Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      •   Хоразм
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      •   Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК
9-тур Хоразм - Нефтчи
9-тур Қизилқум - Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ботқоқ жанги»да ЖЧ йўлланмасини бой бердик

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ўсмирлар (U16) ОЧ
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида гуруҳ босқичидаги ўйинларимиз бир бўлдию, чорак финал ўйини бир бўлди. Гуруҳ давомида аста-секин ўйинимизни ва натижаларни яхшилаб борган бўлсак, айнан ЖЧ йўлланмаси ўйналадиган ҳал қилувчи баҳсда бутунлай бошқа вазиятга дуч келдик.

Ўзининг доимий иссиқ ҳарорати билан ажралиб турган Бангкок иқлими бугун бизни тинимсиз ёмғири билан кутиб олди. Ёғаётган кучли ёмғир туфайли ўйин 30 дақиқага кечиктирилди. Шунда ҳам ёмғир тўхтамади, аксинча, майдонни янада сув билан тўлдириб, уни ботқоққа айлантириб қўйди (дренаж системаси талабга жавоб бермайдиган стадионни мусобақага қабул қилган ОФК ходимларига саломлар!).

Ана шу паллада Сурияга омад кулиб боққан бўлса, мураббийларимизга бироз тадбиркорлик етишмади. Жамоамиз ботқоқда комбинацион ўйин намойиш қилмоқчи бўлди, аммо қаёқда дейсиз бундай ўйин!... Аксинча, ўйиндан олдинги ярим соатлик чигалёзди машғулоти чоғида майдоннинг ҳолатини кўрганидан кейин мураббийлар штаби футболчиларга тайинлаш керак эди: "Тўп тушган заҳоти тўпни олдинга тепишни ва ҳужумчиларимиз 3-4 киши бўлиб тўп учун ёпишиш керак!"

Худди шу ишни Сурия қилди. Тўп олдинга тепилди, қолган ишни бўйдор, тезкор Абдулраҳмон Баракат бажарди. Хет-трик! Ана шу хет-трик ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди.

Мочинов биринчи бўлимнинг ўзидаёқ футболчи алмаштириб, бошланғич таркибни хатога танлашда йўл қўйганини исботлади. Захирадан Маҳмудҳожиев тушганидан кейин ўйинимиз кескин жонланиб кетди (аммо бу пайтда ҳисоб 0:5га етиб бўлганди). Аввалига Шоҳрухнинг ўзи гол урди, кейин пенальти ишлади (ундан Ғаниев фойдалана олмади), яна пенальти ишлади ва ундан гол урди (нега шундай футболчини асосий таркибда туширмаган Мочиновга саломлар!).

Александр Мочинов икки ой аввал жамоани қабул қилган бўлса-да, жамоанинг ўйин услубини шакллантиришга ҳаракат қилди. Аммо у ҳам мудофаани "бетон"га айлантира олмаган экан. Ўзи Темур Олимхўжаев айнан ҳимоядаги муаммолар туфайли ишдан олинганди (мазкур терма жамоани аввал бошдан Мочинов каби яхши мураббийга топширмаган ЎФФ ва Асқар Толибжоновга айлангали саломлар!).

Хуллас, вазифани эплай олмадик. Шунча муаммо билан ЖЧга чиқишимиз ҳам қийин эди. Мочинов қўлидан келганини қилди. Аммо ЎФФ профессионал ишлай олмади. Таиландга бир комплект футболкалар олиб кетилган экан, ўйинчилар танаффусда уларни алмаштира олмадилар (Асқар ака, ўқияпсизми бизни, сизга чуқур эҳтиром билан саломларимиз!).

Нима ҳам дердик. Укаларимиз мазкур мусобақада катта тажриба тўплашдики. Ҳар бир ўйин асабий тарзда ўтди, бу тажриба бўлмай, нима? Ана шу мусобақадан хулоса чиқариб, кейинчалик ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоамизга муносиб футболчилар бўлиб етишишида уларга омадлар тилаймиз!

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати, чорак финал
ЎЗБЕКИСТОН - СУРИЯ - 2:5
Голлар: Шоҳрух Маҳмудҳожиев (62, 87-пен.) — Абдулраҳмон Баракат (16, 30, 48), Муҳаммад Жаддуа (52), Анас ал-Ажи (55)
Ноаниқ пенальти: Азизбек Ғаниев (66)
Огоҳлантиришлар: Ислом Кенжабоев (47), .Суҳроб Нуруллоев (56), Илҳомжон Алижонов (90+5), Акром Хўжаев (90+5) — Муҳаммд Жаддуа (12), Муҳаммад Лоулоу (24) Васим ан-Надаф (86)
Четлатиш: Ойбек Нурматов (90+4)
Ўзбекистон: 1.Акром Хўжаев, 3.Илҳомжон Алижонов, 4.Озодбек Қурбонов, 6.Ойбек Нурматов, 7.Жонибек Кўчимов (Худойберди Холиқов 40), 8.Ислом Кенжабоев, 10.Суҳроб Нуруллоев, 11.Азизжон Ғаниев, 14.Достонбек Бердиқулов (Юсуф Шоимов 58), 17. Дониёр Ҳошимов, 22.Абдуғани Ғанижонов (Шоҳрух Маҳмудҳожиев 54)
Сурия: 1.Уильям Ғаннам, 3.Умар Лаҳлаҳ, 4.Ҳассан Карам ал-Дамен, 5.Васим ан-Надаф, 6.Муҳаммад Лоулоу, 7.Муҳаммад Басел Кавакби, 8.Аҳмад Ражаб, 9.Найим Ғазал Найим, 10.Муҳаммд Жаддуа, 11.Анас Ал-Ажи,18.Абдулраҳмон Баракат
Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон)

ЭРОН - КХДР - 0:0. Пенальтилар бўйича - 2:4.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:34, 14.09.2014. Ўқилди: 10773 марта. Фикрлар: 66 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик