Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Испаниялик қимматбаҳо футболчилар топ-10

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Испаниялик футболчилар сўнгги йилларда йирик трансферларга сабаб бўлишмоқда. Биз transfermarket.com сайтидаги маълумотлардан асосида энг қиммат сотилган Испаниялик футболчилар ТОП-10 лигини сизнинг ҳукмингизга хавола қиламиз.

10. Сеск Фабрегас. 34 млн.эвро (2011-йил)
Йўналиш: "Арсенал" - "Барселона"

"Барса" 2011-йилда ўз тарбияланувчиси учун "Арсенал"га сал кам 40 млн.эвро тўлаган эди. Франческ Каталонияликлар билан Испания чемпионлигини қўлга киритди. Бироқ унга Чемпионлар лигасида муваффақият қозониш насиб этмади.

9. Хаби Алонса. 35.4 млн.эвро (2009-йил)
Йўналиш: "Ливерпул" - "Реал Мадрид"

2009-йилда "Реал" нафақат юлдуз футболчиларни, балки испаниялик бўлган ўйинчиларни ҳам ўз таркибига қўшиб ола бошлади. "Қироллик клуби" "Ливерпул"да тўп сураётган Хаби Алонсани қўлга киритиш учун 35.4 млн.эвродан воз кечди. Хаби Мадридликлар сафида ажойиб 5 та мавсумни ўтказди. Бу давр ичида у деярли барча совринларга эга чиқди ва шундан сўнг Мюнхенга кўчиб ўтишга қарор қилди.

8. Андер Эррера. 36 млн.эвро (2014-йил)
Йўналиш: "Атлетик" - "Манчестер Юнайтед"

"Атлетик" сафида жавлон урган ярим ҳимоячи, ушбу ёзда Англияга кўчиб ўтди. "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти футболчи учун 36 млн.эвронинг баҳридан кечди. Андер ҳозирча "қизил иблислар" сафида ўзини кўрсатиб улгурмади. Бироқ унда ҳали юқори даражага чиқиш учун имконият бор.

7. Фернандо Торрес. 38 млн.эвро (2007-йил)
Йўналиш: "Атлетико" - "Ливерпул"

2007-йилда "Ливерпул" "Атлетико" тарихидаги энг ёш сардор бўлган тўпурар ҳужумчи Торресни ўз сафига қўшиб олади. Бунинг учун "қизиллар" "Матрасчилар"нинг ҳисоб рақамларига 38 млн.эвро ўтказиб беришади. Фернандо "Ливерпул"да 3,5 мавсум тўп суриб, 142 учрашувда 81 марта зафар қучади. Бироқ клуб билан бирорта ҳам совринни қўлга кирита олмайди.

6. Диего Коста. 38 млн.эвро (2014-йил)
Йўналиш: "Атлетико" - "Челси"

"Атлетико" Мадрид ҳар йили битта супер ҳужумчисини йирик маблаға сотиб юборади. Костанинг голлари "матрасчилар"га Испания чемпиони бўлишга ва Чемпионлар лигаси финалига чиқишга ёрдам берди. Шундан сўнг ҳужумчини "Челси" 38 млн. эвазига сотиб олди. Диего Лондондаги дастлабки ўйинларидаёқ тўпурарлик қобилиятини ишга солди. Ҳозирда футболчи "Аристократлар"нинг етакчи ўйинчиси ҳисобланмоқда.

5. Давид Виля. 40 млн.эвро (2010-йил)
Йўналиш: "Валенсия" - "Барселона"

Виля 2010-йилги мундиалдан сўнг "Барселона" сафига бориб қўшилди. Давид Каталонияликлар билан ўзи орзу қилган барча ютуқларга эришди. Афсуски 2011-йилнинг қишида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олган жароҳатдан сўнг, ҳужумчи асосий таркибдаги ўрнини деярли йўқотди ва 2013-йилда Мадриднинг "Атлетико" жамоасига ўтиб кетди.

4. Хави Мартинес. 40 млн.эвро (2011-йил)
Йўналиш: "Атлетик" - "Бавария"

"Атлетик" ўз тарбияланувчилари билан доимо мақтаниб келган. 2011-йилда билбаоликлар Хави Мартинесни сотиш орқали 40 млн.эвро маблағ ишлаб олишди. Мартинес Мюнхенликлар ўйинига тезда мослашиб кетди. Ҳозирда ярим ҳимоячи Гвардиола қўл остида янада ўсишда давом этмоқда.

3. Хуан Мата. 44,8 млн.эвро (2014-йил)
Йўналиш: "Челси" - "Манчестер Юнайтед"

Моурино юқоридаги икки испан футболчиси "Челси"га келгунга қадар, битта испаннинг "бошига етган эди". Мата Лондонда захирада ўтириб қолганидан сўнг, "Манчестер Юнайтед"га йўл олди. "Қизил иблислар" ярим ҳимоячи учун 44,8 млн.эвро пул сарфлашди. Хуан "Юнайтед"да ёмон таасурот қолдирмаяпти. Бироқ футболчи олдиндагидек етакчилик қобилиятини намойиш қила олмаяпти.

2. Гаиска Мендета. 48 млн.эвро (2001-йил)
Йўналиш: "Валенсия" - "Лацио"

Мендета "Лацио" тарихидаги энг омадсиз трансфер ҳисобланади. Римликлар янги аср бошларида "Валенсия" футболчисини 48 млн.га харид қилилшган эди. Аммо Гаиска "Лацио"да ўзини кўрсата олмади ва захира ўриндиғига ўтириб қолди. Шу тариқа клуб тарихидаги энг қиммат футболчи ўзи учун сарфланган маблағларни оқлай олмай, жамоа билан хайрлашди.

1. Фернандо Торрес. 58 млн.эвро (2011-йил)
Йўналиш: "Ливерпул" - "Челси"

Торрес "Ливерпул"да гол машина эди. Лекин "Челси"га ўтгач, гол уришни унутиб қўйди. Ҳатто Моуринодек мураббий ҳам Фернандони олдинги ҳолига қайтара олмади. Испаниялик ҳужумчи 3,5 йил ичида Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ғалаба қозонди. Бироқ мамлакат чемпионатида зафар қучиш бахти насиб этмади.

Фурқат Юсупов

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 18:35, 07.12.2014. Ўқилди: 8158 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик