Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: «ОЧЛга муносиб ҳозирлик кўрамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб, Европа чемпионлари лигасидан ўрин олган “Зенит” – “Бенфика” учрашувини бевосита “Петровский” стадионидан туриб кузатди. Куни кеча Россия сафаридан қайтган жамоамиз устози бу ҳақда қуйидагиларни гапириб берди.

— Европа қитъасининг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасини бевосита кузатиш учун ушбу учрашувга бордим, — дейди Рўзиқул Саъдуллаевич. — Мақсадим ЕЧЛ учрашувини томоша қилиш билан бирга ўша ўйинда мураббийларнинг тактик ва техник услубларини оз бўлсада ўзлаштиришдан иборат эди. Сафардан ўзим учун керакли ахборотларни тўплай олдим. Учрашувдан кейин “Зенит” клуби қароргоҳига ҳам бориб, у ерда футболчилар учун яратилган шароитларга гувоҳ бўлдим. Тўғрисини айтганда, клуб базасида яратилган шароитлардан ажабланмадим. Бизда ҳам шу каби шароитлар яратилган. “Зенит”да барча ташкилий ишлар аъло даражада ташкил этилган ва професионаллар иш олиб боришига гувоҳ бўлдим.

— Куни кеча ОФК томонидан Осиё чемпионлари лигаси баҳсларида Ўзбекистон учун 3+1 тарзида ўринлар тақсимлангани маълум бўлди. Бу “Насаф”нинг янги мавсумда ОЧЛни гуруҳ босқичида бошлашини англатади...
— Албатта, биз якунланган мавсумда чемпионатни совринли ўринда якунлагач, қитъа турниринг гуруҳ босқичида бошлашни ният қилгандик. Кутилгандек, ОФК томонидан юртимиз жамоалари учун 3+1 тарзидаги ўринлар тақдим этилди. Бу юртимиз футболининг нуфузи ОФК томонидан юқори баҳоланганидан далолат беради. Янги мавсумда ушбу турнирда қатнашадиган барча клубларимизга омад тилайман. Ўз ўрнида “Насаф” футболчилари ҳам ушбу баҳсларга муносиб ҳозирлик кўришади. Ўтган ҳафтада жамоамиз аъзолари Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишди. Кўрикдан эртароқ ўтишимизнинг сабаби сафимиздаги жароҳат олган айрим футболчиларимизга аниқ ташхис ҳам қўйилади. Янги йил олдидан ташкил этиладиган йиғинмизга улар тайёр ҳолатда келишади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 15:28, 02.12.2014. Ўқилди: 4719 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик