Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • 1:4
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе
      • 01.07.2025 06:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ал-Ҳилол
      • 01.07.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Ювентус
  • Суперлига
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • 3:2
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • 3:1
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 13 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 14 13
13 Қизилқум 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.06.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Байер 04 Леверкузен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Бохум".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Санкт-Паули".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Штутгарт".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Унион Берлин".
      16:05 Новости футбола.
      16:10 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      17:40 Новости футбола.
      17:45 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Майнц 05".
      19:45 Новости футбола.
      19:50 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "РБ Лейпциг".
      21:50 Новости футбола.
      21:55 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Бохум".
      23:55 Новости футбола.
      00:00 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Санкт-Паули".
      02:00 Новости футбола.
      02:05 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Унион Берлин".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.06.2025

      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      09:10 "Формула-1. Гаснут огни".
      09:40 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Игора Драйв". Туринг-лайт. Гонка 2.
      10:10 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Игора Драйв". SMP GT4. Гонка 3.
      10:45 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Игора Драйв". SMP TCR. Гонка 2.
      11:15 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      12:05 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Paavo Nurmi Games в Турку, Финляндия.
      14:15 "Заплыв длинною в жизнь". Специальный репортаж.
      14:30 "Непридуманные истории". Ленинградская область.
      15:00 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. 1/2 финала.
      17:10 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      17:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      18:55 "Я вырасту чемпионом!". Специальный репортаж.
      19:15 "Лучшие из лучших".
      19:45 LIVE Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      22:10 Д/ф "Владимир Петров. Центр нападения".
      23:10 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Paavo Nurmi Games в Турку, Финляндия.
      01:15 "Непридуманные истории". Ленинградская область.
      01:45 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. 1/2 финала.
      03:50 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.06.2025

      05:00 Д/ф "История Джесси Лингарда".
      05:55 Новости.
      06:00 Д/с "Один за всех".
      08:00 "Футбол на все времена".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Дарья Пикалова.
      11:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      12:30 Профессиональный бокс. Алексей Мазур против Тиграна Узлянаа.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Красный Яр" (Красноярск). Прямая трансляция.
      18:30 Новости.
      18:35 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:45 LIVE Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      22:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Финал.
      00:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:45 Наши в UFC.
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.06.2025

      05:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      06:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 8. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      07:00 Снукер. Masters в Лондоне, Великобритания. Финал.
      09:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри.
      09:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри.
      10:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      10:45 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 5 в Солт-Лейк-Сити, США. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      12:30 Снукер. Masters в Лондоне, Великобритания. Финал.
      14:30 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 5.
      15:45 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 7.
      16:45 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 8. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      18:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      19:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      20:00 Снукер. Masters в Лондоне, Великобритания. Финал.
      22:00 Олимпийский канал. Д/ф "Том Дейли: 1,6 секунды".
      23:30 Пауэрлифтинг. Чемпионат мира по классическому троеборью в Хемнице, Германия. Обзор.
      00:30 Снукер. Masters в Лондоне, Великобритания. Финал.
      01:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      02:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      03:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 5.
      04:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 7.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шерали Бобоқулов: "Асосий ютуқларимиз ҳали олдинда"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Аёллар футболи / Футбол чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон йигирманчи миллий чемпионатининг, умуман 2014 йилги мавсумнинг кашфиёти сифатида шубҳасиз “Металлург-вумен” жамоасини кўрсатган бўлардик. Бекободликлар Ўзбекистон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон кубогида бош соврин билан тақдирланди. Бу ғалабаларда шубҳасиз жамоа бош мураббийи Шерали Бобоқуловнинг ҳиссаси беқиёс бўлди дейиш мумкин. Биз мавсум сўнгида ушбу мутахассис билан мухтасар суҳбат уюштирдик.


- 2014 йилги мавсумда шундай ютуқларга эришамиз деб ўйлаганмидингиз? Умуман мавсум ҳақида сизнинг фикрларингиз, таассуротларингиз қандай бўлди?
- Олдиндан шу нарсани айтиб ўтишни истардим, жамоамиз муассислари бизнинг олдимизга катта вазифаларни қўймаганди. Ўтган йили жамоа тузаётганимизда бош ҳомийимиз – Ўзбекистон металлургия комбинати раҳбарлари уч йил ичида жамоани шакллантириш, ўйин услубимизга эга бўлишимиз ва кучлилар сафидан мустаҳкам ўрин эгаллашимизни сўраганди. Биз эса биринчи йилиёқ чемпионатда бронза медалини қўлга киритганимиздан кейин бу йилги мавсумга ўзгача иштиёқ билан тайёрландик. Жамоадаги баъзи чизиқларни тажрибали ўйинчилар билан мустаҳкамладик. Аммо биринчи навбатда жамоа таркибини Тошкент вилояти қизлари ҳамда маҳаллий – бекободлик иқтидор эгалари билан тўлдирдик. Бугунги кунга келиб жамоа асосини ёхуд 70 фоизидан кўпроғини Тошкент вилояти вакиллари ташкил этиши биз тўғри йўлдан кетаётганлигимиздан далолат беради. Иштаҳа нонушта пайти келади деб бежиз айтишмас экан. Мавсум давомида қийин ўйинлар бўлди. ёш қизларимиз тобланишди. Жамоа ўз ўйин услубига эга бўлди. якунда биз чемпионатда иккинчи ўринни эгалладик. Ўзбекистон кубогини қўлга киритдик. Бунинг учун албатта мен қизларимиздан, уларнинг фидойилигидан мамнунман.
- Чемпионатдаги қайси ўйинлар сизнинг ёдингизда қолди? Икккинчи ўринни эгаллашларингизга ишонч қачон пайдо бўлди?
- Кейинги йилларда чемпионатимизда “Севинч” ўз гегемонлигини ўрнатган. Қашқадарё вилоятида аёллар футболини ривожлантириш учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилган. Бу имкониятларни кўриб рости ҳавасингиз келади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Вячеслав Никонович Хан шогирдларига бас кела олмаслигимизни тушунардик. Аммо яна бир машҳур мураббий Мириман Дмитриевич Ким етакчилигидаги “Андижанка” жамоаси билан совринли ўринлар учун баҳс юрита олишимизга ишонардик. Бундан ташқари медаллар учун курашда Ғузор, Бухоро ва Тошкент шаҳри жамоаларидан жиддий рақобат бўлишини ҳам кутгандик. Биринчи даврада асосий рақибимиз – “Андижанка”ни Бекободда мағлубиятга учратганимиздан кейин кумуш медаллар учун эшиклар очилганини сездик. Бироқ олдиндан хотиржамликка берилиш яхши оқибатларга олиб келмаслигини англаб, қизларни доимий равишда ғалаба сари руҳлантириб бордик. Биласиз, қизлар билан ишлаш осон кечмайди. Бу йўлда менга ассистентларим яқиндан ёрдам беришди. Дарвозабонлар билан иш юритувчи Илҳом Ҳамзалиев бир йил муқаддам жамоамизни тарк этган тажрибали посбон Юлия Аҳмедованинг йўқлигини сездирмади. Ёш дарвозабонларни ўз кучларига ишонтирган ҳолда тарбиялаб берди. Баҳром Умаров ва Аббос Абдуллаев билан ҳар битта ўйинга пухта ҳозирландик. Рақибларнинг кучи ва ўйин услубига қараб керакли тактикаларни ишлаб чиқдик. Охирги турларда Андижонда Мирон Ким жамоасига ютқазиб қўйган бўлсакда, “Андижанка”дан бу йил олдинга ўтиб олишимизга шубҳа қилмадим. “Шўртан-леди”га қарши ўйинда қизлар ўзларининг ҳар томонлама ижобий хислатларини намойиш этишди ва иккинчи ўринни расмийлаштиришди.
- Ўзбекистон кубогининг финалида “Севинч”ни ютишга ҳам ишонч бормиди?
- Рости йўқ эди. Рақибимиздан қўрққандик. Фақат буни қизларга сездирмадик. Кубокнинг “Андижанка”га қарши ярим финал учрашуви бўйича муаммолар, кейин финал ўйинининг муддати бўйича тортишувлар бироз асабларимизни таранглаштирди. Бироқ шунга қарамасдан йўқотадиган нарсамиз йўқлигини шерикларимга ва қизларга тушунтирдим. “Севинч” билан чемпионатдаги иккита ўйинимизни қайта қайта кўриб чиқдик ва мағлубиятларимизнинг асосий сабаби ҳимояга “ётиб олганлигимиз” эканлигини тушундик. Қизларга ҳам бу нарсани етказдик ва финалга ҳужумкор таркибни туширдик. Уч ҳужумчи билан майдонга чиқишимизни “Севинч” жамоаси ҳам кутмаган экан. Бу тактикамиз ўзини оқлади. Дастлабки 20 дақиқада қаршиликларнинг ҳужумларини бартараф этиб турдик ва дарвозамиз даҳлсизлигини сақлашимиз қизларнинг ўзларига бўлган ишончини оширди. Тайм охирларига келганда эса тажрибали ҳужумчимиз ва тўпураримиз Наргиза Абдурасулова ўзини кўрсатди. Унинг олис масофадан берган зарбасидан сўнг тўп “Севинч” жамоаси дарвозаси тўридан жой олди. иккинчи таймда қаршиликлар ҳисобни тенглаштиргандан кейин ҳам тушкунликка тушмадик. Қарши ҳужум тактикамизга содиқ қолдик. Ҳакам томонидан қўшиб берилган компенсация вақтида эса бурчакдан тўпни ўйинга киритиш бизга самара берди. Энг тезкор ҳужумчиларимиздан Нозима Камолтоева ғалаба тўпини киритди. Кубокнинг ФИНАЛ учрашувидаги таркибимизни яна бир ёдингизга солсам. Булар:

Гуландон Бойматова, Моҳинур Ҳожиқулова, Холида Дадабаева, Альбина Белалова, Насиба Ҳожиева, Нозима Камолтоева, Юлдуз Набиева, Мавлуда Мунавварова, Нариза Абдурасулова, Моҳигул Икромова, Нодира Мўйдинова;
Заҳирадагилар: Умида Худойбоқова, Алина Демьяненко, Ўғилой Илашева, Шоҳсанам Абдулбоқиева, Маҳлиё Абдурашидова, Лутфинисо Ҳамидова, Зарина Бобоева.


- Албатта бу ғалаба сизларнинг, қолаверса Ўзбекистон аёллар футболи тарихидаги янги саҳифа бўлди дейиш мумкин. Бугунгача фақат икки жамоа – “Севинч” ва “Андижанка” Ўзбекистон кубогига сазовор бўлганди. Энди улар сафига “Металлург-вумен” қўшилди. Умид қиламизки, Сизнинг жамоамингиз мамлакат чемпионлари сафидан ҳам жой олади...
- Ишончингиз учун раҳмат. Аммо бу осон иш эмаслигини биламиз. Ҳали кўп ишлашимиз, меҳнат қилишимиз даркор. Мени хурсанд қиладиган жиҳати аксарият ёш ўйинчиларимиз Ўзбекистон U-19 терма жамоаси мураббийлари назарига тушганлигидадир. Иорданияда 2015 йилги Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларида бекободлик Нодира Мўйдинова рақибалари дарвозасига 4 та гол киритиб, тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилди. қолган қизларимиз ҳам ўзларига билдирилган ишончни оқлашди. U-16 терма жамоамизда ҳам, миллий терма жамоамизда ҳам “Металлург-вумен” вакилларининг бўлиши бизнинг ишимизга берилган асосий баҳо деб биламан.
- Мавсум якунига етганига ҳали кўп бўлмади. Аммо кейинги мавсумга ҳозирданоқ тайёргарлик кўрилмаса кейин кеч бўлади. Кейинги мавсум қандай ўтишини ҳохлардингиз?
- Бу йилги мавсумда муаммолар етарлича кузатилди. Аввало чемпионатда қатнашувчи жамоалар ўз вақтида аъзолик бадалларини тўлашмасдан, чемпионатнинг бошланиш муддатини чўзиб юборишди. Натижада тақвимда парокандалик юзага келди. Кимдир 3-4 та ўйин ўтказиб олган бўлса, кимдир ҳали ҳам йўлга тушмаганлиги боис чемпионатнинг савияси юқори бўлди дея олмайман. Бу узилишлар чемпионат охиригача давом этганлиги афсусланарли ҳолат. Мен худди эркаклар ўртасидаги чемпионат сингари яхлит тизимли ва олдиндан белгилаб олинган муддатларда ва жамоаларнинг бир кунда ўйинларда иштирок этишларини истайман. Ўшанда ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Рақибнинг натижасини билиб олгандан кейин керакли натижа учун майдонга чиқилмайди. Чемпионатга қизиқиш ошади. Бу ташкилий жиҳатилар бўйича таклифларим эди. Энди бевосита ўзимизнинг тайёргарлигимизга келсак, режаларимизни аллақачон ишлаб чиққанмиз. Бир қатор ёшлар йил давомида назоратимиз остида бўлди. Уларни асосий таркибга жалб этишда давом этамиз. Барча чизиқларни мустаҳкамлаш ниятимиз йўқ эмас. Албатта таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин. ҳеч кимни мажбурлаб жамоада олиб қололмаймиз. Бироқ сафимизни тарк этиш истагини ҳеч ким ҳозирча билдиргани йўқ. Шу маънода асосий таркиб сақлаб қолинади ва унга жузъий ўзгартиришлар киритилади холос. Футболчи қизларнинг функционал тайёргарлиги бўйича йил охириданоқ ишга киришамиз. Аввалги йиллардаги каби яқин хориж мамлакати жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари режаси ишлаб чиқилмоқда. Бир сўз билан айтганда кейинги мавсум ҳам планкани пастга тушириш ниятимиз йўқ. Биз янги чўққилар сари интилишда давом этимиз. Асосий ютуқларимиз ҳали олдинда...

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 10:31, 24.11.2014. Ўқилди: 4440 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.