АТP рейтинги: Истомин ва Дўстов рейтингда пастлаган
Бутунжаҳон профессионал теннисчилар ассоцияцияси - ATP янги рейтингни эълон қилди. Унга кўра, икки нафар ўзбекистонлик теннисчилар - Денис Истомин 6 поғона, Фаррух Дўстов эса 5 поғона пастлаган.
Шу тариқа, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин сўнгги рейтинг жадвалига кўра жаҳон рейтингида 45-ўринда қайд этилган бўлса (аввалги ойдаги натижаси - 39), Фаррух Дўстов 132-поғонада қайд этилди. (аввалги ойдаги рейтинги 127).
Профессионал теннисчилар рейтингини эса ҳамон сербиялик Новак Жокович бошқариб турибди. Ундан кейинги ўринларда Рафаэль Надаль ва Рожер Федерерлар ўрин эгаллаган.
1 (1) - Новак Жокович (Сербия) -
2 (2) - Рафаель Надаль (Испания)
3 (3) - Рожер Федерер (Швейцария)
4 (4) - Станислас Вавринка (Швейцария)
5 (5) - Томаш Бердых (Чехия)
6 (7) - Давид Феррер (Испания)
7 (6) - Милош Раонич (Канада)
8 (8) - Григор Димитров (Болгария)
9 (9) - Энди Маррей (Буюк Британия)
10 (15) - Жо-Вильфред Тсонга (Франция)
-----
45 (39) - Денис Истомин (Ўзбекистон)
132 (127) - Фаррух Дўстов (Ўзбекистон)
Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:17, 11.08.2014. Ўқилди: 3432 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар