Reklama
Янги OLED телевизорларининг ишлаб чиқарилиши кўриш ва овоз сифатини бутунлай янги даражага олиб чиқди. Кўриш учун хавфсизлик, қулайлик, етказиб бериш сифатидаги кардинал ўзгаришлар – одатий LED телевизорлари ва энг янги OLED технологиялари ўртасидаги фарқ жуда катта!
Бир дақиқага тасаввур қилиб кўринг, атрофингиздаги олам оқ-қора рангда! Зумрад каби сержило яшил ранг ҳам, кузги ранг-баранглик ҳам, олманинг майин пушти гуллари ҳам ёки тоғ кўлининг мовий мусаффолиги ҳам йўқ! Ранг-бўёқлар, уларнинг турли-туман жилоси ҳаётга ўзгача маъно бахш этади, кайфиятни кўтаради, ажиб ҳис-туйғулар ҳадя этади! Шу нарсани товуш ҳам беради: унинг даражаси, тиниқлиги, теранлиги, жарангдорлиги ва кўпқирралилиги ёқимли бир уйғунликни ҳис этишга чорлайди. Телевизор билан ҳам айнан шундай: ёмон, сифатсиз фильмда тасвир бузилиб, аниқлик йўқолади, ёқимсиз товуш эса умуман таассуротингизни бузади.
OLED технологияларининг икки тури бор: RGB OLED ва WRGB OLED. LG компанияси ўз телевизорларида иккинчи туридан фойдаланади. WRGB OLED технологияси 4 пикселга эга – қизил, яшил, кўк ва оқ рангнинг субпиксели. Ҳар бир пиксель исталган рангни кенг спектрда намойиш этиш учун керакли барча элементларга эга бўлганлиги учун ранг ахбороти LED га нисбатан OLED дисплейларида аниқроқ узатилади, бунинг устига улар рангдорлик мукаммаллиги ва теранлиги бўйича, шунингдек, картинанинг реал кўриниши билан LED дан ўтиб кетади. 4 рангли пиксель технологияси табиий ранглар етказилишини таъминлайди. LG CURVED OLED TV телевизорининг айнан эгик дисплейи тасвирнинг ўта юқори сифати билан лол қолдиради. Бунинг яна бир сабаби – бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ёқиладиган светодиодлардир.
LG OLED телевизорлари бенуқсон кўриш имконияти бурчакларига эга. Бошқа замонавий телевизорлардан фарқли равишда, LG CURVED OLED TV дисплейи инсон кўзининг тўр пардаси радиусини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган, кўриш бурчаги эса 170º гача оширилган. Шунингдек, ҳар бир пиксель мустақил равишда ёритилади ва унинг ёритилиши ушбу аспект ҳали ҳам бўшлигича қолаётган LED экранларига нисбатан исталган кўриш бурчагидан бемалол узатилади. Албатта, замонавий LED дисплейлар матрицасининг жавоб қайтариш вақти анча-мунча яхшиланди, аммо улар ҳали-ҳануз динамик саҳналардаги шлейфлар эффектларидан қутилганларича йўқ.
LG нинг OLED TV телевизорлари динамик саҳналарда тасвирнинг ўта зўр сифатини намойиш этади. OLED технологияси ҳозиржавобликда энг яхши кўрсаткичга эга, шунингдек, LED даги каби динамик саҳналарда тасвирнинг ўзгариб кетиши ва ҳаракатдаги манзаранинг чаплашиб кетиши мутлақо бўлмайди. Янги OLED телевизорларининг бебаҳо устунлиги тасвирнинг ҳаттоки энг тез ҳаракатланадиган саҳналарда ҳам ўта юқори контрастга (10000:1) эгалигидадир. Технологияларнинг бундай бирикмаси тасвир сифатини янги босқичга кўтариб, экранда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга яна ҳам чуқурроқ кириб боришга имкон беради. Бошқа барча тенг шарт-шароитларда OLED телевизори деярли 10 баробар кам энергия сарфлайди! Эҳтимол, бугунги кунда телевизорнинг энергия истеъмоли оддий фойдаланувчини унчалик ташвишга солмас, аммо электр энергияси ҳақининг кундан-кун ошиб бораётганлигини инобатга оладиган бўлсак, барчамиз вақт ўтиши билан диққатимизни OLED телевизорларига қаратишимиз турган гап.
OLED дисплейларининг бундай шак-шубҳасиз афзалликлари ушбу етакчи технологиянинг келажаги порлоқлигидан, OLED технологиялари бўйича ишлаб чиқарилган дисплейлар тез орада электроника бозорида энг салмоқли ўринни эгаллашидан далолат беради. Ахир юқорида санаб ўтилган устунликларидан ташқари, ушбу энг янги технологиялар, шунингдек, янги телевизорларни LED панелларга қараганда ўта нозик қилиб яратиш имконини беришди. LG CURVED OLED TV телевизори атиги 4,3 мм қалинликка эга. Телевизор корпуси энг мустаҳкам материал – самолётлар қуришда ишлатиладиган поликарбонатдан ясалган, оддий телевизорларда эса оддий пластикдан фойдаланилади.
LG Electronics компаниясининг бошқа маҳсулотлари билан Сиз LGblog.uz блогимизда танишишингиз мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).