Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 БАА 3 4
3 Сурия 3 4
4 Қатар 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 3 6
2 Хитой 3 5
3 Ироқ 3 2
4 Таиланд 3 2

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан
3-тур Япония 2-0 Қатар
3-тур БАА 1-1 Сурия
3-тур Ироқ 1-2 Австралия
3-тур Таиланд 0-0 Хитой

Навбатдаги ўйинлар. Чорак финал

16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: «Ғалаба қозониб, бизга мухлислик қилаётганларни хурсанд қилишни истаймиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Финал
Рукн: Репортажлар
A A A

Ўзбекистон кубоги финали олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов ва футболчи Ислом Тўхтахўжаев иштирок этишди.

Вадим Абрамов:
— Ўзбекистон кубоги финалида ўйнаш ёқимли. Икки жамоа яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилади деган умиддаман. Энг асосийси мухлислар стадионни тўлдиришса бўлгани.

Ислом Тўхтахўжаев:
— Бизни қизиқ ўйин кутиб турибди. Ким ютишидан қатъи назар, мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатамиз.

— Эртанги ўйинда майдонга тушадиган жамоанинг асосий таркибида аниқлаб олдингиз?
— Бу жамоанинг ички иши. Барча футболчилар ўйинга тайёргарлик кўришяпти. 18 кишилик футболчилар номи аниқ.

— Айтишларича, клубда фаолиятингизни давом эттириш учун Ўзбекистон кубоги финали сизга сўнгги имконият экан...
— Агар сизга шундай дейишаётган бўлса, биз бу имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Шахсан менга ҳеч ким бу ҳақда ҳеч нарса демади. Интернетда ўқиб қолдим, мени "Қўқон-1912"га таклиф қилишаётган экан.

— Мавсум давомида клуб раҳбарияти бир неча марта футболчиларни клубдан четлатиб, яна қайтаришибди. Бу ҳолат нормал ишлаш учун халақит берадими?
— Битта нарса аниқ, бундай ҳолат клубга манфаат келтирмайди. Аслида бу клубнинг ички иши. Мағлубиятлар пайтда эҳтиросларлар жунбушга келади. Тушунамиз, юқори натижаларга эришиш учун клуб раҳбарияти томонидан катта ишлар қилиняпти. Биз ҳар доим ҳам уларнинг ишончини оқлай олмаяпмиз. Аслида ҳеч ким футболчиларни клубдан ҳайдади. Миш-мишлар ҳамиша ҳам ҳақиқатга мос келавермайди.

— Ислом, клуб "Пахтакор"га ютқазиб қўйганидан кейин кейинги ўйинларда футболчиларда шашт пасайиб қолгандек кўринди. Бу ҳолат Кубок баҳсида таъсир қилмайдими?
И.Тўхтахўжаев: — "Пахтакор"га ютқазганимиз бизга руҳан таъсир кўрсатди. Лекин "Нефтчи", "Бухоро"га қарши ўйинлар орқали финалга тайёргарлик кўрдик.

— Ҳозирги пайтда Иван Нагаевнинг аҳволи қанақа, у финалда майдонга тушиши мумкинми?
— Ҳозирги кунда Нагаев машғулотларда иштирок этмаяпти. Шунинг учун, афсуски, финалда иштирок эта олмайди. Унга соғлик тилаймиз. Умид қиламиз, келгуси мавсумда у бизга ёрдам бера олади.

— Финалда қайси дарвозабонга ишонч билдирасиз?
— Қайси дарвозабон ўйинга ҳар томонлама — ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан тайёр бўлса, ўша майдонга тушади.

— Финални Олмалиқда ўтказиш фикрига муносабатингиз?
— Икки Тошкент жамоасининг Тошкентда ўйнагани ҳар томонлама қулай эди. Боиси, барча мухлислар ҳам Олмалиққа бора олмасликлари мумкин. Лекин билишимча, финал ўйинини нейтрал майдонда ўтказиш ҳақида қарор аввалроқ қабул қилинган экан. Парижда белгиланса ҳам ўйнайверамиз. Иккинчи томондан финал ўйинининг вилоятларда ўтказилиши футболнинг оммалашишига хизмат қилади.

— Жамоадаги футболчиларнинг руҳий ҳолати қандай? Боиси, клуб йил бошида Суперкубокни, кейин эса чемпионликни қўлдан бой берди.
— Шубҳасиз, ҳар қандай клуб ўз олдига жиддий мақсадлар қўяди. "Локомотив"да юлдуз футболчилар йиғилгани, улкан мақсадлар қўйилгани ҳақида кўп гапирилди. Лекин мен тайёр жамоани қабул қилдим. Бу футбол, у майда камчиликларни кечириб ўтирмайди. Биз "Бунёдкор"ни ушбу мавсумда ҳали ютмадик. Демак, бу жамоани принципиал рақиб деб айта оламан. Биз учун улкан шароитларни яратаётган ва бизга мухлислик қилаётган темирйўлчилар олдида қарзимиз бор. Биз уларни хурсанд қилишни истаймиз.

— Ўйинни хорижлик ҳакамлар бошқаришига муносабатингиз?
— Бу нарсага нормал муносабатдаман. Лекин биз ўзимизнинг ҳакамларга ҳам ишонамиз. Ўзимизда ҳам малакали ҳакамлар бор. Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиёда энг кучли ҳакамлар ҳисобланади. Ўзимизнинг ҳакамлар ҳам ўсишда давом этиши керак. Тушунаман, битта Эрматовнинг ўзи ҳамма ўйинларни бошқара олмайди. балки ПФЛдагилар бошқа ҳакамга ишонамагани учун хориждан ҳакам чақирганди. Аммо ўзимизнинг ҳакамлар мана шундай принципиал ўйинларни бошқаришмаса, ўсишга эришишмайди. Боиси, бундай ўйинлар ўзбек футболида кам.

— Мутахассис сифатида ушбу мавсумга қандай баҳо берасиз? Қайси учта жамоани ажратиб кўрсата оласиз?
— Менимча, мусобақа жадвали барча нарсани айтиб турибди. "Пахтакор" ҳақли равишда чемпион, биз иккинчи ва "Насаф" учинчи ўринни олди. Бошқа жиҳатдан футболчиларнинг ўсиши учун бизда ўйинлар ҳаддан ташқари кам. Европада футболчилар бир йилда 60-70тагача ўйин ўтказишади. Бизда эса Олий лигада 26та ўйин, Кубок билан қўшиб ҳисоблаганда 30-32та ўйин. Фақат машғулот орқали футболчи ўса олмайди. Бизга кўпроқ ўйинлар керак. Бу орқали жамоалар сонини ошириш керак демоқчи эмас, сифатли ўйинлар сонини кўпайтириш лозим.

— "Бунёдкор" "Пахтакор"га қарши ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида 3та гол ўтказиб юборди. Бу ҳолат сизга рақиб жамоага қарши стратегия ва тактика тузишда ёрдам берадими?
— Ўйлайманки, бу шунчаки бахтсиз тасодиф. "Пахтакор" атайлаб ўйин сўнгида 3та гол уришни мақсад қилмаган. Мен ҳам шогирдларимга ўйин тақдирини ҳал қилишни баҳс сўнггига қолдириш ҳақида кўрсатма бермайман.

— Кейинги мавсум олдидан таркиб кучайтириладими?
— Мана ҳозир журналистлар айтишди, клубда ишлашим эртанги ўйинга боғлиқ экан. Агар жамоада қоладиган бўлсам, албатта, таркиб кучайтирилади. Куни кеча клубимизнинг 6 нафар футболчисига терма жамоадан таклиф келди. Улар 24 ноябрь куни терма жамоага қўшилиб, шу билан февраль ойи бошида сафимизга қайтишади. Мен эса уларни кутиб ўтира олмайман. Уларсиз жамоани шакллантиришим керак. Улар қайтганидан кейин биз билан шуғулланишда давом этишади. Февраль ойида Осиё чемпионлар лигаси бошланиб кетади. Албатта, бу ҳолатни инобатга олмасам бўлмайди.

— Сиз тахмин қилишни яхши кўрасиз. Эртанги ўйинга башоратингиз?
— Ким айтди сизга мен тахмин қилишни яхши кўришимни? Ёзишларича, мен тотализатор ўйнармишман. Мен умуман тотилазатор ўйнамайман. Шу боис башоратлар қилмайман. Агар ғалаба қозонамиз десам, манманлик бўлади, ютқазамиз десам, аҳмоқлик бўларди. Ғалаба қозонишни истардим, албатта. Бизга мухлислик қиладиганларни хурсанд қилишимиз керак.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:24, 11.11.2014. Ўқилди: 6818 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Рюносике Сато 3
4 БАА Али ал-Мемарий 2
5 Япония Озеки 2
6 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
7 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
8 Япония Шусуке Фуруя 2
9 Ироқ Амурий Файсал 2
10 Австралия Матиас Макаллистер 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.