

“Тошкентдаги ҳодиса” шуниси билан аҳамиятлики, ўша йилги биринчиликнинг Киевда бўлиб ўтган ўйинида ҳам “Пахтакор” иккита тўп киритган эди. Аутсайдер бўлғуси чемпионни умумий ҳисобда 6:0 ҳисобида енгган. Киевликлар бўлса чемпионат доирасида бор-йўғи тўрт бора мағлубиятга учраганлар.

Юқорида “Динамо”нинг ҳалқаро ўйинлари ҳақида сўз юритган эдик. Киевликлар Тошкентга келишдан ўн кун аввал Европа чемпионлар Кубоги эгаси Мюнхеннинг “Бавария” си устидан ажойиб тарзда ғалаба қозониб, 100 минг томошабин шоҳидлигида Суперкубокни қўлга киритганди.

Элмурод ЭРМАТОВ

Манба: sports.uz
Киритилди: 08:21, 25.07.2014. Ўқилди: 10791 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик