Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 127 52 45 224
2 Япония 39 64 61 164
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 12 23 44
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1857 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жанубий Корея терма жамоаси ва корейс ОАВлари Валентин Коваленкодан норози

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ҳакамлар / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Бугун ҳакам ўйинни бутунлай бузиб ташлади. Биз бутун ўйин давомида устунлик қилдик, аммо ўйин охирида ҳакам барчасини барбод қилди. Келаётган Осиё Кубогида биз энг кучли жамоа эканлигимизни исботлаш ниятидамиз" (Сон Хюнг Мин, "Байер Леверкузен").

"Меҳмонхона, машғулот майдонларининг қониқарсиз аҳволдалиги Эронга хос доимий муаммо. Учрашув ҳаками ҳақида эса гапириб ўтирмайман. Буни ҳамма кўрди" (Ки Сонг Ёнг, "Суонси").

Бу 18 ноябрь куни Теҳрондаги маълуму машҳур "Озодий" ўйингоҳида кечган Эрон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан кейин корейсларнинг етакчи футболчилари билдирган фикрлардан парча эди. Бу ўйин иккала терма жамоа учун ўртоқлик учрашуви мақомидан ҳам юқорироқ туришини ўйинолди матбуотдаги чиқишлардан сезиш қийин эмасди. Корейслар ўтган йили ЖЧ саралаш босқичидаги иккала ўйинда ҳам учралган мағлубият аламини олиш иштиёқида бўлсалар, мезбонлар корейслардан устун эканликларини яна бир карра исботлашларини айтиб ўтишди. Ҳаттоки, форслар бош мураббийи Карлос Кейруш ўтган йили Жанубий Корея терма жамоаси шаънига айтган аччиқ гаплари учун узр сўраган ҳам бўлди. Корейслар 1974 йилдан буён Теҳронда ғалаба қозона олишмаганлигига ишора қилиб, германиялик мураббий Ули Штилике бу нохуш анъанага нуқта қўйишини айтди. Ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб бориши маълум қилинди.

Ўйин жудаям эҳтиросларга бой тарзда ўтди. Иккала жамоа ҳам қатор хавфли вазиятларни амалга ошира олишди. Рисоладагидек кетаётган ўйиннинг 82-дақиқасида баҳсли гол корейслар дарвозасидан жой олди. Жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига теккан ҳолда қайтаётган бир пайтда Сердар Азмун боши билан тўпни дарвозага киритди. Ушбу вазият бутун Корея терма жамоаси захира ўриндиғию ОАВларини оёққа турғизиб юборди. Форслар футболчиси дарвозабонга нисбатан ўйин қоидасини бузганлигини бот-бот такрорларкан, голни бекор қилишга чақирувлар янгради. Аммо Коваленко қарорини ўзгартирмади ва эронликлар бундай вазиятда ғалабани қўлдан чиқарадиган жамоа эмасди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида корейслар мураббийи Ули Штилике дарғазаб ҳолатда эди. "Бугунги ҳакамликдан жуда норозиман", дея гап бошларкан, "Биринчи бўлимда Сон Хюнг Минга берилган сариқ карточкага мутлақо эътирозим йўқ. Аммо Эрон футболчилари биринчи таймда 20 марта ўйин қоидасини бузган бўлсалар-да, ҳакамлар сукут сақлашди. Бу ҳам етмагандек ҳакамнинг тушунарсиз қарори ортидан гол ҳам ўтказиб юбордик. Ҳакамлар бу ҳолатда тўғри қарор чиқаришмади. Биз Осиё Кубогида яхши натижага умид қиляпмиз ва юқори савияли ҳакам бошқарувида Эрон билан қайтадан беллашиб кўришни истаймиз. Биринчи бўлимда 1-2 вазиятни ҳисобга олмаганда Эронга ўйин бермадик ва мен шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим", деди.

Бунга муносабат билдираркан Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш эса қисқагина қилиб: "Тоза гол эди. Корейслар мураббийи ҳакамнинг хатоси деётган бўлса - бу унинг фикри", деди.

Шу куни Кореянинг деярли барча ОАВларида ҳакамнинг хатти-ҳаракатлари салбий баҳоланган чиқишларга кўзимиз тушади. Шундай бўлса-да "Sports Kyonghyang" нашри орқали Кореянинг 3 нафар исми сир сақланган халқаро ҳакамлари интервью беришди ва гол киритилган вазиятда ўзбекистонлик ҳакам тўғри қарор чиқарганлигини таъкидлашган.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:32, 20.11.2014. Ўқилди: 8109 марта. Фикрлар: 27 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик