Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • 1:4
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 4:0
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • 2:4
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе
      • 01.07.2025 06:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ал-Ҳилол
      • 01.07.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Ювентус
  • Суперлига
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • 3:2
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • 3:1
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 13 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 14 13
13 Қизилқум 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.06.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. "Айнтрахт Брауншвейг" - "Саарбрюккен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.06.2025

      05:10 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      05:40 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 2 в Сириусе, Россия.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      09:30 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Игора Драйв".
      10:00 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:50 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      15:00 Художественная гимнастика. "Evgeniya Cup" в Омске, Россия. Гала-концерт.
      16:15 "Непридуманные истории". Омская область.
      16:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
      18:10 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:05 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:35 "Непридуманные истории". Омская область.
      01:05 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      03:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      04:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.06.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Футбол. Winline Суперсерия. "Зенит" (Россия) - "Црвена Звезда" (Сербия).
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Веснина.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Заур Абдуллаев против Роджера Гутьерреса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:35 Д/ф "КОПА 71".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. "Динамо" (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 310 в Парадайсе, США. Алешандре Пантожа против Кая Асакуры, Сирил Ган против Александра Волкова.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      04:55 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.06.2025

      06:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Женщины. Групповая гонка.
      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      09:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      10:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Мужчины. Групповая гонка.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      13:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      14:45 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      21:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      00:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Поль Погба: «Доимо кўпроғини хоҳлайман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Поль Погба ҳақида гап кетганида деярли ҳар сафар бир нарсага урғу берилади: «У эндигина 21 ёшда». Ҳа, «Ювентус» клуби ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси эрта порлаган ва ҳозирда барқарор тарзда юқори савиясини намойиш этаётган футболчилар сирасига киради. Унинг асосий устун жиҳатлари сифатида эса ақл бовар қилмас техник салоҳияти ва жисмоний баркамоллигини айтиш мумкин. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, Погбада ўз кучига ишонч ҳисси ўта мустаҳкам, ҳаракати ҳам шунга яраша. Бежиз ҳозирда французнинг истиқболи ёрқин бўлишини тахмин қилишмаяпти. 18 ёшида «Манчестер Юнайтед»дек клубдан юз ўгиришга камдан-кам футболчи жазм этади. Погба айнан шундай қилди: «Ювентус» сафига қўшилишдан олдин кимсан сэр Алекс Фергюсонга қатъий жавоб берди: «Йўқ». Мана, унинг ўша вақт тўғри йўл тутгани яққол кўринмоқда. Поль Туриндаги қисқа вақт ичида 2 марта скудетто соҳибига айланди. Асосийси, ўзига хос фаоллиги билан «кекса сеньора» ўйинига чирой бағишламоқда. Погбанинг футболчи сифатидаги ўсиши халқаро даражада ҳам намоён бўляпти. 2013 йили Франция ёшлар термаси (U-20)га кичик мундиалда етарлича ёрдам берган Погба (хусусан, бизнинг ёшларимизга қарши ўйинда қандай фаоллик кўрсатгани ёдингиздадир) Бразилия мезбонлигида ўтган ЖЧ-2014да ҳам ўзини ёрқин намоён этди. Турнир ташкилотчилари айнан Франция терма жамоасида ажойиб ўйин кўрсатган Полни «Энг яхши ёш футболчи» номинациясида ғолиб, деб топишди. Қисқаси, Hyundaiнинг махсус мукофоти ёш французга топширилди. Яқинда Парижда ўша совринни қабул қилиб олган футболчи FIFA.соm сайти вакилларига махсус интервью бериб, бу билан бутун фаолияти давомида фахрланиб юришини таъкидлади.

- Мана, бир неча йилдирки, кўпчилик сизни буюк фаолият кутаётганлигини айтяпти ва бунга шубҳа ҳам қилмаяпти. ЖЧ-2014нинг энг яхши ёш футболчисига аталган соврин тўғри йўлдан кетаётганлигингизга далолат бера оладими?

- Ҳар қандай ҳолатда ўз мақсадимдан оғишмаслигим лозим. Футболда муваффақият қозониш учун кўп нарсанинг уйғунлиги керак. Ҳа, кимдир чўққига жуда тез ва осонлик билан чиқиши мумкин, аммо бундай ҳолатда пастга қулаши ҳам ҳеч гап эмас. Албатта, бу соврин ғурурланишга арзийди. Шахсан мен фаолиятим охирига қадар фахрланиб юраман. Лекин иккинчи томондан, ҳеч нарсага эътибор қаратмай, ўйинимни янада яхшилаш устида ишлашда давом этишим шарт. Мақсадим - ўйиндан-ўйинга тинмай кучайиб бориш. Ҳозир ўз келажагим ҳақида гапиролмайман. Аммо янада кўпроқ совринлар ютиш учун қўлимдан келганича ишлайман. Қисқаси, машғулотларда чинакамига тер тўкишдан асло қочмайман. Зеро, дунёдаги энг яхши футболчи бўлишни орзу қиламан.

- Hyundai совринини қўлга киритиб, турли йилларда бу номинацияда лауреатга айланишган Майкл Оуэн, Томас Мюллер, Энцо Шифо, Пеле ва Франц Беккенбауэр кабилар қаторига қўшилдингиз. Бундай буюклар билан бир сафда туриш сиз учун нимани англатади?

- Соврин ютганим учун ўзимни ушбу тоифага мансуб, деб ҳис қилмаяпман асло. Умуман, мен улардан ҳам яхшироқ бўлишни дилимга тугиб қўйганман (кулади). ЖЧнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилганим юксак марраларга чиқишда менга ўзгача илҳом бағишлайди, деган умиддаман. Қайтараман, бу бошланиши холос. Ҳарқалай, соврин ўсишдан тўхтамаслигимга халақит бермаслиги керак. Оддий айтганда, доимо янада кўпроғини хоҳлайман.

- Айни пайт ҳозирги ҳолатингиз бўйича кимлар сиздан кучлироқ...?

- Эҳ, мендан кучли ўйнайдиган футболчилар жуда кўп, лекин бу нарса ортиқча ташвишга солмайди. Қандайдир таққослашлардан маъно йўқ. Мен ўз ишимни имкон қадар сифатли бажаришга интиляпман - асосийси шу. Албатта, жаҳон футболида мен ўйинларига ҳавас билан  боқадиган ярим ҳимоячилар етарлича топилади. Уларнинг ҳаракатларини томоша қилиш ҳам ўйин бобида қайсидир жиҳатни кучайтиришимга ёрдам беради. Мисол учун, Яя Турени айтишим мумкин. Унинг гавда тузилиши худди меникидек, лекин тажрибаси катта. Ўйлайманки, бизнинг ўйин услубимиз ҳам қайсидир маънода ўхшаш. Тўғри, Туре менга нисбатан ҳужумкорроқ бўлса керак.

- Гоҳида кичик танаффус олиб, ўз фаолиятингизни таҳлил этиш, ундан роҳатланиш учун имконият йўқлигидан афсусланмайсизми?

- Аксинча, тинмай ўйнаш, фаолия­тимни ривожлантириб бориш тарафдориман. Чунончи, юқорида айтдим, доимо кўпроғини хоҳлайман. Демакки, ҳеч қачон ютуқларни етарли, деб ҳисобламайман. Умуман олганда, инсон фақат олдинга қараши керак. Мен табиатан мағлубиятни ҳазм қилолмайман, чунки фақат ғалаба учун яралганман. Ҳар доим олдимга янги мақсад ва вазифаларни қўяман. Айнан шу нарса тинмай машқ қилишим, эртага бугунгидан яхшироқ кўринишим зарурлигини тақозо этади. Ҳозирги шароитда шу менталитетимни сақлаб қолсам, ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.

- Бугунги Поль Погба ва жаҳон чемпионатидан олдинги Поль Пог­ба ўртасида қандай фарқ бор?

- Асосий фарқ шуки, Поль Погба улғайди. Яна болалигимдан буён орзу қилганим - ЖЧда иштирок этдим. Иштиёқим ҳам кучайди. Яъни ҳаттоки, мундиалда Германия термасига ютқазганимиз ҳам ижобий таъсир қилди. Қисқача айтганда, Франция термаси таркибида жаҳон чемпиони бўлишдек олий мақсад ниш урди. Улғайганимни яққол ҳис этиб турибман, шунга яраша, мақсад ва вазифаларим ҳам катталашди.

- Ҳам клуб, ҳам миллий терма жамоада мухлислар сиздан кўп нарса кутишяпти. Яъни катта масъу­лият остида ўйнашингизга тўғри келяпти. Айтингчи, 21 ёшда мисли кўрилмаган босимга дош беришни қандай уддалаяпсиз ва бу ҳолат салбий таъсир қилмаяптими?

- Энг яхши бўлиш учун маълум даражада босим ҳам керак. Қаранг, бугунги куннинг энг яхши футболчилари - Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳам мудом босим остида ўйнашмоқда. Улар баъзида ҳаттоки, гол уришса ҳам, нимадандир қониқишмайди. Ўйин сифатини тўхтамай яхшилаш учун айнан шундай ёндашув зарур.

- Франция термаси охирги вақтларда нисбатан кучайди. Жамоа Евро-2016 стартига қадар ўзининг юқори нуқтасига чиқиб, турнирда ғалаба қозонишга қодирми?

- Шундан умидворман, ҳарқалай, 2 йил давомида жамоамизнинг энг яхши ҳолатда бўлиши учун бор имкониятларимизни ишга соламиз, ҳамжиҳатликни кучайтириб борамиз. Қувонтирадиган томони, айни пайт яхшигина динамика ҳосил қилдик. Яъни ўйинимиз тобора кучаймоқда. Энди айнан шу йўналишда қадам босишимиз керак. Франция жамоатчилиги муҳаббатини қайтара олганимиз - энг катта ютуғимиз. Табиийки, мухлислар буёғига биздан улкан ғалабалар кутишади. Бу ҳам келажакка бошқача қарашимизга асос беради.

- Ҳозирги даражага чиқишингизда муҳим роль ўйнаган ҳолатларни айта оласизми?

- Ҳар бир клуб фаолиятимда катта ўрин тутади. Аввалига «Гавр», кейин «МЮ» ва мана энди «Ювентус». Хусусан, буюк футболчилар қаторида ўйнаш имкониятига эга бўлганим дунё­қарашимни бутунлай ўзгартириб юборганини алоҳида таъкидлашим жоиз. Ўз ишларининг чинакам усталарига боқиб, мен ҳам улардек тўп сура олишимни қалбан ҳис этдим ва буюклар қаторига қўшилишга иштиёқим янада ортди.

- Айни чоғдаги позициянгиз бўйича нималарда оқсаяпсиз?

- Камчиликларим ўзимга аён. Гоҳида ҳаддан ташқари таваккалга қўл ураман. Бундай қилмаслигим керак. Зеро, футбол жамоавий ўйин. Шунингдек, кучимни 90 дақиқага тенг тақсимлаш уддасидан ҳам чиққанимча йўқ. Ўйиннинг маълум вақтида фаол тўп суриб, кейин нисбатан сустлашишим сабаби шу. Қолаверса, фақат ички туйғуга тая­ниб тўп суришдан қутулсам яхшироқ бўларди. Чунончи, асосан майдон марказида ҳаракатланаман ва бунда тўпни назорат қилиш, у билан имкон қадар кўпроқ ишлаш фойдали. Ҳа, ички сезиш қобилияти туфайли тез-тез ўйин маромини ўзгартириб юбораман. Аммо баъзида бундай ҳаракат жамоага наф келтирмаслиги мумкин. Марказда ўйнайдиганлар қайсидир маънода жамоа мотори ҳисобланишади. Шундай экан, мотор каби бир маромда ишлашим талаб этилади.

- Клубингиз собиқ бош мураббийи Антонио Конте ҳам, Франция термасидаги устозингиз Дидье Дешам ҳам вақтида сиз каби «Ювентус» ярим ҳимоясида тўп суришган. Улар билан алоҳида алоқа ўрнатганмисиз? Умуман, Конте ёки Дешам сиздан аниқ бирор нарсани талаб қилганми?

- Шубҳасиз, бу мураббийларнинг тегишли маслаҳатлари ўсишимга катта ёрдам берди. Яъни уларнинг ҳар биридан кўп нарсаларни ўргандим. Мисол учун, Дидье Дешам мени жуда яхши билади, ўйинимни қандай назорат қилиш қўлидан келади. Хоҳ машғулот, хоҳ ўйинлар чоғи ўйинимни яхшилашимга етарлича ёрдам беради. Муҳими, ўртамизда дўстона муносабат ҳукмрон. Ҳар доим ўз кучимга ишончимни мустаҳкамлайдики, буни ниҳоятда қадрлайман. Умуман, мураббийнинг ишончи футболчи учун нечоғли муҳим эканлигини айтишга ҳожат йўқ. Бу борада омадим чопаётгани аниқ. Дешамни менга кўп қайтарадиган гапи битта: «Эътиборни жамла ва оддийликни сақлаб қол».

- Мухлислар, четдаги кишиларга номаълум қирраларингиз ҳам борми?

- Мени яқиндан танийдиган кишилар қувноқ юриш, кулиш, ҳазиллашишни ёқтиришим, ҳаётдан максимал даражада роҳатланишни исташимни яхши билишади. Агар кўпчиликка номаълум қирраларим бўлса - бу ҳар доим шукрона келтириш. Ҳа, нимадандир норози бўлишим мумкин эмас. Зеро, ўзим ёқтирадиган иш билан шуғулланяпман. Асосийси, юриш, ейиш, ичиш бахтига мушаррафман. Ахир бундай неъматлардан баҳра ололмайдиганлар ҳам бор-ку. Қисқаси, бахтиёр инсонман ва барчасидан хурсандман.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:40, 23.11.2014. Ўқилди: 4255 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.