Бугун «Оқ-тепа» навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Учрашувдан олдин 1979 йил Украина осмонида авиаҳалокатга учраган "Пахтакор" жамоаси аъзоларининг хотираси учун бир дақиқалик сукут сақланди.
“Истиқлол”га қарши кечган беллашувда “Оқ-тепа” йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мураббийлар штаби ҳар бир бўлимда тўлиқ янги таркибни кўздан кечиришди. Биринчи бўлимда ҳаракат қилган футболчилар меҳмонлар дарвозасини бир бор ишғол қилган бўлса, танаффусдан сўнг ҳаракат қилган ўйинчилар “Истиқлол” дарвозасини уч марта нишонга олишди.
Эслатиб ўтамиз, жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини индинга Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Жар” стадионида бўлиб ўтади.
Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “ИСТИҚЛОЛ” – 4:0 (1:0)
“Оқ-тепа”: Элдор Исабоев, Фаррух Йўлдошев, Ином Отабоев, Мақсуд Ҳайитов, Марат Қудратов, Собир Усмонхўжаев, Умид Боқиев, Сардор Соипов, Иззатилла Абдуллаев, Берумий Абдунабиев, Соҳиб Абдуллаев.
Захирадан тушганлар: Асилбек Омонов, Нодир Тешабоев, Сергей Прохоров, Темур Турдиев, Саиджон Топилов, Шоҳруҳ Пирназаров, Зафар Қорақулов, Зокир Мирзааҳмедов, Сардор Аҳмадалиев, Сергей Рекун, Феруз Бобоқулов, Сарвар Шоғуломов.
Голлар: Сардор Соипов, Сергей Рекун (2та), Сарвар Шоғуломов (пенальтидан).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).