Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Мальорка 22 24
15 Севилья 22 24
16 Хетафе 22 23
17 Валенсия 22 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
22-тур Мальорка 4-1 Севилья

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Легионерлар: Жепаровдан ва Ҳайдаровдан гол, Аҳмедовдан ассист

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Ютуқлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.

РОССИЯ
«Краснодар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, 23 октябрь куни Европа Лигаси гуруҳ босқичи, 3-тури доирасида ўз майдонид «Вольфсбург» клубига қарши майдонга тушди. Ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган Аҳмедов жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилди. Ўйинда Краснодар ўз 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Москванинг «Локомотив» клуби аъзоси Виталий Денисов мазкур турда сафарда «темирйўлчилар» сафида «Спартак» клубига қарши Москва дербисида майдонга тушди. Ўзбекистонлик ҳимоячи учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Ўйин эса, 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.

Премьр-Лига дебютанти - «УФА» клуби сафида ўйнаётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Вагиз Галиулин, мазкур турда ўз майдонида чемпионат пешқадамларидан бири Москванинг ЦСКА клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Галиулин мазкур учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйин эса 3:3 ҳисобидаг жанговар дуранг билан тугади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
26 октябрь куни Жанубий Корея К-Лигасида 33-тур баҳслари бўлиб ўтди. «Сеонгнам» клубида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров мазкур турда ўз майдонида «Ульсан» клубига қарши майдонга тушди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори мазкур учрашувда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди, аммо унинг жамоаси якунда ўз даврозасидан иккита гол ўтказиб мағулбиятга учради. Жепаров ўйиннинг 57-дақиқасида рақиб дарвозасини пенальтидан ишғол этган. Ўйин 3:4 ҳисобида Сеонгнам клубининг мағлубияти билан якунланди.


БАА
23 октябрь куни БАА Про-Лигасида 6-тур ўйинларига старт берилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур турда ўз жамоаси сафида сафарда «Ал Шаржа» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб ўз голи билан жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди. Ҳайдаров учрашувнинг 90-дақиқасида рақиб дарвозасига гол уриб якуний ҳисобни ўрнатди. Ўйин 4:2 ҳисобида «Аш Шабоб» ғалабаси билан якунига етган.

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 10:21, 27.10.2014. Ўқилди: 4948 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.