Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 БАА 3 4
3 Сурия 3 4
4 Қатар 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан
3-тур Япония 2-0 Қатар
3-тур БАА 1-1 Сурия

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Левандовски: «Рафиқангиз каратечи бўлса, қўрқмай ҳам кўрингчи?»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Германия чемпионатининг нуфузи йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шу ўринда Бундеслиганинг кучли чемпионатга айланишида бошқа миллат вакиллари, аниқроғи, Германиядаги легионерларнинг ҳам ҳиссаси катта эканлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз. Хусусан, янги мавсумдан бошлаб “Бавария” сафида тўп сурадиган польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски ўз ўйини билан Германия миллий чемпионатини безаши аниқ. Сезган бўлсангиз керак, бу сафарги қаҳрамонимиз Польша терма жамоаси ва “Бавария” клуби ҳужумчиси — Роберт Левандовски.

Левандовски спортчилар оиласида таваллуд топган. Отаси дзюдо билан профессионал тарзда шуғулланган ва шу спорт тури бўйича мамлакат чемпионига ҳам айланиб улгурган. Ҳужумчининг онаси ва опаси эса ҳаётини волейболсиз тасаввур қила олишмайди.

Шу йилнинг июн ойида Роберт Анна Стахурске билан оила қурди. Таъкидлаш керакки, Левандовскининг рафиқаси ҳам спортчи. Анна 2009 йилда ўтказилган карате бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Шу ўринда қайд этиш керак, польшалик футболчи ҳазилкашлиги билан ажралиб туради. Жумладан, журналистлардан бири аёли ва оилавий муносабатлари ҳақида сўраганида, “Аннадан маслаҳат сўраб тураман, ахир сизнинг ҳам хотинингиз каратечи бўлса, қўрқасиз-ку” қабилида ҳазиломуз жавоб қайтарган экан.

Ўз мамлакатида Роберт Левандовскининг миллат қаҳрамони сифатида таърифлашади. Хусусан, Роберт мухлислар томонидан кўкка кўтарилиб, 1988 йилда миллий терма жамоа сафидаги фаолиятини якунлаган Збигнев Бонекка қиёсланади. Қолаверса, Польшадаги оммавий ахборот воситалари, хусусан, газета ва журналлар футболчининг сурати ёки фикрларидан мунтазам фойдаланиб келади.

Қаҳрамонимизнинг маҳоратига мухлислар заррача шубҳа қилишмайди, шу боис Робертга меҳрлари баланд. Ҳатто Польшада ўтган Европа биринчилигида мезбонларнинг муваффақиятсиз қатнашиши бош мураббийнинг тажрибасизлиги билан изоҳланди. Левандовскининг ўзи эса ўша мусобақада терма жамоа жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарлик кўрмаганини, футболчилар ана шу сабабли ҳам тез чарчаб қолишганини таъкидлаб, омадсизликка айнан шу омил сабаб бўлганини айтиб ўтди.

Севимли фильми “Юздаги чандиқ” картинаси. Бу фильмда бош ролни Аль Пачино талқин этган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:35, 09.08.2014. Ўқилди: 7075 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Рюносике Сато 3
4 БАА Али ал-Мемарий 2
5 Япония Озеки 2
6 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
7 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
8 Ўзбекистон Сардорбек Баҳромов 1
9 Ўзбекистон Равшан Хайруллаев 1
10 Ўзбекистон Амирбек Саидов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.