Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: "Бош мураббий ўзгартирилса балки ҳаммаси яхши бўлар"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Нефтчи” – “Насаф” (0:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида фарғоналиклар устози Мурод Исмоилов иштирок этди.

Авваламбор 5-10 нафар ғийбатчи деймизми ёки туҳматчими, қўштирноқ ичидаги айрим дўстларимиздан ташқари “Нефтчи”нинг чинакам мухлисларидан мағлубият учун узур сўрайман – дея гап бошлади Мурод Музаффарович.

Чунки “Нефтчи”дек жамоа бундай ўйин кўрсатиши керак эмас! Бу жамоа ўз тарихига ва доимо ғалабага чанқоқ бўлиб келган. Лекин бугунги ўйинимиз ҳали ниҳоятда кўп ишлаш кераклигини кўрсатиб берди. “Насаф” ҳам аввалгидек жуда кучли жамоа эмас. Лекин шаклланган клуб. 3-4 йилдан буён деярли бир ҳил таркиб билан ўйнаб келмоқда. Яхши жамоа. Аммо аввалги “Насаф”дан ҳозиргисини бироз фарқи бор. Лекин “Насаф” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман.

Бугун бу даражада ўйин кўрсатишимиз керак эмасди. Ўйин сифати борасида гапришни ҳам ҳожати йўқ. Чунки бугун жуда ёмон ўйнадик.

Раҳбариятга чексиз катта раҳмат айтаман. Сабаби раҳбарият бугунги кунда жамоа учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Нимаики қилиниши керак бўлган иш бўлса барисини ҳал қилиб келмоқда. Шунинг учун мураббий сифатида раҳбариятдан ҳам узур сўрайман.

Жамоа мағлубиятга учраса ҳеч бир мухлис футболчига эмас балки мураббийни айбдор қилади. Аслида ҳам натижага мураббий жавоб беради. Шунинг учун яна бир бор ҳаммани олдида узур сўрайман.

Халқимизда китобни ўқидингми ёки уқдингми деган гап бор. Бугунги ўйинимизга шу гапни ишлатса бўлади.

Баҳона қилмоқчи эмасман. Лекин мухлисларнинг билмаганлари кўп бор, Мирзаев ва Ҳакимов каби етакчи ўйинчиларни нега қўйилмагани тўғрисида сўрашди. Бу футболчиларнинг жароҳати мавжуд бўлиб, уч ҳафта муддатга сафдан чиқишди. Ундан ташқари терма жамоамизга таклиф этилган Абдуллоҳ Олимов, Жавоҳир Расулов ҳамда Сардор Раҳмонов бугунги жуда керак эди. Бизга асқотарди. Кўриб турганингиздек беш нафа асосий таркибда ўйнаши мумкин бўлган йигитлар бугун бизга ёрдам бера олмади. Лекин бу баҳона бўлмайди. Улар йўқ бўлган тақдирда ҳам биз бугун бу даражада ўйнашимиз керак эмасди.

Яна бир гапни айтиб ўтишни истардим. 4-синфдан буён футбол соҳасида юрган бўлсак, шу кунгача ҳар доим футболни ўзини чинакамига яхши кўриб, ўйнаганман ва бугунги кунда мураббий сифатида ишлаб келмоқдаман. Бирор бир жамоада ўйнаган бўлсам, ёки мураббий бўлиб ишлаган бўлсам сира кўтарма пули сўрамаганман. Чунки футболни ўзини яхши кўрганман. Устозларимиз шунақа тарбия берган. Олдин хизмат қиламиз, агар муносиб кўрсанглар мукофотлайсизлар деган гапни айтиб келганмиз ҳар гал. 27 ёшга қадар кўтарма пули нима эканлигини билмасдан, мухлисларни ҳар доим хурсанд қилиш учун имкон қадар бор кучимни бериб, виждонан ўйнаганман. Бугунгидек рақибга осонликча таслми бўлиш холатлари бўлмаган. Ўйнаган жамоаларимизнинг савияси қанчалик баланд ёки паст бўлмасин бунинг аҳамияти йўқ. Футбол ҳамма жйода бир хил ўйналади. Лекин майдонга чиққанимизда, стадионга қанча мухлис келишидан қатъий назар орият кучлилигидан бор кучимизни бериб ўйнаганмиз.

Мураббийлик соҳасига ўтганимдан кейин кўп бор қийинчиликлар бўлди. Ҳамма тегишли лицензияларга шахсан ўзимни пулимга ўқиганман. Сўнгги бор, ПРО лицензиясига ҳам ўзимни пулимга ўқидим. Бу борада бирор кимдан ёрдам сўраб мурожаат қилган эмасман. Аслида бошқа айрим жамоаларда 3-4 нафар мураббийларга ўқиш учун клуб ўзи пул ўтказиб берган. “Нефтчи”га келганимдан кейин ҳам ўзимни ҳисобимдан ўқидим. Яқинда интернетда чиққан мақолада айтилганидек эмас балки ўзимни чўнтагимдан, ойлик маошимдан тўламоқдаман. Шу кунгача мураббий сифатида ҳам қанчалик азият чекканимни ёлғиз Яратганнинг ўзи ва мен биламан.

“Нефтчи”да бош мураббийлик қилиш ҳавас қиладиган жой эмасди. Бу ерга келишимга қадар “Пахтакор”да ишларим яхши эди. Жамоа билан хайрлашаётган чоғимда ҳам клуб жуда яхши шароитлар яратиб беришини айтганида ҳам шунга қарамай ўзим туғилиб ўсган вилоят жамоасини бошқариб, қўлимдан келганича клубни юқорига кўтаришни мақсад қилгандим. Чунки “Нефтчи”га бефарқ эмасман. Бу ерга келганимдан кейин ҳам ҳеч қандай шарт қўйган эмасман. Четда қараган одам тушуниб-тушунмасдан пулни “ичида” қолиб кетди деб ўйлайди. Агар шундай ҳаёлга бориб, ҳавас қилибми ёки ҳасад биланми қараётган инсонлар топилиб, жуда қизиқиб қолган бўлса марҳамат, қаерда яшашимни ва қандай юрганимни кўриши мумкин. Бу орқаворотдан бўлаётган гапга жавобимдир.

Барчасини пухта ўйлаб, масъулиятни ўз зиммамизга олдик. Лекин бугунги кунга келиб ўйлаганларимиз амалга ошмади. Шу боис ҳеч кимга эътирозим йўқки, мана энди мухлисларни ҳам сабри бор. Демоқчиманки энди раҳбариятдан бошқарув постига бошқа мураббийни қўйишларини илтимос қилардим. Мен эса ёшлар биланми, ёки ёрдамчи мураббий бўлибми қўлимдан келганича чин дилдан ёрдам бераман. Текинга ҳам ишлашга розиман. Чунки шу кунгача фақат футбол билан ҳамнафас бўлиб келдим. Агарда жамоага керак эмаслигимни айтишса, у холда кетишга ҳам розиман. Негаки “Нефтчи”нинг бугунги холати ҳеч кимни қониқтирмайди. Минг афсуски ўйлаган режаларимиз ва қўлланилиши керак бўлган услублар ҳозирги футболчиларимизнинг савиясига мос тушмади чоғи. Шунда ҳам футболчиларнинг ҳеч бирини айбламоқчи эмасман. Улар имконият даражасидан келиб чиқиб ўйнади. Бундай босим, қуруқ туҳматлар остида футбол ўйнаш ва мураббийлик қилиш ҳам ниҳоятда оғир.

Ички муҳит бугунги кунга келиб, кўнгилдагидек деса бўлади. Илгаргидек эмас. Футболчилар бир-бирлари билан жипслашиб, аҳил иноқ бўлиб кетишган. Ўйиндан олдин ҳам улар билан суҳбатлашиб, кимдадир ҳаяжон бўлиб, ёки бошқа сабаб билан муаммо бўлса бемалол айтишини сўрасак, кўзида шижоати юқори бўлади. Нимадир етишмаяпти. Шунинг учун бош мураббийни ўзгартириш керак деб ўйлайман. Футболда шундай холатлар учраб туради. Мураббий ўзгарса, кейинчалик ҳаммаси яхши бўлиб кетган пайтлар ҳам учраган. Бунга тўғри қараш керак. Бош мураббий Андрей Фёдоровми ёки Тоҳир ака Кападзе бўладими? Яхшиликка бўлса, чин дилдан хурсанд бўламан. Чунки “Нефтчи” ўз ўйинини топиб, мухлисларни хурсанд қилиши керак. Мен шуни тарафдориман. Бош мураббий сифатида йўқотадиган нарса йўқ. Ориятни кучлилигидан шундай деяпман. Клубга боғланиб қолган жойим йўқ. Йигитлар оладиган ойлик маош ва улар олаётган мукофот пулини оламан. Бошқа қандайдир қўшимча маблағ топаётганим йўқ. Кўтарма ёки бошқа нарса йўқ. Раҳбарият меҳнатимга яраша рағбатлантирса бўлди. Буни ҳам ўзим сўраб олмайман. Чунки бу ерга чин юракдан ишлагани ва яхши ниятда келганман. Ўрнимда бошқа мураббий ишласин. Мен кетсам, ўша қўштирноқ ичидаги дўстларимиз хурсанд бўлсин. Бу билан жамоани ташлаб, қочиб кетаётганим йўқ. Шундай ўзгариш қилсак, яхши бўлармикин деган маънода раҳбариятдан илтимос қиламан. Шу кунгача жамоада бир қатор ўзгаришлар бўлди. Энди бош мураббийни ҳам ўзгартириб кўриш керак. Чунки яна қайтараман “Нефтчи” бу даражада бўлмаслиги керак!

Бунга ўзимни виждоним чидамаяпти. Шу пайтгача ориятни кучидан ишлаб келаётгандим. Айрим ғаламислар “ҳа энди қўрққанидан ташлаб қочди” демасин деб сабир билан ишлаб келаётгандим. Шахсан вилоят ҳокимини олдида ҳам ҳижолат бўлганимдан жамоани бундай пайтда ташлаб кетмасдан, имкон қадар уни юқорига кўтариш учун бор куч ва маҳоратимни ишга солган холда ишлаб келмоқдаман. Лекин бугунги “Нефтчи”нинг холати мен учун жуда ҳам ачинарлидир.

- “Нефтчи” юқори ўринларга кўтарилиши керак. Қилиниши керак бўлган жуда кўп ишлар бор. Юқори савияга олиб чиқиш учун бир қатор ишларни қилиш лозим.

- Шунинг учун агарда тўғри тушунишадиган бўлса, самимий ва чин

маънода айтяпман, бош мураббийни ўзгартириш керак. Илоҳм бу яхшиликка бўлсин.

- Билмадим. Рухшунос етишмаяпти дейсизми ёки бошқа нарсами очиғи тушунмаяпман. Тўғрисини айтсам, гапирилмаган гап қомади, қилинмаган иш. “Бухоро” устидан ғалаба қозонилгани учун кеча йигитларга мукофот пулларини бердик. Яна нима қилиш керак? Қандай руҳлантириш жоиз? Битта жавб қолмоқда, бош мураббийни ўзгартириш лозим.

- Ўзинглар айтяпсизлар таркиб ва мураббийлар штаби яхши йиғилган. Шароитлар дуруст. Ойлик маош ва мукофот пуллари имкон қадар вақтида бериб борилмоқда. Бугун майдонга чиқиб футболчилар ўйнади, мен эмас. Кўряпсизми айбдор сифатида битта мен қоляпман.

- Шунинг учун куюниб айтяпман, бош мураббийнинг ўзгариши “Нефтчи”нинг муваффақиятларига йўл очса жуда-жуда хурсанд бўламан. Кўрганда кўз қувонишини истайман. Бу ерда мени ушлаб турган битта нарса жамоанинг тақдири. “Нефтчи”га бош мураббий сифатида бўлмаса ҳам, озгина ёрдамим тегса, шунинг ўзи етади. Бу ерда баъзи бир одамлар ўйлаётганидек катта пулларни совураётганим йўқ. Ҳасад ва ҳавас қилаётганлар нимани ўйлаяпти мен тушунмадим.

- Албатта бундай холатдан қайсидир мураббий олиб чиқиб кетиши керак. Масалан Андрей Фёдоров. Кучли мутахассис. Агарда самимий ва холис гапимга ишонадиган бўлсангиз, қўлимдан келганича ич-ичимдан чин дилдан ғараз қилмасдан ким бош мураббий бўлишидан қатъий назар ёрдам беришга тайёрман! Гапимга ишонинг -дейди Исмоилов.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 07:20, 28.08.2014. Ўқилди: 5709 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.