Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 9 12
9 Қизилқум 9 12
10 Хоразм 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Янги мураббий (ҳикоя)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жамоага янги мураббий келди. Тағин чет элдан. Ажойиб қобилияти бор экан.
— Мақсадингиз нималигини биласизми? — деди клуб раҳбари янги мураббийга бошдан-оёқ разм солганча қорнини силаб қўйиб.
— Ҳа, жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқиш...
— Йўқ, йўқ, — дея бошини сарак-сарак қилди раҳбар, — мақсадингиз футболни ривожлантириш, дунёга олиб чиқиш.

Бош мураббий ҳайрон бўлди:
— Ҳа мен ҳам шуни айтаманда. Жамоанинг номи чиқиши учун халқаро мусобақаларда қатнашиши керак.
— Вот энди ўзингизга келдингиз. Халқаро мусобақалар деб гапиринг, тўғри бўлади. Жамоа Осиё, Европа миқёсидаги турнирларда қатнашсин. Зўр ўйнасин, келишдикми?
— Албатта. Менга ишонаверинг, мен термани янаги сафар, албатта, жаҳон чемпионатига олиб чиқаман.
— Ҳай-ҳай, — бир ютиниб олди мешқорин бошлиқ, — шошилмаган маъқул. Биз узоқ йиллик режа тузганмиз. Агар срази жаҳон чемпионатига чиқиб олсак, бу ёқдаги режалар нима бўлади? Узоқ вақт бош қотириб, ривожланишнинг узоқ йўлини ишлаб чиққанларнинг ҳаракати бир пул бўлиб қолаверадими?
— Лекин жаҳон чемпионатига чиқиш яхши-ку! — баттар ҳайрон бўлди бош мураббий,
— Тўғри, лекин буни босқичма-босқич амалга ошириш лозим. Қолаверса, футболчиларимиз бунақа кескин ривожланишни кўтара олишмайди. Улар секинлик билан ривожланишга ўрганишган. Кейин, бундоқ ўйлаб кўринг, янаги сафарги чемпионатда қатнашдик ҳам дейлик. Хўш, кейин нима қиламиз? Нима мақсад учун интиламиз? Айтинг! Раҳбаримиз зиммамизга нима юклайди? Нима учун маблағ ажратади? Бу ёғини ҳам ўйлаш керак!
— Аммо, — бошини қашлади бош мураббий, — кейин жамоани кучайтираман, керак бўлса, жаҳон чемпиони бўламан.

Раҳбар меш қорнини силкитиб-силкитиб кулди.
— Қўйсангиз-чи, жаҳон чемпиони? Бунга ўзим ҳам ишонмайман-ку, сиз қандай умид қиляпсиз? Шу болалар билан чемпион бўлмоқчимисиз?
— Кучли футболчиларни топаман. Асосий таркибни шакллантираман. Агар ҳозирги таркиб кучсиз бўлса, бошқатдан шакллантираман. Бутун мамлакат бўйлаб танлов...
— Уфф, шу гапни эшитсам, юрагим санчадиган бўлиб қолган. Вей, сизга нима зарил шунча оворагарчилик қилиб. Бизга футболчиларни етказиб берадиганлар етиб ортади ўзи. Махсус мактабларимиз бор, кўп бунақалари.
— Унда нега тажрибасизлар кўп? Уларга бўлган талабни...
— Улар талабни бажаришяпти. Бу сизнинг ишингиз эмас. Мана сизга футболчилар, мана сизга ўйнайдиганлар рўйхати. Қўлингиздан келса, шулар билан чиқинг ўша жаҳон чемпионатингизга.

Янги мураббий раҳбар узатган рўйхатга секин кўз ташлади:
— Лекин мен буларни кеча майдонда кўрдим. Ҳеч нарсага ярамайди, биттаси, манави ҳужумчи деганингиз қуруқ югуришдан бошқасига ярамайди. Энг ачинарлиси, буларнинг ичида на жаримани аниқ бажарадигани бор, на бурчак тўпини тўғри тепадигани. Кечирасиз-у, биз томонда таркибни фақат бош мураббий аниқлайди.
— Энди у сиз томон, — менсимагандек қўл силтади мешқорин. — Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тошу тарозу. Кўнсангиз шу. Марҳамат, ёрдамчи мураббий бўлиб...
— Ёрдамчи мураббий?! Мен кўп термаларни бошқарганман, бош мураббий бўлиб. Яна қанақа ёрдамчи?!
— Кўп гапираркансиз-да, бизда бош мураббий бор. Законний. У ҳамма талабларимизни бажаради, жимгина. Гапимиз гап, сўзимиз сўз. Нима, шундай бош мураббийни четлатиб, сизга ўхшаган осмонда юрадиганларни танлайликми?! Чучварани хом санабсиз, оғайни?!

Янги бош мураббий бу ерда ишлай олмаслигини сезди.
— Узр, — деди хайрлашаркан, — бу мен орзу қилган жой эмас экан. Хайр.
Мешқорин қорнини силаганча тиржайди-да, ёрдамчисини чақирди:
— Менга қара, анави янги мураббийнинг онаси касал бўлиб қолибди. Шунга тезда ватанимга қайтмасам бўлмайди, деб қолди. Шунинг учун бошқа номзод қидиринглар. Айтгандай, шошилманглар, яхшилаб изланглар, яхшилаб.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:12, 11.10.2014. Ўқилди: 10017 марта. Фикрлар: 79 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик