Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Паралимпиячиларимиз олдида яна бир муҳим синов

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Паралимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A
Жорий йилнинг 3-6 сентябр кунлари АҚШнинг Колорадо-Спрингс шаҳрида дзюдо кураши бўйича паралимпиячилар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади.    Бу йилги жаҳон чемпионатининг аҳамиятли томони, унда дунёнинг энг кучли дзюдо усталари аниқланиши билан бирга, 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XV ёзги Паралимпия ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ҳам ўйналади.   “Жаҳон чемпионатида юзга яқин давлат вакилларининг иштирок этаётганлиги ҳам унинг мавқеи ва даражаси нечоғли юқори эканлигидан дарак беради – дейди Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Умиджон Аҳмаджонов. Жаҳон чемпионати ғолибларига 30 рейтинг очкоси, кумуш медаль совриндорлари 20 рейтинг очко ва ниҳоят бронза медаль эгаларига 10 рейтинг очколари берилади. Агарда 2012 йили Лондон шаҳри (Буюк Британия)да ўтказилган Паралимпия ўйинларида Шариф Халиловни 22 рейтинг очкоси билан йўлланмага эга бўлганлигини инобатга олсак, жаҳон чемпионатида қўлга киритиладиган 30 ёки 20 рейтинг очкоси навбатдаги Паралимпия ўйинлари йўлланмаси учун ташланган катта қадам бўлади. Кейинги рейтинг очколар жорий йил Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида ўтказиладиган ПараОсиё ўйинларида ўйналади. Айни пайтда ҳар икки йирик мусобақага терма жамоамиз аъзолари масъулият ҳиссини тўлиқ англаган ҳолда ўта жиддий тайёргарлик кўрдилар. Бир неча босқичда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларида терма жамоамиз учун зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Умид қиламизки, спортчиларимиз ҳар икки нуфузли мусобақада ҳам ўзларига билдирилган ишончни аъло даражада оқлайдилар”.    АҚШда ўтказиладиган жаҳон чемпионати баҳсларида Ватанимиз шарафини 15 нафар спортчимиз ҳимоя қиладилар. Улар орасида Паралимпия ўйинлари кумуш медаль совриндори Шариф Халилов, шунингдек, қатор йирик мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари ҳам ўрин эгаллашган.    Ўз олдиларига доимо юқори мақсадларни қўядиган паралимпиячиларимизга бўлажак жаҳон чемпионатида ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:45, 03.09.2014. Ўқилди: 4412 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик