Бугун 30 март, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нанкин-2014. Совриндор бўлган спортчиларимиз ҳақида

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ўсмирлар олимпиадаси / Ёзги олимпиада
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A
Бугунги кунда миллионлаб юртдошларимизнинг диққат эътиборлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган II ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинларига қаратилган десак муболаға бўлмайди. Бўлмасамчи, ахир дунёнинг 204 давлатининг тўрт мингга яқин атлетлари ўртасида ўта кучли рақобат остида ўтаётган мана шундай йирик мусобақада Ўзбекистон спортчиларининг ҳар бир иштироки, улар томонидан қўлга киритилаётган ҳар бир ғалабалар қалбдаги фахр ва ифтихор ҳисларини янада жўш урдирмоқда.    Ёш спортчиларимизнинг эришаётган муваффақиятлари мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида спортга қаратилаётган юксак эътиборнинг ёрқин тасдиғидир.    Эътиборли томони, Ўзбекистон спортининг эртанги ёрқин келажагини белгиловчи ёшларимиз олимпиада ўйинларининг биринчи куниданоқ совринли ўринларни қўлга кирита бошладилар.    Бугунги кунга келиб мамлакатимиз спортчилари томонидан 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари қўлга киритилди.    Қуйида, 22 август кунига қадар ўтказилган мусобақаларнинг якунларига кўра II ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинларида совринли ўринларни банд этган спортчиларимиз ҳақида маълумот берилган:    Свечников Владимир Александрович – 1998 йил 9 ноябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Пойтахтимиздаги 18-умумтаълим мактаби ўқувчиси. Истеъдодли спортчимиз ўсмирлар олимпиада ўйинларида 10 метр масофадан тўппончадан ўқ отиш бўйича микст (ўсмир – қиз) мусобақаларида олтин медаль соҳиби бўлди. Бундан ташқари Владимир Свечников шахсий ҳисобда бўлиб ўтган мусобақада 6-ўрини эгаллади.    Турсунов Суҳроб Шокирович – 1996 йил 14 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. Чирчиқ шаҳар олимпия захиралари коллежи ўқувчиси. Суҳроб ўсмирлар олимпиада ўйинларида бир йўла иккита медални делегациямиз ҳазинасига келтирди. Дастлаб вазни 66 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида бронза медалига сазовор бўлган юртдошимиз, жамоавий (етти давлат вакилларидан иборат терма жамоа) мусобақаларда олтин медални қўлга киритди.    Абдуллаева Умида Алишер қизи – 1997 йил 27 июль куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида таваллуд топган. Чирчиқ шаҳар олимпия захиралари коллежи талабаси. Тажрибали спортчимиз ўсмирлар олимпиада ўйинларида таэквондо бўйича вазни 63 кг.дан юқори бўлган қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада кумуш медаль совриндори бўлди.    Собиров Фарҳод Анвар ўғли – 1997 йил 10 сентябрь куни Хоразм вилояти, Хива туманида таваллуд топган. Ургенч олимпия захиралари коллежи ўқувчиси. Истеъдодли спортчимиз ўсмирлар олимпиада ўйинларида оғир атлетика бўйича вазни 85 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасида кумумш медаль соҳиби бўлди.    Эргашев Адҳамжон Абдуллажон ўғли – 1999 йил 12 март куни Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида туғилган. Чирчиқ олимпия захиралари коллежи ўқувчиси. Адҳамжон ўсмирлар олимпиада ўйинларида оғир атлетика бўйича вазни 56 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида бронза медали совриндори бўлди.    Ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган олимпиада ўйинлари 27 августга қадар давом этади ва умид қиламизки 23-27 август кунлари спортнинг бокс, байдарка ва каноэ, спорт гимнастикаси, юнон-рум кураши, аёллар кураши ҳамда бадиий гимнастика турлари бўйича ўтказиладиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз ҳам делегациямиз ҳисобидаги медаллар сонини янада юксалтириш учун бор куч ва имкониятларини ишга соладилар. Бу йўлда уларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:38, 22.08.2014. Ўқилди: 4926 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик