Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Вьетнамга учиб кетди
Ўзбекистон U-19 аёлллар терма жамоаси ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказиш учун 4 август куни Вьетнам пойтахти Ханои шаҳрига учиб кетди.
Айни дамда Вячеслав Солохо мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Вьетнамда 9 август кунигача йиғин ўтказади. Мазкур йиғин давомида давомида Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси мезбон - Вьетнам U-19 аёллар термаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Режага кўра, мазкур ўртоқлик ўйинлари 6 ва 8 август кунлари бўлиб ўтади.
Таъкидлаш лозим, ушбу йиғин Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси учун ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 29 июль куни Тошкентда йиғин бошлаган ва 3 август кунига қадар иккита назорат ўйинида майдонга тушган эди. Дастлаб, 30 июль куни бўлиб ўтган ўйинда «Металлург» клуби аёллар жамоаси 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган бўлса, 2 август куни бўлиб ўтган учрашувда «Бунёдкор» устидан ғалаба қозонилди - 3:0.
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:32, 05.08.2014. Ўқилди: 4311 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).