Бугун 4 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • CAFA Nation's Cup
      • 04.09.2025 17:00
      • Афғонистон
      • -:-
      • Ҳиндистон
      • 04.09.2025 20:30
      • Тожикистон
      • -:-
      • Эрон
      • 05.09.2025 17:00
      • Туркманистон
      • -:-
      • Ўмон
      • 05.09.2025 19:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Қирғизистон

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 2 4
2 Ўмон 2 4
3 Туркманистон 2 1
4 Қирғизистон 2 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 2 6
2 Тожикистон 2 3
3 Ҳиндистон 2 3
4 Афғонистон 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Ҳиндистон 0-3 Эрон
2-тур Тожикистон 2-0 Афғонистон
2-тур Ўмон 2-1 Қирғизистон
2-тур Ўзбекистон 2-1 Туркманистон

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

04/09 17:00 Афғонистон - Ҳиндистон
04/09 20:30 Тожикистон - Эрон
05/09 17:00 Туркманистон - Ўмон
05/09 19:30 Ўзбекистон - Қирғизистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3233 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 04.09.2025

      05:15 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      07:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      14:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      22:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      02:00 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      03:55 "Всё о главном". Сергей Рогачёв.
      04:20 LIVE Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор. Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 04.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. Финал.
      10:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. 1/2 финала.
      12:05 "География спорта". Йошкар-Ола.
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:15 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. Финал.
      15:35 "Страна спортивная".
      15:55 LIVE Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия. Прямая трансляция.
      18:00 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      20:20 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. Финал.
      22:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. 1/2 финала.
      01:00 "Культовые".
      01:30 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. Финал.
      02:50 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
      04:40 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 04.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 во Франции. Женщины.
      07:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Волейбол".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "С мячом в Британию".
      21:00 LIVE Футбол. BetBoom матч сборной. Россия - Иордания. Прямая трансляция.
      00:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:55 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:00 "Команда мечты".
      04:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 04.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 11. Бильбао - Бильбао.
      08:30 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      10:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      10:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Верхней Савойе, Франция. Мужчины. Даунхилл.
      11:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 11. Бильбао - Бильбао.
      12:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      13:00 Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала.
      14:15 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 11. Бильбао - Бильбао.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 12. Ларедо - Лос-Корралес-де-Буэльна. Прямая трансляция.
      18:00 Велоспорт. Тур Будущего во Франции. Обзор.
      19:00 Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала.
      21:00 Конный спорт. Выездка. Чемпионат Европы в Крозе, Франция. Обзор.
      22:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 12. Ларедо - Лос-Корралес-де-Буэльна.
      00:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      00:30 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аввалгига нисбатан ўйинини йўқотган футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Якунига етган мавсум турлича таассуротлар қолдирди. У баъзи футболчилар учун муваффақиятли тугади, айримларга эса омадсиз кечди. Бу табиий жараён. Мавсум-2013да эл назарига тушишган айрим футболчилар бу сафар деярли кўзга ташланмадилар. Яққол мисол - «Бунёдкор» ҳужумчиси Олександр Пишур. Ахир бир йил олдин чемпионат тўпурари бўлган украиналик легионер ўзини деярли кўрсатолмади. Ҳаттоки, захирада қолиб, ўринбосарлар таркибида ўйнашига ҳам тўғри келди. "Интерфутбол" сайти мавсумни омадсиз ўтказган баъзи футболчиларга тўхталди.

Зафар ПОЛВОНОВ («Олмалиқ»)
Ёдингиздами, Полвонов 2013 йилги мавсумда клубининг етакчи ва тўпурар футболчисига айланганди. Чемпионат давомида 14та гол урган ҳолда, Игорь Шквирин ишончини оқлаган ва мухлислар ёқимтойи бўлганди. Бироқ бу йилги мавсумни Полвонов ҳисобига ёзиш қийин. Ахир деярли барча учрашувларда майдонга тушганига қарамай, атиги 3та гол урди. Игорь Шквирин матбуот анжуманларида Полвонов тўғрисида берилган саволларга қуйидагича жавоб бергани кўпчилик диққатини оширди: «Полвонов ўтган йилги натижаларини унутиб қўйди. У кучли жамоаларда ўйнашни орзу қилмоқда, шекилли... Юлдузлик касалига чалингани кўриниб турибди. Зафарни пастга тушириш қўлимдан келади». Айтганча, охирги хабарларга кўра, Зафар кейинги мавсумни «Олмалиқ»да ўтказмаслиги мумкин. Унга «Шўртан» клуби қизиқмоқда ва ўз таркибига жалб қилишни истамоқда.

Анвар БЕРДИЕВ («Бунёдкор»)
Маълум вақт Фарғона футболининг юраги саналган Анвар Бердиев «Нефт­чи»дан кетдию, ишлари юришмай қолди. Йил бошида Миржалол Қосимов катта ишонч билдирган ҳолда, уни «Бунёдкор»га таклиф қилди. Қолаверса, Юрий Саркисянинг жамоада маслаҳатчи-мураббий сифатида иш бошлагани ҳам Бердиевнинг янги клубга ўтишига туртки берганди. Кўпчиликни ҳужумчи пойтахтликлар сафида қай тариқа ўйнаб кетиши қизиқтираётганди. Минг афсуски, «Бунёдкор»да мураббийлар алмашинуви сабаблими ёки бошқа жиҳатлар таъсири борми, ҳарқалай, Анвар захира футболчисига айланиб қолди. Ҳар мавсум камида 10тача гол уришга ўрганган Бердиев якунига етган чемпионатда бор-йўғи 1та гол муаллифига айланди. Аслини олганда, ҳужумчи «Бунёдкор» сафида кўп майдонга тушгани йўқ. Шунга яраша, гол уришни ҳам унутиб қўйди, чоғи. У кейинги мавсумни «қалдирғочлар» сафида ўтказмаслиги эҳтимоли катта. Балки Бердиевнинг муваффақиятсиз мавсумига ёши улғайиб бораётганини сабаб ўлароқ кўрсатиш мумкиндир. Эҳтимол, Анвар фаолиятини тугатишга қарор қилгандир. Буё-ғини энди вақт кўрсатади.

Виктор КАРПЕНКО («Локомотив»)
Тажрибали ярим ҳимоячи учун ҳам мавсум бир текис кечгани йўқ. У аввалги йилларга нисбатан майдонга кам тушди. Бунга қайсидир маънода «Локомотив»да юзага келган кескин рақобат сабаб бўлиши мумкин. Вадим Карленович ва Карпенко аввалдан бирга ишлашган ва бир-бирларини яхши билишади. Шунга мувофиқ, мураббий фахрий футболчини клубда қолдирганди. Бироқ у чемпионат давомида аввалги фаоллигини кўрсата олгани йўқ. Тажрибали футболчининг ҳаттоки, захирада қолиб кетганини кўрдик. Бироқ Карпенконинг ўзи ҳали футболдан кетмаслиги ва яна бир неча йил миллионлар ўйинида қолишини маълум қилди. Демак, фаолиятини тугатмоқчи эмас. Аммо унинг «Локомотив»даги келажаги номаълум. Аслида Карпенко ёши ўтиб қолганига қарамай, барибир, клубга фойдаси тегадиган футболчилар тоифасидан. Унинг айниқса, майдонни яхши кўра олиш қобилияти мақтовга лойиқ.

Жаҳонгир ЖИЯМУРОДОВ («Олмалиқ»)
«Насаф»да ишонган «тоғ»лардан бирига айланган ва 2 марта мухлислар талқинида «аждарлар»нинг мавсумидаги энг яхши футболчиси мақомини олган Жаҳонгир Жиямуродов фаолиятига жароҳат аталмиш душман болта урди. Бир мавсум ўйин амалиётисиз қолган ва кўп вақтини даволаниш билан ўтказган ҳимоячи мавсум арафасида «Бунёдкор» йиғинларида иштирок этганида, кўпчилик унча ажабланмаганди. Бир мавсум ўйнамаганига қарамай, Миржалол Қосимов унга ишонганди. Аммо хориж йиғинларидан кейин ҳам Жаҳонгирнинг пойтахт клубидаги тақдири номаълумлигича қолди. Шундай пайт у ўзига янги жамоа топди, яъни «Нефтчи» сафига қўшилди. Оралиқ танаффусга қадар фарғоналиклар сафида икки марта гол урди. Қолаверса, барча ўйинларда иштирок этди. Лекин мавсумнинг биринчи қисми тугамасидан клубдан кетди. Бунга раҳбарият билан келишолмагани сабабдир. Иккинчи даврада эса «Олмалиқ»да тўп сура бошлади. Игорь Анатольевич етарлича ишонч билдириб, мунтазам майдонга туширганига қарамай, Жиямуродовни хатолари кўпайиб борди. Оддий вазиятлардаги адишишлар натижасида ҳимоячи борасида танқидий фикрлар янгради. Унинг клубдаги тақдири яқин кунларда ҳал қилинса, ажабмас. Тўғри, футболчининг ўзи аввалги спорт формасини тиклашга астойдил интил-япти, аммо...

Илҳом СУЮНОВ («Локомотив»)
Сирдарё футболи тарбияланувчисининг юлдузли онлари ортда қолди, чоғи. «Пахтакор»да ғоят яхши мавсумлар ўтказган ҳимоячининг «Локомотив»га ўтаётгани ҳақида хабар чиққач, ҳамма ҳайрон бўлди. Чунки Суюнов спорт формасидан чиқиб қолганди. Мана, Илҳом учун мавсум кўнгилдагидек кечмади. Асосан захирада ўтирди. Боз устига, кўп вақтини ўринбосарлар таркибида ўтказди. Фикримизча, тажрибали ҳимоячи учун мавсум фаолиятидаги энг омадсизларидан бири бўлди.

Умуман олганда, яна бир қатор футболчилар мавсумда омадсизликка юз тутишди. Бунга етарлича мисоллар келтириш мумкин. Биз бундай футболчилардан кейинги мавсум яхшироқ ўйин кўрсатишга уринишларини кутиб қоламиз, албатта.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:45, 16.12.2014. Ўқилди: 4495 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
3 Ўзбекистон Игорь Сергеев 2
4 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
5 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
6 Эрон Мажид Ҳуссайний 1
7 Афғонистон Умид Мусавий 1
8 Тожикистон Шаҳром Самиев 1
9 Ҳиндистон Анвар Али 1
10 Ҳиндистон Сандеш Жҳинган 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.