Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Инчеон-2014. Ўнкураш, 1-кун. Леонид Андреев 1-ўринни сақлаб қолди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Декатлончи эркаклар биринчи кун машқларини бажаришди. Эрталабки дастурда ўтказилган 3та машқ бўйича натижаларни эътиборингизга ҳавола қилгандик. Унга кўра, ўзбекистонлик Леонид Андреев умумий ҳисобда 1-ўринда бораётганди.

Кечки дастурда спортчилар дастлаб баландликка сакраш секторида ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Уч нафар спортчи — Марат Ҳайдаров (Ўзбекистон), Санг Ва Бэ (Ж.Корея) ва Кейсуке Уширо (Япония) 202 см натижа билан энг юқори натижани қайд этишди ва бунинг учун 822 баллга эга бўлишди. Ғолибликка асосий даъвогар бўлиб турган Леонид Андреев ва Акихико Накамура 199 см. баландлик билан кейинги ўринларни эгаллашди ва уларга 794 балл берилди. Натижада Андреев даъвогарлар билан ўз очколари орасидаги тафовутни сақлаб қолди.

Бугунги куннинг сўнгги машқи — 400 метрга югуришда яна филиппинлик Жессон Рамил Си ўз маҳоратини кўрсатди. Иккинчи натижани Накамура (Япония) қайд этди. Уларга 908 ва 900 балл берилди. Ўзбекистонлик Андреев ва қозоғистонлик Карпов бир хил натижа билан 834 баллни қўлга киритишди.

Натижада Акихико Накамура юртдошимиз Андреев билан орадаги фарқни қисқартирди. Леонид японияликни 92 баллга ортда қолдироқда.

Эртага спортчилар яна беш йўналиш — 110 метрга тўсиқлар оша югуриш, диск улоқтириш, лангарчўпда сакраш, найза улоқтириш ва 1500 метрга югуриш машқларини бажаришади. Кун якунида ғолиб спортчи номи аниқланади.

Учта баҳсдан кейин умумий натижалар
1. Леонид Андреев (Ўзбекистон)  — 4215 балл
2. Акихико Накамура (Япония) — 4123 балл
3. Кейсуке Уширо (Япония) — 4073 балл
4. Ҳоди Сепеҳрзод (Эрон) — 3913 балл
5. Дмитрий Карпов (Қозоғистон) — 3904 балл
6. Чи Гуо (Хитой) — 3904 балл
7. Санг Ва Бэ (Жанубий Корея) — 3871 балл
8. Жессон Рамил Сид (Филиппин) — 3856 балл
9. Марат Ҳайдаров (Ўзбекистон) — 3825 балл
--. Моҳд Аҳмад ал-Маънай (Қатар) — мусобақадан чиқиб кетди

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:52, 30.09.2014. Ўқилди: 5361 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик