Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • 0:0
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      •   Андижон
      • 3:1
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      •   Динамо
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

"Реал" "Манчестер Юнайтед"га юлдузини 90 млн еврога сотишдан бош тортди [2799]

Суперлига. "Насаф" чемпионлик пойгасидан расман чиқди (Бугунги ўйинлардан сўнг турнир жадвали) [2237]

Суперлига. "Пахтакор"да чемпионлик учун кичик имконият сақланиб қолди [1804]

Ҳакимийнинг агенти футболчининг "Реал"га қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди [1768]

AS: Перес январда Зиданни олиб келиши мумкин [1698]

"Манчестер Сити" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди: "Энди оила даврасида вақт ўтказиш вақти келди" [1652]

"Арсенал" "Манчестер Юнайтед"да қадрланмаган юлдузни 80 миллион еврога сотиб олмоқчи [1630]

Sport ва Futbol телеканалларида 21 ноябрь куни 5 та футбол ва 1 та футзал трансляцияси бор [1593]

Хаби Алонсо Мбаппе ва Винисиус билан "Реал" ҳужум чизиғида ким ўйнаши кераклигини ҳал қилолмаяпти [1477]

U-17 ЖЧ. Бугун чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади [1474]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 29 39
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Машъал 29 30
12 Қўқон-1912 28 30
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф
29-тур Машъал 0-0 Навбаҳор
29-тур Андижон - Хоразм
29-тур Динамо - Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Каталонияда референдум. «Барселона» энди қаерда ўйнайди?!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Испания матбуотида икки кундан бери фақат бир янгилик - Каталония мустақиллиги учун бўлиб ўтаётган референдум ва уни атрофидаги воқеалар тафсилоти.

Футболга сиёсатни аралаштиириш яхши иш эмас, аммо Каталония шарафини ҳимоя қиладиган (ҳар қандай маънода) дунёнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланган «Барселона» мазкур сиёсий масалалардан четда қола олмайди.

Хўш? Каталония Испаниядан ажралиб ўз мустаққиллигини эълон қилса, «Барселона»нинг кейинги тақдири қандай кечади? Умуман, референдум натижалари клубнинг ташқи миқёсдаги ўрнига қандай таъсир қилади? Айни дамда, референдум натижаларидан ҳам кўра, айнан шу каби саволлар Каталониянинг ўзида, қайсидир маънода Испанияда ҳам барчани ўйлантирмоқда.



Сиёсатдан бироз ҳоли инсонлар учун айни пайтдаги воқеалар ривожи ҳақида икки оғиз айтиб ўтамиз.

«Барселона» футбол клуби расмий мақомга эга катта ташкилот сифатида мустақиллик борасидаги ҳар қандай саволда, ҳар қандай жабҳада Каталонияни қўллаб-қувватлаб келган. Агар референдум бўлса - референдум. Агар қарши бўлса - қарши. Маълумот ўрнида, Каталониянинг мустақиллиги учун доимо курашиб келган инсон «Барселона»нинг собиқ президенти (кўп эъҳтимол билан бўлажак) Жоан Лапорта ҳисобланади. Қолаверса, Лапортанинг ўрнига келган Россель ва Бартомеулар ҳам бу масалада Лапорта билан ҳамфикрлар. Референдумда иштирок этиш ва бу масала юзасидан ўз овозини бериш учун шахсан Германиядан етиб келган Пеп Гвардиола, «Барселона»нинг деярли барча футболчилари, бир қатор кўзга кўринган сиёсат арбоблари бу масала айни кунда қай даражада жиддий эканлигини кўрсатмоқда.

Умуман, Генерал Франко даврида «Барселона» мухлислари фақатгина жамоанинг уй ўйинларидагина ўзларини бироз бўлса ҳам эркин ҳис қила олардилар. Бошқа пайт эса, Франко ва унинг марказийлаштириш сиёсати қурбони бўлиб келган каталонияликлар авлодининг ҳозирда ўз ҳудудлари мустақиллиги учун жон жаҳдлари билан курашаётганини тушунса бўлади.



Энди асосий масала. Испания Футбол Федерацияси президенти Мигель Гарсия Тебар қонунга мувофиқ Каталония мустақилликка эришган тақдирда «Барселона» Испания чемпионатида иштирок эта олмаслигини айтиб ўтди. Аммо, ИФФ президенти тилга олган қонунда яна бир банд борки, унга кўра Ла Лигада ҳорижий клубларнинг тўп суришларига рухсат берилади. Албатта, ҳорижий клублар деганда Каталония, Андорра каби ҳудудий суверенитетлар назарда тутилган. Шундай экан, Каталония мустақиллиги «Барселона»нинг Испания чемпионатидан чиқариб юборилишига сабаб бўлади дейилган фикр нотўғри. Техник томондан, Испания парламенти Каталонияга Испания ҳудудида фаолият олиб боришларига қаршилик кўрсатмаслиги ҳақиқатга яқинрок.

«Барселона» клуби вакиллари эса ярим чин, ярим ҳазил аралаш агар клубга нисбатан ташқи босим ошадиган бўлса, Франция чемпионатига "ўтиб кетишл"лари мумкинлигини айтиб ўтишди. Аммо, бу аҳмоқона саволга аҳмоқона жавоб тариқасида янгради. Французларга ҳам ўз чемпионатида «Барселона» керак эмас. Ҳудди «Барселона»га Франция чемпионати керак бўлмагандек.

«Реал» ва «Барселона» ўртасидаги «классико» - Испания чемпионати учун сув ва ҳаво. Классико рейтингига дунёнинг манаман деган рейтинглари ҳасад ва ҳавас қилади. (Америка Футбол Лигаси рейтингидан ташқари). «Барселона»нинг Ла Лигадан четлаштирилиши ҳам молиявий ҳам спорт нуқтаи назаридан катта йўқотишларга олиб келади ва буни Испания Ла Лигаси у ёқда турсин, давлат миқёсидаги раҳбарлар ҳам билишади. Луис Игнасио Тебар ўта кетган миллатпараст бўлган тақдирда ҳам, унга буни амалга оширишга ҳеч ким йўл бермайди.



Испания Чемпионатининг расмий номи - Liga BBVA. Бу аббревиатуранинг орқасида эса халқаро банк гуруҳлари турибди. Бу банк гуруҳлари Испанияда иккинчи банк ҳисобланибгина қолмай, бутун Жанубий Америкадаги энг катта "ўйинчи" банклардан бири ҳисобланади. Ушбу банк АҚШда катта бизнес корпорацияси эканлигини ҳам қўшимча қилиш лозим. Сўнгги бир неча йиллар давомида эса BBVA айнан Каталонияда катта лойиҳага айланди.

Воқеалар ривожи ва таҳлилчиларнинг кузатувига кўра референдум натижаларига кўра Каталониянинг Испаниядан ажралиб чиқиши эъҳтимоли йўқ эмас. Бу эса, футбол бўйича Ла Лигадан кўра, мамлакат терма жамоасига зарар, ёки бўлмаса аксинча фойда олиб келиши мумкин. Умуман, Каталония мустақиллиги борасидаги саволлар бундан 10 йил олдин ҳам бўлган, 5 йил аввал ҳам. Эртага улар мустақил бўлган тақдирда, Испания терма жамоаси сафидаги каталониялик футболчиларнинг тақдири қандай кечади? Айни дамда, Испания футболига бефарқ бўлмаганлар икки тоифага ажралишга улгуришди. Улардан бири, каталониялик футболчиларсиз Испания яқин келажакда анча қийналишини таъкидласа, иккинчи томон бунда ҳеч қандай муаммо кўраётгани йўқ. Боиси, уларнинг фикрича пиреней ярим ороли шундоқ ҳам истеъдодларга тўла. Каталонияликларнинг ўрнини бемалол боса оладиган футболчилар эса сон мингта! Каталония терма жамоасичи? Уларга ҳеч нарса бўлмайди. Чехия ва Словакия, кейинчалик бир неча терма жамоаларга ажралиб кетган Югославия мисол. Яқиндагина эса Гибралтар чиқди. Шундай экан, яқин йиллар ичида ўтказиладиган Европа чемпионатларига Каталония терма жамоаси чиқиб қолса, бундан ажабланиш шарт эмас. Гибралтарга рухсат берган УЕФА Каталонияни ташлаб қўймайди албатта!

Испания ҳукумати, каталонияликларнинг ҳозирги шаштидан ҳайиқиб, референдумни техник томондан тақиқлаб қўйди. Бу эса, мамлакатда сиёсий вазиятнинг янада чигаллашишига сабаб бўлади. Умуман олганда, сиёсат ўз йўлига. Референдум, мустақиллик ҳам ўз йўлига. Мухлисларга футбол керак. Испанияга эса «Классико». Каталония Испаниясиз кунини кўриши мумкин, аммо «Реал» ва «Барселона» бир-бирисиз яшай олмайди. Буни иложи йўқ!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:49, 11.11.2014. Ўқилди: 11011 марта. Фикрлар: 45 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 19
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.