Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 БАА 3 4
3 Сурия 3 4
4 Қатар 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан
3-тур Япония 2-0 Қатар
3-тур БАА 1-1 Сурия

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси «Барса»дан кетадими ёхуд ҳафтанинг 5 та воқеаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сўнгги пайтларда жаҳон футболида бир қатор қизиқарли воқеалар бўлиб ўтди. Биз ана шу воқеаларни таҳлил қилиб, улар орасида энг қизиқарли бўлган 5 та воқеа ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик.

«Милан» ва «Интер» бирлашадими?
Йўқ,сўкинишга шошилманг, бу гап мендан чиқмади. «Милан» клуби вице-президенти Адриано Галлиани клублар учун дам олиш бўлган пайтда зериккан чоғи, ғалати, бироқ қизиқарли ғояни ўртага ташлади. «Тасаввур қилинг, биз «Милан» ва «Интер»ни бирлаштирсак ва Европанинг бирлашган клубларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказсак... Масалан, Милан шаҳри Мадрид шаҳри жамоасига қарши. «Реал» ва «Атлетико» клуби бирлашмаси жуда кучли жамоага айланарди. Шунингдек, «Эспаньол» бир оз кучсизроқ бўлса ҳам, Барселона термаси ўйинларини кўриш ҳам мухлисларда ўзига хос қизиқиш уйғотган бўларди. Манчестер шаҳри термаси унча-мунча кучли жамоани бемалол мағлуб этган бўларди. Бу ғояни амалга ошириш қийин, лекин жуда қизиқарли”. Очиғини айтсам бу ғоя менга ёқди. Милан, Манчестер, Мадрид ва Барселона терма жамоалари ўртасида кичик турнир ўтказилса борми? Бутун дунё бу ўйинларни интизорлик билан кутиши аниқ. Жаноб Галлиани мен сиз томонда!

Месси «Барселона»дан кетадими?
Яқинда Reuters ахборот агентлиги Лионел Мессининг «Барселона»ни тарк этиши мумкинлигига ишора бериб ўтди. Аргентиналик футболчи интервюсида «Мен ҳар доим «Барселона»да абадий қолишимни айтиб келган бўлсам-да, баъзи нарсалар сен хоҳлагандек бўлавермайди» деб ўтган. Шундан сўнг турли миш-мишлар болалай бошлади. Матбуотда ҳаттоки Мессини сотиб олиши мумкин бўлган жамоалар ҳақида ҳам сўз юритилди. Айрим манбалар эса «Реал» президенти Флорентина Перес Леога 25 миллионлик маош таклиф қилишгани ҳақида ёзишди. Каталаниялик футболчилар Мессининг бу гапларидан сўнг хайрон қолишди ва уларнинг кўпчилиги вазиятга ўз фикрларини билдириб ўтишди. Хўш Месси ҳақиқатдан ҳам «Барса»ни тарк этиши мумикинми? Очиғи бу ҳақда бир нарса дейиш қийин. Ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ. Уни «Барселона»дан ҳеч ким хайдамайди. Фақатгина унинг ўзи кетиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Агар у клубни тарк этишини исташини клуб раҳбариятига айтса, раҳбарият ҳам Мессини фикридан қайтара олмаса керак. Улар ҳам футболчининг ҳурмати учун унга ҳеч қандай қаршилик қилолмасалар керак. Қолганини вақт кўрсатади. Ушбу мавсумнинг қандай якунланиши Леонинг кейинги фаолиятига таъсир қилса керак. 

Роналду Мессидан яна устун келди.
Роналду ва Месси 1 ой муқаддам клублар миқёсида ўзаро тўқнаш келишган ва унда Криштианунинг жамоаси ғалаба қозонган эди. Бу сафар сайёрамизнинг бугунги кундаги икки энг буюк футболчиси терма жамоалари таркибида ўзаро рақиб бўлишди. Эътиборли жиҳати иккала юлдуз ҳам фақатгина 1 тайм майдонда тўп суришди холос. 45 дақиқа ичида Роналду ҳам, Месси ҳам дарвоза тўри томон йўл топа билишмади. Ўйин тақдирини эса Португалияликлар 90-дақиқада ҳал қилишди. Герреро томонидан урилган гол Европаликларга ғалабани туҳфа этди. Хуллас Роналду бу сафар ҳам Мессидан устун келди.

Янги йилгача хайр Модрич
Бугунги кунда «Реал»нинг энг асосий футболчиларидан бирига айланиб улгурган Лука Модрич Хорватия терма жамоаси сафида жароҳат олиб, камида янги йилга қадар майдонга туша олмайдиган бўлди. Лука энди бу ёғига жамоадошларининг ўйинини телевизор қаршисида ёки трибунада кузатиши мумкин. Афсуски хорватиялик футболчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ҳам томошабин сифатида ўтказиб юборадиган бўлди. Хуллас янги йилгача майдонда кўришгунча Модрич!


Бечора дарвозабон
Яқинда бир дарвозабон нақ 5 та пеналтини бартараф этибди эшитдингизми? Ишониш қийин-а? Лекин ҳақиқат экан. АҚШдаги Ел университетининг “Ел Булдогс” жамоаси дарвозабони ўйиндан кейин ўтказилган пеналтилар сериясида барча бешта зарбани қайтариб ташлабди. Э қойил. Лекин ундан ҳам хайратланарли жиҳати у барча зарбаларни юзи билан қайтарган экан. Мана буни... нима деса бўлади? Жасоратми, қаҳрамонликми ёки уюштирилган саҳна кўриниши? Хуллас фантастика! Бешинчи зарбадан кейин дарвозабоннинг холатини кўриб ачиниб кеттим. Eurosport берган хабарга кўра, ролик пародиялар чиқариш билан шуғулланувчи Студио C комедия гуруҳи томонидан олинган экан. Мана гап қаерда экан!

Фурқат Юсупов

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 16:01, 22.11.2014. Ўқилди: 11538 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Рюносике Сато 3
4 БАА Али ал-Мемарий 2
5 Япония Озеки 2
6 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
7 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
8 Ўзбекистон Сардорбек Баҳромов 1
9 Ўзбекистон Равшан Хайруллаев 1
10 Ўзбекистон Амирбек Саидов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.