Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчига фалокат келтирган никоҳ узуги

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва юмор / Ҳажвиялар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳар бир спорт тури ўз жароҳатлари, кутилмаган бахтсизликлари билан ҳам ажралиб туради. Кўпчилик футболни бошқа спорт турларига қараганда хавфсизроқ дейди. Бироқ миллионлар ўйини ҳам жиддий жароҳатлардан холи эмас. Биз бугунги саҳифамизда ана шу футбол оламининг жабрдийдалари ҳақида сўз юритамиз. Қизиғи, ушбу футболчиларнинг жароҳат олишига ўзларининг кераксиз ҳаракати ва эътиборсизликлари сабаб бўлган.

ЎЙИН «ҚУРБОН»И
«Милан» клубининг собиқ футболчиси Алессандро Неста кераксиз жароҳат туфайли бир ой мобайнида майдонга туша олмайди. Гап шундаки, узоқ вақт мобайнида «PlayStation» ўйинини ўйнагани сабабли Нестанинг қўлида қон юришмай қолади. Футболчининг ўйинни тугатган заҳоти қилган кескин ҳаракати эса жароҳат олишига сабаб бўлади.

ШОШМА-ШОШАРЛИК ОҚИБАТИ
«Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ сардори, Рио Фердинанд уйидаги диванни четроққа суриш учун уни кўтарган пайтда телефон жиринглаб қолади. Шунда у гўшакни оламан деб диванни қўйиб юборади. Оқибатда оёғини жароҳатлаб олади. Яхшиямки, жароҳат унчалик жиддий бўлмайди. Рионинг бу шошма-шошарлиги навбатдаги ўйинни ўтказиб юборишига сабаб бўлади, холос.

ОДЕКОЛОН ШИШАСИНИ ТЕПГАН ПОСБОН
Сантьяго Канисарес ўзининг акробатик қобилиятига ишонарди. Айнан шу нарса унга панд берди. У хонасида шу усулни такрорлаётганда оёғи одеколоннинг идишига тегиб шиша синади ва посбоннинг ўнг оёғини кесиб юборади. Бошида Сантьяго бунга эътибор бермайди, аммо терма жамоа шифокорлари посбоннинг жароҳати жиддий эканлигини таъкидлашади. Натижада, Канисарес жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Энг ачинарлиси, Сантьяго терма жамоанинг асосий посбони сифатида майдонга тушишни жуда истаётганди. Афсуски, бу орзусининг рўёби бироз кечикди.

ВАННАХОНАДАГИ КЎНГИЛСИЗЛИК
«Ювентус» ҳужумчиси Карлос Тевес уйида ювинаётганда сирпаниб кетади ва натижада йиқилиб, тўпиғини жароҳатлаб олади. Ўша пайтда эндигина Англияга кўчиб ўтган аргентиналик футболчи «Манчестер Сити» таркибида ҳаракат қилиши керак бўлган биринчи ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

ДАЗМОЛ ҚИЛАМАН ДЕБ...
«Барселона»нинг собиқ посбони Карлос Бускетс иккинчи даражали куйиш жароҳатини олади. У ўғлининг кўйлагини дазмоллаётган пайтда тасодифан дазмолни тушириб юборади ва оёғини куйдириб олади. Натижада, посбон бир неча ҳафта даволанишга мажбур бўлади.

ИТ ЙИҚИТСА...
«Лос-Анжелес Гелакси» дарвозабони Карло Кудичини ўзининг севимли кучуги туфайли оғир жароҳат орттириб олади. У итини айлантиришга чиққанида кучуги нимадандир чўчиб, уни тортиб кетади. Буни кутмаган Карло эса мувозанатини сақлолмай, ерга ноқулай йиқилади. Оқибатда оёғидан жиддий жароҳат олади ва операция столига ётиб, бир неча ой тикланиш муолажаларини олишга мажбур бўлади.

ҲАДДАН ТАШҚАРИ ЭЪТИБОР
Ричард Райт навбатдаги муҳим ўйинга жиддий тайёргарлик кўриш учун машғулотларга бор диққат-эътиборини қаратади. У машғулотларга шунчалик берилиб кетадики, ҳатто майдон четроғидаги «Майсазор томонга ўтманг» деган белгини кўрмай қолади ва унга қоқилиб, йиқилиб тушади. Ўша пайтларда «Эвертон» шарафини ҳимоя қилаётган посбон ноқулай йиқилгани туфайли жароҳат олади, бу эса унга «Челси»га қарши ўйинда майдонга тушиш имконини бермайди. Ричард ўша ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

КОЛЯСКА АЙБДОРМИ ЁКИ...
Фаолиятини «Лидс Юнайтед»да якунлаган ярим ҳимоячи Дэвид Батти олган жароҳат ҳам унга қимматга тушади. У ўз ҳовлисида фарзандини уч оёқли коляскада ўйнатаётганда кутилмаганда товонини велосипеднинг қиррали жойига уриб олади. Бунинг оқибатида эса товони йиртилиб кетади. Ўшанда Англиянинг «Блэкберн Роверс» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ўйинчи бир қанча машғулотларни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

НОҚУЛАЙ ҲАРАКАТ ОҚИБАТИ
Германиялик посбон Михаэль Рензинг ҳам аҳмоқона жароҳат орттириш борасида бошқалардан қолишмайди. У оёқ кийимининг ипини боғлаётган пайтда ноқулайроқ эгилгани учунми, орқасида қаттиқ оғриқ туради. Буни қарангки, жароҳат у ўйлаганидан жиддийроқ бўлиб чиқади ва Еврокубоклардаги муҳим ўйинлардан бирини ўтказиб юборади.

ҚУЛАБ ТУШГАН ТЎСИҚ
Аргентиналик ҳужумчи Мартин Палермо «Вильярреал» сафида тўп суриб юрган кезларида жиддий жароҳат олади. Ўшанда ўйинларнинг бирида гол киритган Мартин севинчи ичига сиғмай, тўғри мухлислар ва майдонни ажратиб турувчи тўсиқдан ошиб ўтиб, қувончини мухлислар билан баҳам кўрмоқчи бўлади. Бироқ у энди тўсиққа чиққан пайтда тўсиқ ишқибозлар босимига дош беролмай, қулаб тушади. Натижада, Палермо йиқилиб, жуда жиддий жароҳат олади, кейинроқ шифокорлар унинг катта ва кичкина болдир суяги шикастланганини аниқлашади. Мартин эса узоқ муддат футбол билан хайрлашишга мажбур бўлади.

ҚИММАТГА ТУШГАН УСЛУБ
Каталониянинг «Эспаньол» жамоаси ҳужумчиси Серхио Гарсия ҳам голини нишонлаш вақтида жароҳат орттириб олади. У «Бетис»да тўп сурган вақтида ҳужумчи голини нишонлаш учун ҳужумчилар орасида одатга айланиб улгурган усулни танлайди — тиззаси билан сирпанишга қарор қилади. Аммо у чимнинг ҳали майдалиги ва майдоннинг сирпанчиқ эмаслигини инобатга олмаганди. Оқибатда бу сирпаниш Серхиога анча қимматга тушади. Оёғи қаттиқ лат еган футболчи тўлиқ бир ой яшил майдон билан хайрлашишга мажбур бўлади.

ҚЎРҚИНЧЛИ ЖАРОҲАТ
Пауло Диого голини нишонлаш пайтида жароҳат олган яна бир футболчи. Ўша вақтларда «Серветта» жамоаси сафида ҳаракат қилган ўйинчи рақиб дарвозасини ишғол қилганидан кейин мухлислар томон югуради. У голини ишқибозлар билан нишонлаш учун панжарани ошиб ўтиши керак эди. Пауло панжарага тирмашиб, ўзини пастга отади. Бироқ панжара унинг никоҳ узугини илиб қолади. Кутилмаганда футболчи шунчалик қўрқинчли жароҳат оладики, унга ҳатто асаби жуда мустаҳкам инсонлар ҳам қарай олишмасди.

Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:59, 08.11.2014. Ўқилди: 8417 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик