Артур Юнусов: "Янги жамоамда 73-рақамни танладим"
Ҳамюртимиз Артур Юнусов жамоаси “Фенер” билан бирга Озарбайжон чемпионатининг навбатдаги ўйинида “Нефтчи” футзал клубини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувдан сўнг футзалчимиз Olamsport порталига интервью берди.
- Ўйин анча мураккаб кечди. Аввалига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик. Кейин рақибларимиз мувозанатни тиклашди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида яна иккита тўп киритиб, ғалабани ўз томонимизга оғдириб олдик.
Ушбу турда энг яқин таъқибчимиз “Хазар” ҳам 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу клуб сафида тўққиз нафар бразилиялик футзалчилар ҳаракат қилишади. Ҳозирда бизнинг ҳисобимизда 19, “Хазар”да 18 очко бор. Чемпионлик учун кураш давом этади. Дарвоқе, янги жамоамда 73-рақамни танладим, - деди Ўзбекистон терма жамоаси футзалчиси.
Манба: www.olamsport.com
Киритилди: 16:19, 16.12.2014. Ўқилди: 3582 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар