Англия Премьер-лигасининг дастлабки 3та турдаги муваффақиятсизликлардан кейин "Манчестер Юнайтед" ғалаба қозона олди. Ван Гал шогирдлари "Куинз Парк Ренжерс"га ҳеч қандай имконият қолдиришмади.
Ди Мария "МЮ"даги ўзининг дебют голини уриш билан биргаликда, яна битта голга ассистентлик қилди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишди. Ди Мариядан ташқари Эррера ва Руни (унинг ҳисобига битта ассистентлик ҳам ёзилди) ўз номларини стадион таблосига ёздириб қўйишди. Иккинчи бўлимда Мата ҳисобни янада йириклаштирганидан кейин "манкунианликлар" хотиржамлик билан ўйинни якунига етказиб қўйишди.
Захирадан майдонга тушган жамоанинг янги ҳужумчиси Радамель Фалькао ҳам дебют баҳсида гол уриши мумкин эди. Узоқдан йўлланган зарбани "КПР" дарвозабони қайтарди, қайтган тўпга етиб келган Фалькао дарвозани ишғол қила олмади.
Англия Премьер-лигаси, 4-тур
Манчестер Юнайтед – КПР 4:0 (3:0)
Голлар: 1:0 – 24 Ди Мария, 2:0 – 36 Андер, 3:0 – 44 Руни, 4:0 – 58 Мата.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Блэккетт, Ж.Эванс, Рохо, Рафаэл (Валенсия, 67), Андер, Ди Мария (Янузай, 82), Мата (Фалькао, 67), ван Перси, Руни.
КПР – Грин, Хилл (А. Траоре, 46), Колкер, Рио Фердинанд, М. Филлипс, Сандро (Генри, 74), Фер, Хойлетт, Исла, Кранчар, Остин (Варгас, 59).
Огоҳлантириш: ван Перси (33).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).