Луи ван Гал: «Икки ҳафта аввал Манчестер қироли эдим, ҳозир эса иблисман»
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал «Суонси»га қарши ўйиндан (1:2) кейин мухлисларнинг унга нисбатан муносабати бирданига ўзгариб қолгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Икки ҳафта аввал Манчестер қироли эдим, ҳозир эса Манчестер иблисиман. Футболчиларни сотиш ёки сотиб олиш оддий жараён эмас. Дастлабки 3 ой давомида бизга қийин бўлади. Мен бу ҳақда Эд Вудворд ва Глэйзерларга айтдим. Жамоани шакллантириш учун мени ишга олишди. Бунинг учун вақт талаб қилинади. Биз йўлга қўяётган фалсафага ишониш керак. Бу бир кечада амалга ошадиган иш эмас», — дейди Ван Гал.
Манба: www.football.kulichki.net
Киритилди: 22:53, 22.08.2014. Ўқилди: 4306 марта. Фикрлар: 6 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар