Туркия кубоги мусобақаси 6-босқичи "А" гуруҳининг 2-тури доирасида «Истанбул Башакшеҳир» ўз майдонида «Болуспор»ни қабул қилди.
Мезбонлар бош мураббийи Нури Шаҳин асосий таркибга ўзбекистонлик икки футболчи — Аббос Файзуллаев ва Элдор Шомуродовни асосий таркибда майдонга туширди.
Баҳснинг 14-дақиқасида Аббос Файзуллаев сариқ карточка олди. 23-дақиқада эса ҳамюртимиз бурчак зарбасини амалга оширди ва Опоку Жероме бош билан дарвозани ишғол қилди.
Биринчи бўлим сўнгида меҳмонлар футболчиси Услуўглу ҳисобни тенглаштирди.
Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида Нуну Да Кошта "Башакшеҳир"га ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлди.