Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 2:1
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Неста «Тоттенхэм»нинг таклифини қабул қилмади [0]

FIDE ўзбекистонлик шахматчи ҳақида: “Порлаётган Синдаров” [0]

“Жамоанг олов ичида, Мадрид ҳақида гапиришни тўхтат” — Моуриньо Энцога маслаҳат берди [0]

Каспаров ва Карлсен эътирофи: Жавоҳир Синдоровнинг Номзодлар турниридаги иштироки шахмат юлдузларини ҳайрон қолдирмоқда [0]

Goal.com мақоласи: Абдуқодир Ҳусанов қандай қилиб қайта тикланиб, «Манчестер Сити»нинг янги мухлислар қаҳрамонига айланди? [0]

Англия кубоги. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда [0]

Суперлига. "Пахтакор" - ОКМК. Бошланғич таркиблар маълум [0]

«Бунёдкор» — «Локомотив» ўйинидан кейинги жанжал сабаблари ўрганилмоқда [0]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйин учун қайдномаси билан танишинг (фото) [0]

ФИФА Эрондаги футболчиларга бошқа жамоага ўтишга рухсат берди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Пахтакор 5 12
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Бухоро 5 10
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 5 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор 3-1 ОКМК
5-тур Қизилқум 0-4 Нефтчи
5-тур Сурхон 3-1 Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Код: "Бойкот"

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қария Блаттерга яна тинчлик беришмаяпти - у бошчилигидаги ташкилот коррупция билан боғлиқ айбловларни бир зумда четга суриб, барчасини босди-босди қилганига қарамай, футбол ватани бўлмиш Англия ФИФАга бойкот қилишга тайёр эканини эълон қилди.

Англиялик футбол корчалонларини ҳам тушунса бўлади. Футбол ватани дея эътироф этиладиган Англияни мана нечанчидир ҳам марта  Жаҳон чемпионати мезбонлигидан мосуво қилишмоқда. Мана шу сафар ФИФА мундиал мезбонлигини Англияга топширади деб туришган пайтда, улоқни бошқалар илиб кетишмоқда. (2006 йил Германия, 2018 Россия). Бу ҳам етмаганидек ФИФА Англияни қаллобликда айблашга ўтиб кетди. Эътиборлиси, уларнинг инглизларга қўяётган айбловлари анча ҳом ва мантиқсиз бўлиб кўринмоқда. Масалан, биринчилардан бўлиб футболга янги технологияларни жорий қилиш, гол бўлган ёки бўлмаганини аниқлайдиган технологиялардан фойдаланиш вақти келганини айтганлар айнан инглизлар эди. Улар ҳатто бу технологияларни ўзларида жорий қилишга ҳам улгуришди. ФИФА эса - анъана ва қадриятларнинг сақланиб қолишини ўзларининг асосий вазифаси деб билади. Ман неча йилки, Блаттер бошчилигидаги ташкилот ҳар қандай технологияларнинг жорий қилинишга кескин қаршилик қилиб келмоқда.



Аммо, лекин ФИФАдагилар ҳеч бир муаммосиз 2022 йилги ЖЧ мезбонлигини Қатарга - ёзда футбол ўйнаш тугул юриб ҳам бўлмайдиган мамлакатга бериб қўя қолишди. Ёзда Қатарда футбол ўйнаш - футболга алоқадор бўлган ҳар қандай инсон соғлиғи учун ҳавфли эканини эса ҳозир ҳамма билади. Бу муаммо ФИФАдаги айрим мансабдорларни ҳам ўйлантириб қўйди. Аммо, бунга ҳам тезда жавоб топилди - ёзда ўйнаб бўлмаса, қишда ўйнаймиз.....Аммо, анъана ва қадриятларни сақлаб қолиш асосий вазифа бўлган ФИФА,  бу билан Жаҳон чемпионатларининг ёзда ўтказилиши анъанаси бузаётгани билан бир чақалик иши ҳам йўқ. Ҳўш, қани мантиқ, жаноблар?!

Агар анъана ва қадриятлар ҳақида гап кетса, инглизлар буни ФИФАдан яхшироқ эплайдилар.  Масалан, дейлик 2022 йилги мундиал қишда ўтказиладиган бўлса, инглизлар учун ҳам анъанага айланиб қолган, жуда кўпчилик футболи иҳлосмандлари орзиқиб кутадиган Boxing Dayни кўрмаслигимиз мумкин. Boxing Day эса неча йиллик анъана эканини эслатиб ўтириш шарт бўлмаса керак. Boxing Day бошланган пайтда Жаҳон чемпионати мусобақаси ҳали ўтказилмас эди. Англияда эса ҳозирдан бу борада катта ташвиш. Деярли 100 йиллик анъанани бузишга тўғри келадими? Зепп Блаттер ва унинг ҳамтовоқларини бу ташвиш асло ўйлантираётгани йўқ. Шундайми, майли унда - Бойкот!



Воқеаларнинг бундай сценарийга кўра ривожланиши қанчалик реалликка яқин? Албатта, инглизларнинг бу борадаги имкониятлари пастроқ бўлса ҳам, уларнинг бойкотига тўғри баҳо бериш лозим. Чунки, Англия Футбол Ассоцияцияси президенти Дэвид Бернштейн Европа футбол оиласини 2022 йилги ЖЧнини биргаликда бойкот қилишга чақиришни бошлаб юборди. Қолаверса, Англиянинг бойкотини қўллаб-қувватлаётганлар сафи кенгаймоқда. Масалан, Германия Футбол Лигаси президенти Герхард Раубаль ҳам ФИФА атрофида содир бўлаётган сўнгги воқеаларни қаттиқ танқид остига олди. Жумладан, 2018 ва 2022 йилги ЖЧ мезбонларини аниқлашда йўл қўйилган қонунбузарликлар борасида ФИФАнинг ҳисоботини "бир пулга қиммат" деб атади. Раубаль ва унинг бошчилигидаги ташкилот ФИФАдан ҳеч нарсани яширмасликни ва барчаси ошкаора бўлишини талаб қилмоқда. Агар шундай бўлмаса, Германия УЕФАдан чиқиб кетиши мумкинлигини айтиб дўқ қилмоқда.

Немислар унчалик ҳавфли эмас. Боиси, улар яқиндагина ўз майдонларида Жаҳон чемпионатини ўтказишган ва уларнинг бу дўқ-пўписаси вақтинчалик бўлиши мумкин. Аммо, Европанинг бир қатор етакчи мамлакатларини Жаҳон чемпионатининг қишда ўтказилишига қарши акция ва бойкотини немислар қўллаб-қувватлашини билдиришган.



Энди асосий масалага ўтамиз: Жуда кўплаб европа мамлакатларини 2022 йилги мундиал географиясидан ташқари, унинг ўтказилиш муддати ҳам ўйлантирмоқда. ЖЧ қишда ўтказилишини Boxing Day'и бор чемпионатларгина бойкот қилаётгани йўқ. Балки, бир неча йиллик муддатга тузилган йирик ТВ-шартномалар борлигини эсдан чиқармаслик лозим. Бу борада айнан инглизлар ва немислар енг шимариб ҳаммадан олдин ишга киришганларини тушунса бўлади. Сабаби, Англия ва Германия футбол лигалари дунёдаги энг даромадли ва энг бой лигалардан. Футбол тақвимининг ўзгариши эса, барчасини остин-устун қилиб юборади. Улар нафақат ФИФА билан, балки пулдан ва даромаддан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайдиган ТВ компаниялар билан ҳам ҳисоб-китоб қилишларига тўғри келади.

Шу ерда ғалати ва бироз парадоксал ҳолат:  ФИФАни қаллобликда айблаётганларнинг ўзлари (инглизлар), биринчи навбатда ўз тижорий манфаатларини биринчи ўринга қўймоқдалар. Аммо, юқорида тилга олинган футболдаги анъана ва қадриятлар борасида тарози палласи айнан улар томонга оғиб кетаверади. Бу машмашалар нима билан тугашини башорат қилиш ҳам қийин. Аммо, келинг бир фантазиямизни ишга солиб воқеалар ривожининг 3 хил кўринишини таҳмин қилиб кўрамиз.

Биринчиси - Матбуот ҳозир тўполон қилишда давом этади. Матбуот 2022 йилги жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилиши саналари тасдиқланган вақтда яна бир марта тўполон қилади ва оҳирида тинчланади. ФИФА эса бундан буёғига "америка кашф қилмай", экспериментлардан воз кечади. Қолаверса, бош тўполончи - инглизларни тинчлантиради ва қайсидир ЖЧ мезбонлиги билан уларни хурсанд қилади.

Иккинчиси - ФИФАга қарши бўлган бирлашган кучлар ташкилотга қарши қайта коррупцион иш очишади. Яна бир коррупцион можаро эса Блаттернинг ўз лавозимни муддатидан олдин тарк этиш можароси билан якунланиши мумкин. Қолаверса, бундай можаронинг давоми сифатида, ЖЧ мезбонларини тасдиқлаш борасида (ҳеч йўғи Қатарни) қайтадан қарор қабул қилинишини таҳмин қилиш мумкин.

Учинчиси - сўнгги ва энг ҳавфли таҳмин эса қуйидагича: Иккала томон ҳам ўз фикридан қайтмайди ва бу ҳозирги дунё футболини бўлинишига олиб келиши мумкин. Бу албатта, бироз фантастик ва содир бўлиши эъҳтимоли кам бўлган ҳодиса. Аммо, ҳозирда ФИФА олиб бораётган сиёсат кўпчиликни ўзига қарши қилиб қўяётгани, кундан кунга улар билан боғлиқ можаро ва зиддиятлар авж олиб кетаётгани ҳам факт.

Бир томондан эса, бойкот тарафдори бўлган инглизлар ҳам бир нарсани яхши тушунишади: Жаҳон чемпионати - жуда муҳим турнир ва футбол тарихидаги жуда катта воқелик. Улар ҳам бундай катта байрамнинг ўтказилмаслигини ҳавф остига қўя олмайдилар. Ҳуллас, шу ерда яна анъана ва қадриятларга қайтамиз. Аммо, ҳозирги футболда бундай анъаналар кўпчиликни қизиқтирмай қўйган. Нима дейсиз?

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:56, 29.11.2014. Ўқилди: 7622 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик