Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 128 52 45 225
2 Япония 40 67 61 168
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1860 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Янги Зеландия термасига қарши легионерлар ҳам ўйнашади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Биласизки, сентябрнинг иккинчи ўн кунлигида Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида 17-Осиё ўйинлари бошланади. Қуръа натижасига кўра, терма жамоамиз Гонконг, Бангладеш ва Афғонистон билан бир гуруҳга тушган. Ҳозир бор эътибор айнан қитъа ўйинларига қаратилган. Зеро, терма жамоамиз олдига 20 йил аввалги натижани такрорлаш вазифаси қўйилган. Шу мақсадда тайёргарликка зўр берилмоқда. «Жар» стадионидаги машғулот бир ярим соат давом этмоқда. Миржалол Қосимов ва унинг ёрдамчилари жараёнда турли ҳужум тактикалари устида иш олиб боришяпти. Биз якшанба кунги машғулотлардан сўнг терма жамоа бош мураббийи билан суҳбатлашдик.

- Гувоҳи бўлганингиздек, машғулотларда асосан Осиё ўйинларига йўл оладиган таркиб вакиллари иштирок этишяпти, - дея сўз бошлади М.Қосимов. - Бунда менга Бахтиёр Ашурматов ёрдам беряпти. Шуҳрат Мақсудов бугун Иорданиядан қайтади. Кеча унинг жамоаси Аммон шаҳрида Иордания термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Эртадан Шуҳрат ҳам мураббийлар штабини тўлдиради.

- Осиё ўйинларига борадиган таркибни аниқлаб олдингизми?

- Ҳа, деярли. Йиғинимизда иштирок этаётган футболчилардан 20 нафари Инчхонга боради. Улардан иккиси дарвозабон. Кутилмаган ҳолат юз бермаса, машғулотда қатнашаётган Элдор Суюнов ва Никита Рибкин Осиё ўйинларида қатнашишади. Қолган 18 нафар футболчини 4 сентябрь куни Иордания терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг аниқлаб оламан. Ёши катталардан Ислом Тўхтахўжаев, Фозил Мусаев ва Фарҳод Тожиевнинг Кореяга боришлари қарийб ойдинлашди. Олдинда яна 2та ўйин бор. Кутилмаган жароҳатлар футболчиларнинг душмани ҳисобланади. Ҳаммаси жойида бўлса, айнан улар Осиё ўйинларига йўл олишади. Терма жамоамиз олдида масъулиятли вазифа турибди. Бундан 20 йил аввал Хиросимадаги 12-Осиё ўйинларида кўрсатган натижамизни такрорлашга ҳаракат қиламиз.  

- Тошкентда ўтказиладиган иккита ўртоқлик ўйинида икки хил таркибни кўрамизми?

- Шундай. Осиё ўйинларига жуда оз вақт қолгани боис, 4 сентябрь куни Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида айнан Инчхонга йўл оладиган футболчилар майдонга тушишади. Янги Зеландия билан учрашувда эса бугунги кундаги терма жамоамизнинг энг кучли таркиби ўйнайди.

- Легионерлардан кимларни таклиф этдингиз ва улар сафга қачон қўшиладилар?

- Сервер Жепаров, Темур Кападзе, Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Санжар Турсунов, Анзур Исмоилов ва Азиз Ҳайдаровга чақирув қоғози жўнатганмиз. Улар узоғи билан 2 сентябрь куни келишади. Кўриб турганингиздек, бугунги кундаги энг кучли легионерларимизни чақирганмиз.

- Демак, улар Янги Зеландия билан ўйинда майдонга тушишади...

- Албатта. Шунингдек, 8 сентябрь кунги ўйинда Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов, Жасур Ҳасанов, Шуҳрат Муҳаммадиев каби ўзимизнинг ички чемпионатда тўп тепаётган ўйинчиларимизга ҳам имконият берамиз.

- Легионерларимизнинг ўз клубларидаги ўйинларини кузатиб боряпсизми?

- Ҳа. Терма жамоалар маркази томонидан номзод футболчиларнинг ҳар бир турдаги статистик кўрсаткичлари тақдим этиб келинади. Легионерларнинг ўйинларини шахсан ўзим кузатиб келяпман. Одил ўз жамоаси билан ЕЛ гуруҳ босқичига чиқди. Ўйлайманки, «Краснодар»нинг муваффақия­тида Аҳмедовнинг ҳиссаси катта бўлди. Айниқса, «Реал Сосьедад»га қарши кечган жавоб учрашувида Одил самарали ўйин намойиш этди. Виталий Денисов - ҳар доимгидек ўз клубининг етакчиси. Анзур бир неча йилдан бери Хитой чемпионатида мунтазам асосий таркибда ўйнаб келяпти. Санжар Турсунов ҳам «Ворскла»нинг асосий «фигура»ларидан бирига айланяпти. 

- Қуръа натижасига кўра, Гонконг, Бангладеш ва Афғонистон терма жамоалари билан бир гуруҳга тушдик. Ҳозирдан «плей-офф» босқичи ҳақида ўйласак бўладими?

- Бу тўғрида камида 3-тур олдидан гапирсак ярашади. Гуруҳ босқичидаги рақиблар кучсиз кўринишсада, ҳали уларнинг қандай таркиб билан келишларини билмаймиз. Қолаверса, рақибни менсимаслик яхши эмас. Шундай бўлса-да, гуруҳдан ортиқча муаммосиз ўтишимиз шарт. Бу рақибларни мағлуб этолмасак, қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқиш ҳақида ўйлаш мумкин? Хуллас, гуруҳдан 100 фоизлик натижа билан «плей-офф»га чиқишни мақсад қилганмиз.

- Энг яқин рақиб - Иордания термасини ўрганиш жараёни қандай кетяпти?

- Бу жамоанинг бир нечта ўйинларини кўриб, таҳлил қилдик. Хусусан, Колумбия термасига қарши ўтказган учрашувини ҳам... ЖЧ-2014да муваффақиятли иштирок этган Колумбия жамоасига ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Гарчи иорданияликлар йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсаларда, шахсан менда яхши таассурот қолдиришди. Кучли рақибдан чўчимасдан ҳаракат қилишди. Ҳозир «Реал»да ўйнаётган Хамес Родригес голлардан бирига муаллиф бўлди. Иордания билан ўйинда Озарбайжон термасига қарши ўтказилган учрашувда бўлгани каби ёшларимизга ишонч билдираман.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюрт­ларимиз, футбол ишқибозларини энг улуғ ва азиз байрам - Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Умид қиламанки, 4 ва 8 сентябрь кунлари ўтказиладиган ўйинларда ажойиб ғалабамиз билан байрамга ўз ҳиссамизни қўшамиз. Мухлислар учун чинакам футбол оқшомлари туҳфа этмоқчимиз.

Камолиддин АЛИМОВ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 20:26, 02.09.2014. Ўқилди: 7091 марта. Фикрлар: 30 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик