Эрик Тохир собиқ хўжайиндан бош мураббий масаласида маслаҳат сўради
Италиянинг "Интер" клуби президенти Эрик Тохир жамоанинг аввалги хўжайини Массимо Моратти билан бош мураббийи Вальтер Маццарининг келажаги борасида гаплашиб олмоқчи.
Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, Эрик Тохир клубнинг ҳозирги натижаларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти собиқ хўжайиндан бу борада маслаҳат сўраган. Моратти телефон орқали суҳбатда Маццари билан шартномани бекор қилиш фикрини қўллаб-қувватлаган, аммо Тохир мураббийга ўз режаларини амалга ошириш учун вақт керак деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" Италия "А" сериясининг сўнгги икки турида "Кальяри" (1:4) ва "Фиорентина" (0:3) клубларига йирик ҳисобда мағлубиятга учраган. Навбатдаги турда, "Наполи"га қарши ўтказиладиган ўйин Маццарининг келажагига таъсир қилувчи баҳс бўлиши мумкин.
Манба: championat.com
Киритилди: 17:22, 11.10.2014. Ўқилди: 2834 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар