Месси: Аргентина Америка Кубоги-2015 ўйинларида ғалаба қозонмоқчи
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси терма жамоа билан Америка Кубоги-2015 баҳсларида терма жамоа билан ғалабага эришмоқчи эканлигини таъкидлади.
"Биз келаси йили Чилида бўлиб ўтадиган Америка Кубоги баҳсларида ғалаба қозонишни истаймиз. Терма жамоа аъзолари билан биргаликда ўтказаётган вақтимиздан унумли фойдаланишимиз ва ғалаба учун тер тўкишимиз керак", - дейди аргентиналик ҳужумчи.
"Херардо Мартино менга ўнг қанотда ўйнашимни айтди. Мен бу позицияда қандай ўйнашимни биламан, шунчаки анчадан бери бу позицияда ўйнамаган эдим", - дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси кеча тунда Хорватия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Манба: sports.ru
Киритилди: 11:23, 13.11.2014. Ўқилди: 3769 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар