"Пахтакор" Олий лига 21-турнинг қолдирилган учрашуви доирасида ўз майдонида "Бухоро"ни мағлуб этди ва чемпионликни муддатида аввал ҳал қилди. Учрашувдаги голлар Искандеров, Козак, Сергеев ва Пардаев ҳисобига ёзилди.
Олий лига регламентига кўра, жамоаларнинг очколари тенг бўлганида, ўзаро ўйиндаги натижалар инобатга олинади. Бабаян шогирдлари "Локомотив" билан 4 очко олишган. Демак, "Пахтакор" қолган иккита ўйинда ютқазиб, очколар бўйича темирйўлчиларга тенглашиб қолса ҳам, барибир 1-ўриндан пастга тушмайди.
"Пахтакор" ўз тарихида 10-марта чемпионликни қўлга киритиб, бу борада Ўзбекистонда биринчи жамоага айланди. Клуб келаси йили Осиё чемпионлар лигасини гуруҳ босқичидан бошлайди.
Олий лига, 21-турнинг қолдирилган учрашуви
"Пахтакор" - "Бухоро" - 4:0
Голлар: Жамшид Искандеров (2), Владимир Козак (30), Игорь Сергеев (35), Баҳодир Пардаев (67)
"Пахтакор": Лобанов, Андреев (Пардаев 64), Кримец, Миладинович, Ҳошимов, Исматуллаев, Махарадзе (с), Козак, Искандеров (Солиев 74), Каримов (Болтабоев 81), Сергеев
"Бухоро": Корнейчук, Кочнев, Неъматов, Плямадеала, Убайдуллаев, Асқаралиев, Ильин (Аслонов 46), Рамазонов, Ражабов (Тўраев 46), Нарзуллаев, Попович
Ҳакамлар: Дмитрий Пислегин (Тошкент), Мўмин Мажидов (Наманган), Файзулло Ҳасанов (Наманган), Вилоят Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган)
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).