Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • 2:1
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • 1:2
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • 2:1
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • 4:2
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 26.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 26.10.2025 19:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 26.10.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 26.10.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Бёрнли
      • 26.10.2025 21:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:1
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • 3:3
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • 1:0
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 26.10.2025 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Леванте
      • 26.10.2025 20:15
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Барселона
      • 26.10.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Сельта
      • 27.10.2025 01:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Алавес
  • Суперлига
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • 2:0
      • Навбаҳор
      • 26.10.2025 16:30
      •   ОКМК
      • 0:0
      • Насаф
      • 26.10.2025 18:30
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Машъал
      • 27.10.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • 0:0
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • 3:2
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • 3:1
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • 1:1
      • Аталанта
      • 26.10.2025 16:30
      • Торино
      • -:-
      • Женоа
      • 26.10.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Рома
      • 26.10.2025 19:00
      • Верона
      • -:-
      • Кальяри
      • 26.10.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Болонья
      • 27.10.2025 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 57
2 Насаф 25 56
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 26 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Андижон 24 28
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 26 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна
26-тур Қизилқум 2-0 Динамо
26-тур Шўртан 0-2 Нефтчи
26-тур Қўқон-1912 2-0 Навбаҳор
26-тур ОКМК - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

26/10 16:30 ОКМК - Насаф
26/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
27/10 18:30 Сурхон - Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7486 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳечдан кўра кеч яхши

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳозирда футбол оламини уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, бу футболчилар миллионлар ўйинида ёрқин из қолдириш билан чекланиб қолмасдан, юксак рекордларни ҳам қайд этишган. Жаҳон миқёсидаги рекордларни! Ҳайратланарли томони шундаки, улар айни футболнинг асл сир-асрорларини ўрганадиган ёшда яшил майдондан умуман йироқ юришган. Масалан, Мирослав Клозе 21 ёшли пайти қурилиш майдончаларида ғишт терган, Карлос Бакка автобусни бошқарган, Дадо Пршо автомеханик сифатида ишлаган, Жей Демерит эса барда мижозларни коктейл билан сийлаган...  Eurosport.ru сайтининг қуйидаги мақоласи кечикиб бўлсада, катта футболга кириб келган иқтидор соҳиблари ҳақида.

Дадо Пршо. 21 ёшида - автомеханик, 29 ёшида - Франция чемпиони, ЕЧЛ финалчиси

Хорватиялик ҳужумчининг 2000-йилларда намойиш этган ўйинлари кўзни қамаштирадиган даражада ёрқин эди. Айнан унинг юксак маҳорати эвазига «Монако» Франция биринчилигида ғолиб чиқиб, ЕЧЛда финалгача етиб борди. Бироқ ҳатто футболчининг ўзи ҳам қисқа вақт ичида шундай баландликка кўтарилишни хаёлига ҳам келтирмаганлиги аниқ. Зеро, у 1995 йили автокорхонада чилангарлик қилар ва бўш пайтлари «Сан-Рафаэль» ҳаваскорлар жамоасида тўп сурарди. Ўша вақтлар «Монако»га устозлик қилган Жан Тигананинг зийрак кўзлари Дадодаги яширин қобилиятни пайқай олди. Унинг талаби билан монегасклар раҳбарияти Пршони таклиф қилди ва механикни тажриба тўплаши учун «Аяччо»га жўнатди. 1999 йили Пршо «Монако»га қайтди ва жамоадошлари билан шоҳсупага кўтарилди. Афсуски, ўша муваффақият унинг учун ягона бўлиб қолди.

 

Мирослав Клозе. 20 ёшида - қурувчи, 36 ёшида - ЖЧлар тарихидаги энг яхши тўпурар, жаҳон чемпиони

Миро - польшалик муҳожирлар - футболчи Йозеф Клозе ҳамда гандболчи Барбара Эжнинг фарзанди. Улар ўғилларидаги ғайрат-шижоатни тамоман бошқа соҳага йўналтиришга уринишди. Ота-онанинг фикрича, бўлажак оила бошлиғи кейинчалик рўзғорни тебрата оладиган бўлиши, бунинг учун бирор-бир касбни пухта эгаллаши шарт эди. Шу сабабли, Миро ёшлигида дурадгорга шогирд тушди, ёғоч ўймакорлиги билан қизиқди, турли-туман дастгоҳларни бошқаришни ўрганди. Шу билан бирга футбол мактабида сабоқ олишга ҳам вақт топди. 21 ёшга тўлганида эса, бешинчи бундеслига вакили «Хомбург»дан «Кайзерслаутерн»га ўтди. Ғишт терувчиликдан воз кечмаган ҳолда, дастлабки мавсумни 11та гол билан якунлади. Буни қарангки, унинг қўллари ғишт теришга қанчалик мойил бўлса, оёқлари гол уришга шунчалик чаққон экан. Клозе фаолиятининг якуний босқичида ЖЧлар тарихидаги энг сермаҳсул ҳужумчи даражасига кўтарилди.

 

Эдин Жеко. 19 ёшида - Чехиянинг иккинчи дивизиони вакили ҳужумчиси, 28 ёшида - Англиянинг 2 карра чемпиони

Эдин босниялик ўртамиёна футболчи ва жаҳон миқёсидаги ҳужумчи ўртасидаги йўлни босиб ўтиш учун касбдошларидан кўра, кўпроқ вақт сарфлади. У 19 ёшида Чехиянинг иккинчи дивизионида «Железничар» шарафини ҳимоя қилди. Айни шу ёшда Серхио Агуэро «Атлетико», Стеван Йоветич эса «Фиорентина»нинг асосий таркибидан жой олиб улгурганди. Бу пайт Хесус Навас «Севилья»нинг асосий тўпурари эди. Жеконинг парвозига камтарин «Теплице»дан тушган таклиф сабаб бўлди. Бу жамоада 2 мавсум тўп суриб, уларнинг бирида 30та учрашувда урган 13та голи билан гамбринус - лиганинг энг яхши тўпурарига айланди. 2007 йили «Вольф­сбург»дан таклиф олгач, шу-шу Европа футболининг VIP-ҳудудини тарк этмади.

 

Эмануэле Жаккерини. 23 ёшида - «С» сериясининг ўйинчиси, 28 ёшида - Италиянинг 2 карра чемпиони, Европа чемпионатининг кумуш медали соҳиби

Бу футболчининг фаолияти рисоладагидек бошланганди. У 19 ёшида «В» сериясида қатнашаётган «Чезена» билан шартнома имзолади. Лекин жамоа либосида майдонга тушиш насиб этмади, уни «С» сериясига жўнатишди - хизмат сафари. У ерда футболчи бир қатор жамоаларда тўп сурди, шу орада «Чезена» ҳам «С» сериясига тушиб кетди. Жаккерини 2008 йили ўз жамоасига қайтиб, 2 мавсум ичида «А» сериясига кўтарилди. «Чезена» бу ишни 1991 йилдан буён уддалолмаётганди. Эммануэле ўзининг элитадаги фаолиятини бошлаганида 25 ёшда эди. Футболчи кейинчалик «Ювентус»дан таклиф олиб, 2 марта скудеттога сазовор бўлди. Шундан сўнг терма жамоа билан Евро-2012 кумуш медалини қўлга киритди. Конфедерациялар кубоги-2013да ёрқин ўйинлар кўрсатиши эвазига эса, «Сандерленд» сафига қўшилди.

 

Ди Жей Кэмпбелл. 25 ёшида - Англия ФАдан йироқда, 29 ёшида АПЛда тўп сурган «Блэкпул»нинг энг яхши тўпурари

2000 йили «Астон Вилла» академиясини тамомлаган 18 ёшли Кэмпбелл 7-дивизионга йўл олди. Ўз фаолиятини атиги 20000 аҳолиси бор Чешамнинг «Юнайтед» клубида бошлаб, яна бир қатор «майда» жамоаларда тўп сурди. Хуллас, 25 ёшга тўлганида, ФА тасарруфидаги бирорта жамоада майдонга тушган эмасди. 2005 йили уни ўша пайт «Брентфорд»га устозлик қилган Мартин Аллен биринчи лигага олиб чиқди. Англия кубоги доирасида «Сандерленд»га қарши кечган баҳсда 2та гол уриб, «мушуклар»ни мусобақадан чиқариб юборгани туфайли Кэмбелл январь ойининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. «Брентфорд» эса ўз навбатида, йирик трансферлардан бирини амалга оширди. Шу тариқа Кэмпбелл жонажон шаҳри Бирмингемга қайтиб, «шаҳарликлар» билан 3 йиллик шартнома имзолади. Кейинчалик Ди Жей Англиянинг нақ 14та клубида узоқ вақт тўп сурди. Жумладан, 4 мавсум АПЛда ўйнаб, «МЮ», «Ньюкасл» ва «Тоттенхэм» каби жамоалар дарвозасига голлар урди.

 

Жей Демерит. 22 ёшида - бармен, 28 ёшида - «Уотфорд» сардори, КОНКАКАФ «Олтин кубоги» соҳиби, Конфедерациялар кубоги кумуш медали соҳиби

2001 йили Жей 22 ёшда эди. Ўшанда у MLSнинг бирор-бир жамоасидан жой ололмай, Чикагодаги барлардан бирига ишга жойлашди. 2 йил ичида маълум миқдорда маблағ жамғариб, Англияга собиқ синфдошининг ҳузурига йўл олди. Кейин туманли ўлкада ҳафтасига 40 фунт эвазига 9-дивизион вакили - «Саутолл» сафида тўп сура бошлади. Ҳеч вақоси йўқ Жей полда ухларди, турли соҳаларда ишлаб пул топишга уринарди. Бир йилдан кейин у 7-дивизионда тўп сурадиган «Нортвуд»дан таклиф олди. Айнан шу жамоада ўйнаб юрганида, «Уотфорд» скаутлари назарига тушди. Америкалик легионер бу жамоада 6 йил тўп суриб, шундан бир мавсумни ПЛда ўтказди. У «Уотфорд»да сардор даражасига кўтарилишдан ташқари, АҚШ терма жамоаси билан 2007 йили КОНКАКАФ чемпионати ғолибига айланди, 2 йилдан кейин Конфедерациялар кубогида кумуш медални қўлга киритди. 2010 йили Англиядаги сўнгги мавсумини ўтказиш билан биргаликда ўзи ҳақида ҳужжатли фильм яратишга ҳам улгурди. Якунда Канадада 3 йил «Ванкувер Уайткэпс» шарафини ҳимоя қилди.

 

Карлос Бакка. 20 ёшида - автобус ҳайдовчиси, 27 ёшида - Колумбиянинг 2 карра чемпиони, ЕЛ кубоги соҳиби

Карлос 20 ёшли пайти эрта тонгдан Пуэрто-Боливардаги автопаркка ошиқар ва 15 соат давомида йўловчиларни ташиш билан овора бўларди. Туман жамоасида тўп сурган вақти профессионал футболчиликдан умидини узиб улгурганди. Бироқ тақдир унга бахтли тасодифни раво кўрди: одатдагидек, дам олиш куни рақиб дарвозасига голлар шодасини йўллаган футболчи «Барранкилья» клуби бош мураббийи эътиборини тортди. Тез орада Бакка примера-Б лигасининг энг яхши тўпурарига айланиб, «Атлетико Хуниор»га ўтди. Бу жамоа билан олий лигада тўп суриб, чемпионлик ва энг яхши тўпурар мақомига эришди. Қўшимчасига, миллий терма жамоа сафига кирди. 2012 йили Бакка «Брюгге»га ўтиб, Бельгия чемпионати тўпурари бўлди. 2013 йили эса «Се­вилья» билан ЕЛда ғолиб чиқди, «Реал» дарвозасига 2та ўта муҳим гол урди. У ҳозир ҳам автобусда юради, фақат энди - йўловчи сифатида.

 

Ёсин Бамму. 21 ёшида - футболкалар сотувчиси, 22 ёшида - «Нант»нинг асосий таркиб ўйинчиси

Ёсин бундан атиги 1 йил аввал Париждаги дўконлардан бирида «ПСЖ» либосларини сотиш билан банд эди. Ҳаваскорлар жамоасида тўп суриб, катта футболдан умидини узган йигитни кутилмаганда, «Нант» кўригига таклиф этишди. Синовлардан муваффақиятли ўтган Бамму шарт­номага имзо чеккач, учинчи дивизионга жўнатилди. Ижарадан қайтган Ёсин захирадан майдонга тушиб, 32 сония ичида гол урди! Ҳозирда унинг голлари сони 9тага етди.

Оле-Гуньяр Сульшер. 21 ёшида - Норвегия учинчи дивизиони вакили, 34 ёшида - Англиянинг 6 карра чемпиони, ЕЧЛ ғолиби

1991 йили ҳарбий хизматдан қайтган 19 ёшли Сульшер 3-дивизион вакили - «Клаусененген» билан шартнома имзолаб, 4 мавсум тўп сурди. 1994 йили жамоасининг 47та голидан 31тасини ўз номига расмийлаштириб, «Мёльде»га кўтарилди. Янги клубдаги илк мавсумдаёқ 38 учрашувда 31 гол ургач, туманли ўлкага йўл олди. 22 ёшли футболчига «Манчестер Сити» ва «Эвертон» ҳам харидор бўлишди. Аммо «МЮ»нинг таклифи манфаатлироқ эди. Шу тариқа Оле-Гуньяр 11 йиллик умрини «қизил иблислар»га бағишлади, 6 марта АПЛ шоҳсупасига кўтарилди, ЕЧЛ турнирининг энг драматик финалида иштирок этди, захирадан майдонга тушиш (150 марта) ва шундан кейин гол уриш (28та) бўйича «МЮ» рекордини ўрнатди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 18:47, 14.11.2014. Ўқилди: 5067 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Суратли сўровнома

Бугун «эл-класико»:

РЕАЛ МАДРИД
174
52.6%
БАРСЕЛОНА
157
47.4%

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.