AFC U19. Бугун КХДРга қарши жанг
Бугун Мьанмада давом этаётган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида ярим финал ўйинлари ўтказилади ва финалчилар номи аниқланади.
Ярим финалда КХДР ёшлар терма жамоасига қарши ўйнайдиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кеча Янгон шаҳрида ўйиндан бир кун олдинги машғулотларини ўтказди. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги терма жамоа дастлаб тренажер залида тикланиш машғулотларини ўтказган бўлса, куннинг иккинчи ярмида "Aung Tun" стадионида машғулот ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионати ярим финалидан ўрин олган КХДР ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашув 20 октябрь, душанба куни Янгон шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади. Ушбу ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси оқ, КХДР эса қизил ранг рангли формада майдонга тушади.
U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати.
Ярим финал. 20 октябрь.
КХДР – Ўзбекистон (Тошкент вақти билан 14:00)
Қатар – Мьянма (Тошкент вақти билан 17:30)
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:49, 20.10.2014. Ўқилди: 5760 марта. Фикрлар: 17 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар