Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида Баҳрайн U-22 терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
БААнинг Дубай шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказган Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси мазкур йиғин доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувида Баҳрайн U-22 ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Тенг курашлар остида кечган ўйинда ҳисоб очилмади - 0:0.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бунгача 16 ноябрь куни Албания ёшлар терма жамоасига қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, 17 ноябрь куни Саудия Арабистонининг «Нажран Спорт Клуби»га қарши ўтказилган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси Дубайдаги йиғинини якунлади ва терма жамоа делегацияси 19 ноябрь куни Дубай орқали Тошкентга қайтиб келишади.
Ўртоқлик учрашуви.
18 ноябрь. Дубай. БАА.
Ўзбекистон U22 - Баҳрайн U22 - 0:0
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).