Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Футболка синдроми»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Футболчилар ҳаёти
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яқинда бир ҳурматли инсоннинг таваллуд айёмини нишонладик. Қандай совға олишни билмай, анча бош қотирдик. Охири келишиб, Joma брендига тегишли Ўзбекистон терма жамоаси либосини совға қилар бўлдик. Футболка топиш унча қийинчилик туғдирмади, фақат нархи бироз қимматроқ экан - 150 минг сўм. Аммо унинг сифати нархга тўла мос келади, гап бўлиши мумкин эмас. Агар футболга қизиқадиган яқинларингизга шундай совға берсангиз, ажойиб чиқади, тавсия қиламиз. Албатта, Joma футболкасининг нархи бир кишига оғирлик қилар, аммо кўплашиб, кенгашиб, ўртада пул ташлаб олсангиз, совғамисан, совға бўлади ўзи ҳам. Совға олувчига ҳам бир умрлик эсдалик...

Биламан, аслида бу газетага олиб чиқадиган гап эмас. Кимгадир совға берсанг ва кейин уни қанчага олганингни мақолада «дастурхон» қилсанг - яхши эмас. Аммо шу кунларда эшитган бир гап боис, ўша Joma либосини яна эслашга тўғри келди. Шунингдек, унинг нархини ҳам. Йўқ, бу сафар ҳеч кимнинг туғилган куни нишонламади ва ҳеч ким ҳеч қандай совға ҳам олмади. Гап бошқа ёқда. Эшитиб туринг.

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар ва БААда навбатдаги йиғинини ўтказди. Йиғин анча самарали кечди, гарчи Қатардан йирик ҳисобда мағлубиятга учралган бўлса-да, БАА ундан-да жимжимадор тарзда маҳв этилди. Баҳрайн билан ўйинни эса эсламаган маъқул. Мужмал дурангни дарҳол унутган афзал. Боз устига, гап ўша ўйинлар ҳақида ҳам кетмаяпти. Ахир, биз Joma борасида гаплашишга келишганмиз.

Ҳай, давом этамиз. Гап шундаки, ҳамкасбимиз Нодирхўжа Юлдашев ўша йиғин давомида Ўзбекистон миллий жамоасига ҳамроҳлик қилди ва ЎФФ матбуот хизматидан фарқли ўлароқ, сафар тафсилотларини тўлиқ ёритиб борди. Хориждаги йиғинга нима сабабдан федерациядан матбуот котиби юборилмагани кейинги масала, бизнинг эътиборимизни Нодирхўжа Юлдашев айтган бир гап ўзига тортди. Ҳамкасбимизнинг маълум қилишича, йиғин якунига етгач, у Сервер Жепаров ва Одил Аҳмедовнинг либосини эсдалик учун олмоқчи бўлган. Нодирхўжа ҳар ҳолда, бир ойга яқин терма жамоа билан бирга юрди ва табиийки, бу сафардан эсдалик қолишини жуда истаган. Бундай вақтда бирор футболчининг либосидан яхшироқ эсдалик топилмаса керак. Аммо кутилмаганда (балки кутилгандадир) бунинг иложи йўқлиги ойдинлашади. Терма жамоа вакилларидан бирининг айтишича, футболкасини рақиб билан алмашган, мухлислар томон отган ёки бирор кишига совға қилган ўйинчи жаримага тортилар экан... Қизиқ томони, жарима миқдори150 минг сўмни ташкил қиларкан. 150 минг сўм! Жарима қийматининг белгиланишига нима асослигини тушунган бўлсангиз керак...

Ҳа, шунақа. Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси - бутун бошли мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган инсон ўз юрти тимсоли ҳисобган либосни бирор кимсага совға қилиш ва Ватанини тарғиб этиш ҳуқуқига эга эмас. Мабодо совға қилгиси келиб қолса, марҳамат, ўз пулига сотиб олсинда, бемалол бераверсин. Аслида «жарима» сўзи остида Joma либосининг асл нархи турар экан, буни бошқача тушунтириш қийин.

Бутун дунёда эса футболкалар алмашуви тарғиб қилинади, зеро, бу билан муайян мамлакат номи оламга ёйилади. Шу сабабли футболчилар рақиб билан либос алмашишади, мухлисларга совға қилишади, ўйин тугагач, намойишкорона ечиб, трибуналар томон улоқтиришади. У ерда бирор бахти чопган мухлис либосга эга чиқади. Кейин бир умр шу билан фахрланиб юради. Бизда эса бошқача ҳолат. Либос совға қилмоқчимисан, марҳамат, 150 минг сўм тўлаб қўй. Чунки битта Jomaнинг нархи шунча. Тарғибот, ташвиқот? У нима дегани?

2012 йилги Европа чемпионати вақти УЕФА футболчилардан кўпроқ либос алмашишни сўраган экан. Европа футбол иттифоқи наздида бу ҳолат миллионлар ўйинини тарғиб этади ва ўйинчилар ўртасида ўзаро ҳурмат туйғусини кучайтиради. У ёғини сўрасангиз, УЕФА футболчилар ўртасида либос алмашишни яна-да оммалаштириш учун махсус клип ҳам суратга олган. Яхши ҳам биз ўз вақтида УЕФАга ўтиб кетмаган эканмиз, акс ҳолда, ТЖМ омборида бир чиройли тахланиб турган либослардан бирорта ҳам қолмас экан-да, а?!

Биздагидан фарқли ўлароқ, бутун футбол оламида ўйин якунлангач, либос алмашиш ёзилмаган анъанага айланиб улгурган. Бир вақтлар Зайниддин Зидан битта ўйин давомида 2та футболка кийишга мажбур бўлган экан. Биринчи бўлимдан сўнг бир футболчи, иккинчиси тугагач, бошқаси билан либос алмашган. Баъзан ўйланиб қоламиз, яхши ҳам «Реал» клуби ёки Франция терма жамоаси маъмури тжмдан чиқмаган экан. Акс ҳолда, бунақа «серчиқим» футболчини кўриб, қон босими ошиб кетармиди?

Яхши биласиз, Ўзбекистон футбол федерацияси Joma компанияси билан ҳомийлик шартномаси имзолаган. Ўша шартнома бандлари бизга тўлиқ маълум эмас. Аммо баъзи тафсилотлардан хабаримиз бор. Унга кўра, Joma Ўзбекистон миллий жамоасини либос билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Демак, компания терма жамоани ҳар йиғинда бир сидра кийим-бош билан таъминлаши керак. Ҳар ҳолда, Joma раҳбариятининг бир либосни 3-4та йиғинга етказишни сўрашига ақл бовар қилмайди. Хўш, шундай тақдирда нима сабабдан йиғин якунлангач ҳам, футболчилар либосни кимгадир совға қилиш ёки рақиб билан алмашиш имкониятига эга эмаслар? Нима, бу формадан бошқа йиғинларда ҳам фойдаланиладими? Ундай бўлса, янги йиғин учун ажратилган либос қаерга кетади?

Хўп, майли. Айтайлик, Joma бироз хасисроқ ва ҳар бир йиғин учун алоҳида форма беролмайди. Буни тўғри тушунса бўлади, чунки Ўзбекистон миллий жамоаси сафида дунё даражасида юлдузлар йўқ ва табиийки, Joma етарлича реклама қилинмайди. Шунга монанд, форма таъминоти ҳаминқадардир, эҳтимол. Аммо бунинг ҳам йўлини топса бўлади-ку. Ўзбекистон футбол федерацияси - етарлича таъминотга эга ташкилот. Юртимизда футболга берилаётган эътиборга Европадаги анча-мунча давлатда ҳам ҳавас қилишади. Янги қурилаётган стадионлар эса атрофдаги баъзи давлатлар учун ширин орзу, холос. Шундай экан, оддийгина либос туфайли муаммо юзага келиши сабаби нимада? Ким айбдор? Масъул шахсларми? ТЖМ омборида Joma етарли эмас экан, озгина пул ажратиб, икки-уч комплект захира олиб қўйишнинг имкони йўқми? Умуман, бу иш билан ким шуғулланади ўзи? Масалан, ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати чорак финалида Ўзбекистон термаси Сурияга қарши майдонга тушди. Учрашув кучли ёмғир остида ўтди ва терма жамоамиз мағлубиятга учради - 2:5. Ўша ўйиннинг иккинчи бўлимига суриялик футболчилар қуруқ, топ-тоза либосда чиқиб келдилар. Танаффус вақти кийимларини алмаштириб, иссиқ чой ичиб, ўзларига келиб олишгани кўриниб турганди. Бизнинг ўйинчилар эгнида эса ўша шалаббо, лой футболка... Энди ким қандай кайфиятда учрашувни давом эттирганини тахмин қилиш қийин эмас. Бу ҳолат ҳам учрашувдаги якуний ҳисобга таъсир ўтказмади, деб айта оласизми? Бунисига ким айбдор энди? Наҳотки, бир сидра захира либос олиб юришнинг имкони топилмаган? Мабодо бирор ўйинчининг футболкаси йиртилиб кетганида нима бўларди? Майдон четига игна-ип олиб келиб, ямаб, кейин ўйинга қайтармиди?

Футбол - миллионлар ўйини! Дунё футболида ўзи суйган юлдузнинг либосига эга бўлишни бахт биладиганлар сон мингта. Ўйин тугагач, либосини ногирон мухлисга бериб кетаётган Роналдиньони кўриб, ҳиссиётлар жўш уради. Бехосдан берган зарбаси хато кетиб, ёш мухлиснинг қўлини жароҳатлаб қўйган Роналду шифохонага бориб, жабрдийдадан узр сўраганча дастхати битилган футболкасини унга берганида, болакайнинг кўзидаги қувончни кўриб, завқ оламиз. Мессининг либосини қўлга киритиш учун қанча одам овора. Санаб адоғига етолмайсиз.

Бизда эса тескариси. Одил Аҳмедов либосини бирор ишқибозга бермоқчи бўлса, аввало, синчков нигоҳ билан ўзини кузатиб турган терма жамоа маъмурига қараб қўйишга мажбур. Сервер Жепаров эса фақат сальтоси билан мухлисларини хурсанд қилиши мумкин. Бошқаси унга тақиқланган. Ёлғиз Гейнрих «жини» тутганда ҳеч нарсага қарамай, футболкасини совға қилиб юбориши мумкин эди. Аммо унинг бу «хато»си ҳам тезда тўғриланарди. Ёдингизда бўлса, 2011 йилнинг ноябрида Ўзбекистон терма жамоаси КХДРга қарши ЖЧ саралашида майдонга тушган ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришганди. Кайфият зўр, шунга яраша, ўйиндан сўнг Александр Гейнрих либосини трибунадаги мухлислар томон отди. Аммо совғани қўлга киритган мухлиснинг қувончи узоққа чўзилмаган бўлса керак. Чунки терма жамоа маъмури тезда ҳуқуқ-тартибот ходимлари ёрдами билан футболкани ТЖМ «баланси»га қайтаришга «муваффақ« бўлган экан. Бундай ҳолат терма жамоа тарихида учраб туради. «Жар»да кечган ўйинлардан бирида футболчилардан кимдир рақиб билан либос алмашганда, яна маъмур вазиятга аралашишдан ўзини тиймаганди. У рақиб футболчисига мурожаат қилиб, ҳаммасини «тўғри тушунтирган» ва футболкани қайтариб олганди. Маъмурнинг гапларини кулганча эшитаётган ва имо-ишора билан ҳаммаси жойидалигини тушунтирганча формани қайтараётган ўша футболчининг чеҳраси анча вақтгача ёддан чиқмаса керак.

Шунақа гаплар. Ўзбекистон миллий жамоаси мана 20 йилдирки, хал-қаро мусобақаларда иштирок этади ва қитъанинг кўзга кўринган термаларидан бирига айланиб улгурди. Аммо ҳозиргача «футболка синдроми»дан қутулолмаяпмиз. Терма жамоа билан бир ой давомида ишлаган ва унинг ҳар бир қадамини ёритган журналистга оддий битта либос сов-ға қилолмаймиз. Нима, ўша журналистда футболка сотиб олиш учун пул йўқ, деб ўйлайсизми? БААга боришга етган қурби, 150 минг сўмга Joma сотиб олишга етмай қолибдими? Йўқ, бу ўринда гап ҳатто ўша бахтиқаро150 минг сўмда ҳам эмас! Алам қиладигани, инфратузилма ривожлангани билан унда ишлаётган одамлар замон талабида фикрлай олмас эканлар, футболимиз ривожини анча кутамизми, деб қўрқамиз. Наҳотки, оддийгина футбол менежменти қоидаларини ўзлаштириш шунчалар қийин? Бу-ку, бир футболка экан. Бундай майда-чуйда, аммо аҳамияти жиҳатидан катта кўламга эга муаммолар етарлича. Бунақада қачон футболни оммалаштирамиз-у, қачон жаҳон даражасига чиқамиз?

Тежамкорлик - яхши хислат, албатта. Аммо билингки, гап бутун бошли мамлакат шаъни ҳақида кетганда, пул тежалмайди, терма жамоа маъмури қандайдир рақиб ўйинчисидан футболкани қайтариб беришини сўраб юрмайди. Аслида терма жамоада маблағ масаласида муаммо йўқ, пайдар-пай хорижда йиғинлар ўтказилмоқда, яратилган шароитлар аъло даражада. Бунга қанча пул кетишини айтиш ҳам шарт эмас. Аммо қачон бизнинг футболчилар ҳам Европа ёки Жанубий Америкадаги ҳамкасблари сингари бемалол, юрак ютиб рақиб билан либос алмаша оладилар - буниси баҳсли масала. Бундай баҳсли масалалар эса, анчагина. Анчагина! Афтидан, уларни ҳал қилиш учун янгича фикрлайдиган янги авлод вакиллари иш бошлашини кутишга тўғри келади, шекилли...

Нима ҳам дердик, кутамиз. Ёки бўлмаса, шахматга қизиқамиз. Ҳар-қалай, бу спорт турида футболка алмашиш маросими йўқ. Шунчаки, ўйиндан сўнг рақиб қўлини сиқиб қўйсангиз кифоя. Афтидан, ТЖМ омбори бошлиғи ҳам футболдан кўра, шахматга кўпроқ қизиқади ва қуруқ қўл (сиқиш)га ўрганиб қолган, шекилли. Акс ҳолда, футболчилардан 150 минг сўм сўраб юрармиди...?

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 18:57, 04.11.2014. Ўқилди: 8175 марта. Фикрлар: 49 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.