Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тўйга тўёна билан...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олиҳиммат халқимизда ажойиб анъана ва урф-одатлар бор. Масалан, кимникигадир тўйга таклиф қилинган одам маросимга сира ҳам қуруқ қўл билан боргиси келмайди.

Албатта, тўйга тўёна билан бориш маъқул. Зеро, арзимас бўлса-да, ўз вақтида қилинган эътибор таклиф этилганларга қулайлик, қониқиш ва мамнуният бахш этади.

Ҳар йилнинг 8 декабрида катта тантаналар билан нишонланадиган Конс­титуция кунини улкан тўйга қиёсласак, мамлакатимиз спортчиларини ушбу маросимдаги энг қадрли меҳмонларга ўхшатиш мумкин. Тўғри-да, ахир Бош қомусимизда кўзда тутилган ривожланиш йўлидан оғишмай кетаётган эканмиз, барча соҳаларда бўлгани каби, юртимиз спорти истиқболи учун қилинаётган меҳнатлардан ҳам кўз юмиб ўтолмаймиз. Болалар спорти ривожи учун яратилаётган шароитлар, барча қулайликларга эга мажмуалар, замонавий ўйингоҳлар ва бошқа-бошқа бун­ёдкорлик ишлари сўзимизга исбот бўла олади. Бугунги ёшларимиз спорт билан мунтазам шуғулланиш орқали саломатликларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда турли имкониятлар, қулайликларга эга бўлишаётгани ҳеч кимга сир эмас. Халқаро ареналарда мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қила олган спортчилар рағбатлантиришлар билан бирга, турли олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларисиз қабул қилиниши ва бошқа бир қатор имтиёзларга эга бўлишлари мумкин. Фақат, бунинг учун «тўёна» шунга арзирли бўлиши керак. Мана, ўтган ҳафтада ёш шахматчиларимиз - ака-ука Синдоровлар Конституция байрамига жуда катта совға инъом қилишди. Яъни, улар Бразилияда ўтган ёш шахматчиларнинг халқаро турнири, аниқроғи жаҳон чемпионатида Ватанимиз шаънини кутилганидан-да аълороқ даражада ҳимоя қилишди. Жавоҳир 9 ёшгача бўлган болалар орасида тенгсиз деб топилди ва тенгдошлари ҳавасини келтириб, жаҳон шахмат тожига эга бўлди. Жавоҳирнинг укаси Исломжон ҳам пешқадам тенгқурлари билан бир хил очко жамғарди. Бироқ у кучли рақибларга қарши баҳслардаги очколар туфайлигина акасидан бир оз ортда қолди. Мана буни қимматли тўёна десак, янглишмаймиз. Шунингдек, оғир атлетика бўйича Қозоғистонда ўтган турнирда жаҳон рекордини забт этган Руслан Нуриддиновнинг муваффақиятига ҳам тан бермай иложимиз йўқ. Руслан икки уринишда умумий 432 килограмм оғирликни ўзига бўйсундирди. 17-Осиё ўйинларида ўзларини кўрсата олмаган боксчиларимиз эса Россиянинг Белоярский шаҳрида ўтган Хотира турнирида омадли иштирок этиб, ўша аламларни бироз унутишди. Хусусан, 64 кг. вазнда Шаҳрам Ғиёсов, 81 кг. вазнда иштирок этган Ботирали Мамажоновлар турнирдан олтин медаллар билан қайтишди. Юртимиздаги энг машҳур таэквандочилардан ҳисобланган Жасур Бойқўзиев эса Мексикада ўтган якуний гран-придан кумуш медал ва Рио Олимпиадаси учун ғоят асқотувчи қимматли очколар билан қайтди. Шубҳасиз, бу ютуқлар байрам кунларида ҳар биримизнинг кайфиятимизни кўтармай қолмади. Бироқ шу ўринда ҳақли бир савол ҳам туғилди: нима учун спортчиларимиз яккалик мусобақаларда муносиб иштирок этишади-ю, аммо гап жамоавий мусобақалар ҳақида кетса, сукут сақлашга мажбурмиз? Шуни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ўзбек спортидаги Муҳаммадқодир Абдуллаев, Ришот Собиров, Ирода Тўлаганова каби номларни бугунги кунда бутун дунё яхши танийди, эслайди. Аммо футболда Равшан Эрматов номини эшитган хорижликлар Жамшид Искандеров ёки Сардор Рашидовлар ҳақида умуман тасаввурга эга бўлмаслиги мумкин. Ваҳоланки, улар юртимиздаги энг келажаги порлоқ футболчилар сирасига киришади. (Тўғри, Одил Аҳмедов ва Виталий Денисовларни танишади, лекин асосан фақат ўзлари иштирок этаётган миллий биринчиликлар мухлислари ва мутахассислари, холос.) Бу жуда қизиқ, шундай эмасми? Жамоавий ўйинлардаги улкан натижалар ҳақида ўйласак, энг аввало футбол бўйича ногирон-ампутант­лардан иборат терма жамоа хаёлимизга келади. Чунки кўнгли ярим бу спортчиларимиз ҳозиргача ўтган кетма-кет уч жаҳон чемпионатида бош совринга эга чиқишган. Тўғри, сўнгги мундиал улар учун ҳам бир оз омадсиз якунланди, бироқ шу пайтгача қўлга киритилган ютуқларнинг салмоғи ҳам чакки эмас. Хуллас, жамоавий ўйинлар борасида ҳалигача мақтовга арзирли натижаларимиз йўқ. Айниқса, миллионлар ўйини ҳисобланган футболда. Хиросима-94 бундан мустасно, албатта.

Мазкур муаммонинг ечими қаердалиги ҳозирча бизга маълум эмас. Ишонамизки, вақти келиб, жамовий ўйинларда ҳам Ўзбекистон номи дунёга таралади. Тобора яқинлашиб келаётган футбол бўйича Осиё кубоги-2014 бунга яхши имконият. Аммо негадир дилларимиздан хавотир ҳисси бутунлай йўқ бўлиб кетмаяпти. Айниқса, ҳозирда Дубай шаҳрида йиғин ташкил қилаётган терма жамоамизнинг Қувайт термасига қарши ўйини бекор қилинганини эшитганимиздан сўнг ҳафсаламиз баттар пир бўлди. Маълумотларга кўра, бу учрашувдан бизникилар эмас, қувайт­ликлар бош тортишибди. Турли ёшдаги терма жамоаларимиз учун рақиблар топиб бериши, бу борада тегишли музокараларни олиб бориши, умуман, терма жамоаларимизга боғлиқ барча муаммоларни ўз зиммасига олиши режалаштирилган ТЖМ қаёққа қараяпти-ю, нималар билан шуғулланяпти? Буни ҳеч ким тўлиқ тасаввур қилолмайди. Муносиб рақиблар билан курашиб, тажриба орттириши, бир-бирларини тўла тушуниб олишлари шарт бўлган футболчиларимиз бугун «Ал-Шабаб» ва «Окланд» клублари, қайтарамиз, КЛУБлари билан ўртоқлик ўйини ўтказаётган терма жамоамиздан январь ойида «тўёна» кутишга ҳаққимиз борми? Бир оз шубҳали...

Албатта, бундай ташкилотчилик давом этаверса, жамоавий йўналишларимизда оқсаш бўлаверади. Аниқроғи, жойимизда деспиниб тураверамиз. Бугунги спорт кескин қарорлар, туб ўзгаришларсиз ривожланиши қийин. Ана, Форс кўрфази турнирида биринчи ўринни ололмаган Саудия Арабистони терма жамоаси устози ўз лавозимидан озод этилди. Ваҳоланки, Осиё чемпионати бошланишига бир ой ҳам вақт қолмаган. Мазкур қарор арабларнинг қитъа мусобақасидаги муваффақиятини хавф остида қолдириши аниқ. Аммо терма жамоа аъзоларида ғолиблик руҳини шакллантириш учун етарли, бизнингча. Бу - алоҳида мавзу...

Насиб қилса, январь ойида юртимизда яна бир умумхалқ байрами нишонланади - «Ватан ҳимоячилари куни». Умид қиламизки, бу байрам футболчиларимизга алоҳида таъсир қилади. Зеро, улар зиммасидаги бурч ҳисси ҳарбийларимизникидан асло кам эмас. Ҳарбийлар Ватан тинчлик - осойишталигини ҳимоя қилишса, футболчиларимиз янада юксакроқ тушунча - Ватан шаъни учун курашишади. Ишонамизки, бу сафарги «тўёна» арзирлироқ бўлади. Акс ҳолда, «тўй»га бормай қўя қолган ҳам маъқул...

Манба: www.intersport.uz
Киритилди: 22:42, 15.12.2014. Ўқилди: 7665 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик