Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 2:0
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:2
      • Боруссия Д
  • Суперлига
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • 0:1
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 07.07.2025 20:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Навбаҳор 14 26
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Британча буюк оғиш ёки яна мухлислик ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Хориж клубларининг туманли ўлкадаги  ҳар бир ўйинлари маҳаллий жамоалар учун жиддий йўқотишлар билан тугамоқда. Улар нафақат қимматли очколар, балки ўз фаолиятлари учун энг зарур манба - мухлислардан ҳам айрилмоқдалар. Оддий айтганда, Англиядаги мухлислар вақт ўтган сайин суюкли жамоаларидан воз кечиб, қайсидир хорижий клубга ишқибозлик қилишни афзал кўришмоқда. Ишониш қийин, аммо бу факт.

Қизиғи шундаки, британиялик кўплаб мухлислар ҳозирда бундеслига клубларига қизиқиб қолишган. Ҳаттоки, сўнгги инглиз-немис қарама-қаршиликлари («Манчестер Сити»-«Бавария»-3:2, «Арсенал»-«Боруссия» Д.-2:0)да устунлик Англия клублари томонида бўлганлиги ҳам вазиятни ўзгартиролмаяпти. Тўғри, Англия ва Германия ўртасидаги қарама-қаршилик азалдан мавжуд, бу икки юрт жамоалари ўз услубларига эгалар, уларни кузатиш маҳаллий мухлислар учун ғоят мароқли. Аммо шу мухлисларнинг рақиб томонга оғиб кетишлари чатоқ...

Масалан, болалигидан «Уотфорд» учун куйиб-пишган Ник Дэвидсон секин- аста инглиз футболига нисбатан қизиқишни йўқотиб қўйди. Унинг улғайиши АПЛга оқиб келаётган хорижий сармояларнинг ўсиши ва мухлислик маданиятининг интернационаллашуви билан ҳамоҳанг тарзда кечди. Охир-оқибат, Ник брендлар орасидаги рақобатга ҳам, клублар ўртасидаги баҳсларга ҳам лоқайд бўлиб қолганлигини сезди. Шундан сўнг диққат-эътиборини Шимолий денгизнинг қарама-қарши соҳилидаги футболга қарата бошлади. Аниқроғи, Гамбургнинг «Санкт-Паули» клубига мухлислик қилишни ихтиёр этди. Қаранг, Ник Дэвидсон қисқа вақт ичида «қароқчилар»нинг ашаддий фанатига айланди. Боз устига, клуб ҳақида инглиз тилида асар ёзди. Никдан ўз ватани футболидан совиб кетиши сабабларини сўраганларида, у елкаларини қисган ҳолда, файласуфона жавоб қайтарди: «Ҳозирда бизнинг лигамизда маблағ ҳукмронлик қилмоқда. Чипталар баҳосининг тинимсиз кўтарилиб бораётгани,фанатлар трибуналаридаги йўқотишлар ва футболни бизнес манбаига айлангани ундаги мафтункор муҳитни бутунлай барбод қилди. АПЛ беллашувларини бутун дунёнинг турли бурчакларидаги телеканаллар намойиш этишаётгани, чемпионатга юксак савиядаги футболчилар жалб қилинаётгани - бошқа масала. У дунёдаги энг кучли чемпионат сифатида эътироф этилмоқда, аммо бу нотўғри баҳо. Айниқса, масалага мухлис нуқтаи-назари билан ёндашсак шундай».

Инглиз футболидан юз ўгираётган аксарият мухлислар Дэвидсоннинг фикрини тўла қўллаб-қувватлашмоқда. Айтайлик, Жон Гулдинг шу пайтга қадар «Порт Вэйл» учун «ўлиб-тириларди». Энди футбол учун ажратилган бор меҳр-муҳаббатини «Нюрнберг»га бахшида этмоқда. У ўз юртида биринчи бўлиб хорижий жамоа фан-клубини ташкил этди. Ҳозирда бу уюшманинг фаол аъзолар сони 50 нафардан ошиб кетди. «Футбол бизнинг мамлакатимиз учун ўта қиммат эрмак. «Порт Вэйл»нинг ўйинидан баҳра олиш учун йўлкира, чипта ва пивони қўшиб ҳисоблаганда, 60 евродан воз кечишим керак. АПЛ учрашувлари янада     қимматроқ. Қуйи лигалар баҳсларида стадионлар тўлмай қолмоқда, футболга хос муҳит ҳам йўқ», - дейди Жон. Унинг фикрича, британиялик мухлисларнинг бундеслигага оғишлари 2006 йили Германия мезбонлик қилган ЖЧдан кейин бошланган. Мундиал сафаридан қайтиб келган Гулдинг ўз юртида FCNUK фан-клубини очди. 2008 йили у атиги 10 кишидан иборат эди, ҳозирда аъзоларнинг сони 70 нафардан ошган. Шу мухлисларнинг камида 50 нафари ҳар йили 4-5 марта «Нюрнберг»нинг уй учрашувини томоша қилиш учун Германияга ташриф буюради. Ваҳоланки, камтарин бу жамоа биринчи ва иккинчи бундеслига орасида тез-тез сарсон бўлишга одатланган.

Албатта, муҳаббатни рақамлар, айниқса, пул билан ўлчаш ноўрин. Инглиз клублари мутасаддилари эса чипталар баҳосини тобора ошириб бормоқдалар. «Гётеборга бориб келиш учун 55 фунт етарли. Маҳаллий жамоанинг ўйинларига кириш чиптаси атиги бир неча фунт туради. «Вест Хэм»нинг ўйинига кириш учун эса чиптанинг ўзига 70 фунт сарфлашим керак. Боз устига, бу жамоанинг савияси тобора тушиб кетмоқда. Иш шу зайлда давом этса, тез орада фақат қитъа миқёсидаги учрашувларни томоша қилиш билан чекланаман. Масалан, менга Даниянинг «Брондбю» клуби ҳам жуда ёқади», - дейди Стюарт Фуллер.

Тўғри, ҳозирда Дания, Голландия, Швеция ёки Бельгиядаги жамоалар британиялик мухлисларни ўзларига ром қилган эмаслар. Германиянинг бу борадаги устунлиги сезиларли. ЖЧ-2006 турнири туманли ўлкадан ташриф буюрган мухлислар шубҳаларини тарқатиб юборган бўлса, «Уэмбли»даги ЧЛ финали - «Бавария»-«Боруссия» Д. қарама-қаршилиги уларни тамоман асир этди. Чунки мухлислар Германия футболининг нафақат ўйин борасида, балки бир қатор ташкилий масалаларда ҳам Англиядан илгарилаб кетганига амин бўлишди. Марҳамат, айрим фактларга эътиборингизни тортамиз:

- Германияда мухлисларнинг завқ-шавқ билан ишқибозлик қилишларига кенг шароит яратилган. Техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган тақдирда, стадионлардаги тик туришга мўнжалланган трибуналарда ҳеч қачон «Хилсборо» фожиаси такрорланмайди;

- Немис футболининг ўртача савияси Англияникидан юқорироқ;

- Бундеслига учрашувлари учун чиқарилган энг арзон абонементнинг баҳоси 160 евро, АПЛники эса - 550 евро;

- Чипталар ва абонементлар баҳоларининг ўсиш суръати Германияда доимо мамлакатдаги инфляция даражасидан паст, Англияда эса клублар инфляция билан ҳисоблашиб ўтирмайдилар - мутасаддилар истаган нархларини қўяверадилар;

- Германияда энг йирик фанатлар трибунаси - Дортмунддаги «Сариқ девор»дан жой олиш абонементи 200 евро, Лондоннинг «Арсенал» клуби ўйинлари учун чиқарилган абонементларнинг энг арзони эса 1000 фунтдан баланд.

Рур клуби («Боруссия» Д.)нинг сўнгги беллашувларига Англиядан минглаб мухлислар ташриф буюриши тахмин қилинмоқда. Чунки у ердаги нарх-наволар АПЛдаги ҳар қандай учрашув баҳосидан анча арзон. Хорижий клубларга меҳр қўйган мухлислардан бунинг сабабини сўрасангиз, улардан «Арзон», «Ажойиб муҳит» ва «Ҳайратланарли» қабилидаги жавобларни эшитасиз. Бундан руҳланган «Боруссия» британиялик ишқибозлар учун махсус тур-саёҳатлар ташкил этиш мақсадида. Хўш, «Эмирейтс» трибуналаридаги мухлисларнинг хорижга оқими «Арсенал» мутасаддиларини ташвишга солмаяптими? Мутлақо йўқ! Чунки уларнинг ўрнини Англия бозорини эгаллашга тайёр туришган Япония, Малайзия ва Хитой вакиллари ҳеч бир муаммосиз тўлдирмоқдалар. Немислар эса сариқ чақани ҳам сарфламаган ҳолда, чексиз имкониятларга эга бўляптилар. Айниқса, мамлакатнинг ғарбий ҳудуди Англияга яқин жойлашганидан ташқари, футболи анча тараққий этган. Демак, «Боруссия»дан ташқари, бошқа жамоалар ҳам Британияни забт этиш учун ажойиб имкониятга эгалар. Англияда мутахассислар брендларнинг нуфузини ошириш билан оворалар, германияликлар эса Британиядаги буюк оғиш давомийлигини сақлаб қолиш учун инглиз мухлисларини мафтун этадиган қайноқ футбол муҳитини таъминлаш ҳаракатидалар.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:44, 13.12.2014. Ўқилди: 3967 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.