Инчеон-2014. Теннис. Икки ғалаба, икки мағлубият
Теннис мусобақаларида эркаклар ва аёллар ўртасида яккалик баҳслари бўлиб ўтди. Нимчорак финалда иштирок этган 4 нафар спортчимиздан икки нафари чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Темур Исмоилов турнирда 8-рақам остида тартибланган хитойлик Ди Вуни 2 сетда мағлуб этди — 6:4, 6:4. Ҳамюртимиз чорак финалда япониялик Юичи Сугита (3) билан баҳс юритади.
Оқгул Омунмуродова эса кореялик Су Чжеонг Чжанг (7-рақам)ни 3 сетда мағлуб этди — 7:5, 3:6, 6:2. Ҳамюртимиз япониялик Миса Эгучи (3)га қарши кортга чиқади.
Аёллар ўртасида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова (турнирда 5-рақамга эга) нимчорак финалда ютқазиб қўйди. У тейпейлик Хсу Чиех Ю билан баҳснинг ҳар иккала сетини бир хил ҳисобда ютқазди — 4:6, 4:6.
Санжар Файзиев эса Хитой Тайпейи вакили Йеу Тзуо Ванг (2)га қаршилик кўрсата олмади — 1:6, 1:6.
Бугун, шунингдек, аёллар жуфтлиги (Абдураимова/Омонмуродова) чорак финалга чиқиш учун непалликларга қарши баҳс олиб боришади. Аралаш жуфтлик — Санжар Файзиев / Сабина Шарипова ҳиндистонлик Мирза/Минени билан баҳс юритишади.
Киритилди: 11:57, 26.09.2014. Ўқилди: 3794 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).