ЖЧ-2018да GoalControl технологиясидан фойдаланилиши маълум қилинди
Россиянинг Германиядаги элчихонаси савдо ва иқтисод масалалари бўйича бюроси раҳбари Андрей Зверевнинг маълум қилишича, немисларнинг GoalControl ("Гол назорати") компанияси 2018 йилги Жаҳон чемпионати вақтида қўлланадиган махсус мосламаларни тақдим этишни режалаштирмоқда. Ушбу тизим тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган ёки ўтмаганлигини аниқ билиб олишга мўлжалланган.
"Ҳозирда Германиянинг GoalControl компанияси ишлаб чиқаётган лойиҳада ҳаммаси кўнгилдагидек кетмоқда. Спорт мусобақалари учун ускуналар ишлаб чиқарувчи ушбу компания билан бизнинг ўртамизда ЖЧ-2018 учун голни аниқлаш мосламалари устида лойиҳа муваффақиятли бошлаб юборилган.
Технология Бразилияда ўтган охирги мундиал баҳсларида ҳам қўлланган эди. Ҳозирга келиб, агентлик келишувига эришилган ва аллақачон ушбу мосламалар ўрнатиладиган стадионлар аниқланмоқда", - деди Зайцев.
Манба: www.championat.com
Киритилди: 16:03, 15.12.2014. Ўқилди: 4174 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар