Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.11.2025

      05:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      06:05 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      04:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.11.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 3.
      10:40 Армейский рукопашный бой. Кубок Победы в Москве.
      12:00 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      16:40 "Эволюция спорта".
      17:10 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:50 "Лица страны". Константин Крылов.
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      23:00 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 "Эволюция спорта".
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 2. Вечерняя сессия.
      03:10 "По ступеням пьедестала".
      03:25 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. УНИКС (Казань) - ЦСКА (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Константин Крылов.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Роя Джонса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1940 - 1945 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:55 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Спартак" (Кострома) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 305 в Перте, Австралия. Дрикус Дю Плесcи против Исраэля Адесаньи.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      16:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      17:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      20:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      22:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      00:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      03:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      04:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Уэмбли" муаммолари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Стадионлар / Машҳур стадионлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Таажжубки, инсониятга футболдек ажойиб спорт турини ҳадя этган мамлакатда миллионлар ўйинига қизиқиш тобора пасайиб бормоқда. Айниқса, жаҳон футболининг бешиги ҳисобланмиш машҳур «Уэмбли»нинг бугунги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Ваҳоланки, унинг замонавий талабларга тўла жавоб берадиган ҳолатга келтириш учун улкан ҳажм­даги ишлар амалга оширилди. Лекин ана шу ўзгаришлар Англия футболига унча наф келтирмади.

«Уэмбли»нинг қиймати

«Зенит»нинг янги стадиони қиймати эълон қилингунга қадар  жамоатчилик «Уэмбли»нинг қайта «туғилиши» учун ажратилган сармоя миқдорини муҳокама қилганди. Зеро, дунёдаги энг машҳур футбол аренасининг таъмири учун 1,2 млрд. доллар ажратилганди. Қурилиш жараёни чалкашликлар ва машаққатларга бой бўлмасада, муаммолар учраб турди. Қурилиш компаниялари ўз вазифаларини белгиланган муддатларда адо этолмаганликлари натижасида иншоот вақтида (Анг­лия кубоги -2006 финали) фойдаланишга топширилмади. Оқибатда Англия ФА 10 йиллик муддатга бир қатор қарздорлик мажбуриятларини олишдан ўзга чора тополмади. Тўғри, ҳозирда «Уэмбли»нинг «даромад конвейери» тўхтовсиз ишлаб турибди. Бироқ бундан фақат ФАга қарз берган сармоядорлар қувонмоқдалар, холос. Аренадаги барча муаммолар - таъмирлаш учун сарфланган маблағлар қарзидан тезроқ қутулишга қаратилган уринишлар оқибати.

Майдон

Ёдингиздами, айнан шу «Уэм­бли»да Хорватия терма жамоаси ўзи учун умуман аҳамияти қолмаган баҳсда инглизларни мағлуб этиб, Россияга байрам ҳадя этганди. Хўш, инглизлар омадсизликнинг асосий сабаби сифатида ким ёки нимани айблашганди ўшанда? Англия термасининг қитъа биринчилигидан четда қолишига омадсиз Стив Макларен ҳам эмас, унинг шум соябони ҳам эмас, ҳатто Нико Кранчарнинг 30 метр масофадан йўллаган тўпини ўтказиб юборган дарвозабон Скотт Карсон ҳам эмас, балки «Уэмбли»нинг майдони сабаб экан! Дарҳақиқат, ўша учрашувдан роппа-роса 1 ой муқаддам МФЛнинг вакиллари - «Нью-Йорк Жайантс» ва «Майами Долфинс» клублари Лондондаги илк гастролларини шу аренада ўтказишганди. «Учрашувдан 1 ой аввал дабдаласи чиққан майдон» - бу муболаға эмас, «Уэмбли»нинг яшил майсалари кучли босимга дош беролмади. Дастлабки 4 йил ичида майдондаги чим нақ 10 марта (!) янгиланди, ҳар сафар бу иш учун 125000 фунт сарфланди. Бироқ майдон талаб даражасидаги ҳолатга келмади. Хорватия термасига қарши ўша ўйиндан кейин нафақат Стив Макларен, балки стадионнинг бош агрономига ҳам чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилди. Бироқ шунда ҳам «Уэмбли» футболчиларга панд беришдан тўхтамади. Масалан, 2010 йилги Англия кубоги ярим финалида «Тоттенхэм» ҳимоячиси Майкл Доусоннинг сирпаниб кетиши натижасида «Портсмут» «шпорлар» дарвозасига ғалаба тўпини киритганди.

«Уэмбли» майдонининг яроқсиз ҳолга келиб қолишига унинг ҳаддан таш­қари кўп тепкиланиши сабабдир. Гарчи футбол ва регби беллашувлари концертларга қараганда, тез-тез ўтказилсада, айнан шоулар туфайли чимга кўрсатилаётган таъсир жуда кучли. Беллашувлар 2 соатда тугайди, санъаткорлар учун тайёрланган саҳналар эса камида 2 кун майсаларни эзиб туради. Томошабинлар ҳам катта зарар келтирадилар. ФА ана шу салбий оқибатларни бартараф этиш учун яна қўшимча 0,5 млн. фунт сарфлашга мажбур бўлди.

Англия терма жамоаси

«Уэмбли»да таъмирлаш жараёни кетаётган пайт миллий терма жамоа Манчестер, Ливерпуль, Бирмингем, Лидс, Ньюкасл ва бошқа шаҳарларда ўйнади. Янги стадион жамоанинг расмий уй аренаси ҳисобланиб, вужудга келган қарзлардан қутулиш учун унинг 2017 йилгача шу ерда тўп суриши талаб этилади. Албатта, 90000 мухлисга мўлжалланган кошонада мамлакатнинг бошқа стадионларидан кўра, кўпроқ чипта сотиш ва шунга яраша даромад олиш мумкин. Аммо терма жамоанинг «олтин даври» ортда қолганлиги ва ўйин савиясининг пасайиб кетганлиги оқибатида кўплаб мухлислар «Уэм­бли»га бормай қўйишди. ЖЧ-2014даги омадсизликдан кейин 2та антирекорд қайд этилди: Норвегия билан бўлган ўртоқлик учрашувига 40000, Сан-Маринога қарши расмий беллашувга эса 55000 мухлис ташриф буюрди. Бу ерда рақиб жамоанинг мавқеси ҳам роль ўйнагани йўқ - бундан 2 йил аввал айнан Сан-Марино билан кечган беллашув 85000 мухлис тўплаганди. Шунчаки, ўшанда терма жамоа Евро-2012да рисоладагидек тўп сурганди. Ҳозирчи? Сўнгги 10 йил ичида Лондонда миллий терма жамоадан кўра, зерикарлироқ ўйин кўрсатадиган жамоа қолмади. «Уэмбли» ана шу зерикарли, суст ўйин­ларнинг ўчоғига айланди. Зўрма-зўраки тўп сураётган футболчиларнинг тез-тез жароҳатланишлари «дард устига чипқон» бўлди. Айниқса, «Арсенал» ва «Ливерпуль» клублари жиддий йўқотишларга дуч келишди. 2018 йили терма жамоа яна мамлакат бўйлаб сафарга чиқишни мўлжалламоқда. Лекин у ҳозирда Англиянинг бош аренасидан мухлисларни совутиб улгурди.

Муҳит

Юқорида зикр этилган жиҳатлардан ташқари, суюкли клубининг шинам стадионида мазза қилиб ўйинни томоша қиладиган мухлислар учун терма жамоа баҳсларини кузатиш қандайдир ўзига хос жазодек бўлиб қолди. Терма жамоани қўллаб туриш учун қўшиқлар ҳам, шиорлар ҳам йўқ. Турли клубларга мухлислик қиладиган ишқибозлар терма жамоа ҳурмати учун ҳамкорлик қилишни хаёлларига ҳам келтирган эмаслар. Гоҳи-гоҳида у ёки бу трибунадан «Ан-гли-я» қабилидаги ҳайқириқлар эшитилиб қолади, баъзан оркестр наволари қулоққа чалинади. Лекин мухлислар мусиқани ёқтирмайдилар. Вақти-вақти билан амалга ошириладиган «тўлқин» ҳам мухлисларнинг ўйиндан лаззат олаётганликлари эмас, балки шунчаки, зерикишдан қутулиш учун қилган уринишларини англатади.

Албатта, «Уэмбли» фақатгина терма жамоанинг ўйинларига мезбонлик қилмайди. Бу ерда барча кубокларнинг ҳал қилувчи беллашувлари, шунингдек, юқори дивизионга чиқиш учун кечадиган «плей-офф» босқичлари финаллари ўтказилади. Табиийки, бундай баҳсларда трибуналар лиқ тўлади. Бироқ энди мухлисларнинг чинакамига бахтиёр бўлишларига стадион акустикаси халақит беради. «Уэмбли» шунчалик баҳайбатки, қарама-қарши трибуналарда жойлашган мухлисларнинг ўзаро жўр куйлашлари иложсиз масала. Бу айниқса, мадҳия ижро этилаётган лаҳзаларда яққол сезилиб туради - овоз кучайтиргичлар ёрдамида таралаётган оҳанглар стадионнинг куйлашига мос тушмайди.

Яна бир муаммо - стадионда ҳамкорлар ва ҳомийлар учун барпо этилган махсус ярус. У худди камар сингари «Уэмбли»нинг бутун периметри бўйлаб трибуналарни 2 қисмга ажратиб туради. Биринчидан, махсус ярус бўлимлар сўнг­гида бўм-бўш бўлиб қолгач, стадионнинг умумий кўринишини бузиб қўяди. Чунки у ердагилар вип-ложага кўчиб ўтадилар одатда. Иккинчидан, яруснинг юқориси ва пастида жойлашган мухлисларнинг ҳамжиҳатликда куйлашлари ҳам имконсиз иш.

МФЛнинг босқинчилиги

«Уэмбли»да 2007 йилдан бошлаб Америка футболи намойиш этиб келинмоқда. Умуман олганда, лойиҳани муваффақият сифатида баҳолаш мумкин - МФЛ жамоаларининг беллашувларига ҳар гал 80000дан кўпроқ мухлис тушади. Лондоннинг асосий кўчаларидан бири дам олиш кунлари карнавал ўтказиладиган майдонларга айланади. Сармоядорлар ҳозир Англия пойтахтида Америка футболи бўйича жамоа ташкил этиш ёки АҚШдаги мавжуд клублардан бирини кўчириб келиш хусусида бош қотирмоқдалар. Жамоатчилик МФЛ беллашувларидан футболга қараганда, кўпроқ лаззат олади. Мухлислар хусусида гапиришга ҳам ҳожат йўқ - трибуналарда уларнинг пиво ичиб ўтиришларига ҳеч кимнинг қаршилик қилмаслигининг ўзиёқ - катта имтиёз!

Бизнес нуқтаи назаридан олганда, «Уэмбли» мутасаддиларининг бу саъй-ҳаракатларини фақат олқишлаш мумкин. Лекин росмана футбол Америка футболи билан ўз уйида бўлаётган рақобатда мағлубиятга учраётганлиги сайё­рамизнинг энг нуфузли стадиони учун ярашмайдиган ҳолат.

Лига кубоги тавқи-лаънати

Англияда ташкил этилган кубок беллашувларининг асосий вазифаси - ҳар қандай заиф ва жажжи жамоаларнинг футбол тарихидан жой олишларига кўмаклашиш. Ҳатто номини ҳам кўпчилик билмайдиган митти жамоа кутилмаганда, фаворит устидан зафар қучиб, финалга чиқиши мумкин. «Уэмбли»даги ҳал қилувчи баҳс эса бир умр хотирадан ўчмайди. Ҳатто жамоаси мағлубиятга учраган тақдирда ҳам, ҳеч қайси мухлис стадионни ранжиган ҳолда тарк этмайди. Чунки унинг суюкли жамоаси «Уэмбли» тарихидан жой олади. Буни қарангки, кўпчиликка қувонч келтирадиган ана шу кубок беллашувлари ҳам салбий жиҳатлардан холи эмас экан: янги «Уэмбли»да Лига кубогини қўлга киритган 6 нафар бош мураббийдан нақ 4 нафари бир йил ичида ўз лавозимидан четлатилди. Булар - Хуанде Рамос («Тоттенхэм»), Алекс Маклиш («Бирмингем»), Кенни Далглиш («Ливерпуль») ва Микаэль Лаудруп («Суонси»). Бу мутахассислар «Уэмбли»да нуфузли совринни қабул қилиб олганларидан кейин ўз клубларини тарк этишди. Тавқи-лаънатнинг «тиши» фақат Алекс Фергюсон ва Мануэль Пеллегринига ўтмади. Дарвоқе, Пеллегринининг тақдири жорий мавсум якунидан кейин ойдинлашади ҳали...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:08, 07.11.2014. Ўқилди: 4376 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.