Стив Кларк "Рединг" бош мураббийи этиб тайинланди
"Рединг" клуби бош мураббий лавозимига Стив Кларк тайинланганини расман маълум қилди. 51 ёшли мутахассис клуб билан 2,5 йиллик шартнома имзолаган. Ушбу мураббий "Ньюкасл", "Челси" ва "Ливерпуль" мураббийлар штаби аъзоси, шунингдек, 2012/13 йиллар мавсумида "Вест Бромвич" бош мураббийи сифатида кўпчиликка таниш.
"Рединг"нинг бир қисмига айланганимдан жуда хурсандман. Клубга тўғри йўналишда ҳаракатланишида ёрдам беришни истайман. Олдимизда бизни узоқ ва машаққатли иш кутиб турибди, мен эса ўйинчилар билан танишишни сабрсизлик билан кутяпман. Бу жамоа потенциал бор. Умид қиламанки, "Рединг" мухлислари учун тез орада саргузаштлар даври бошланади", - деди Кларк клуб расмий сайтига берган интервьюсида.
Англия Чемпионшипининг 21-туридан сўнг "Рединг" 25 очко тўплаган ҳолда 16-ўринда бормоқда.
Манба: www.championat.com
Киритилди: 23:01, 16.12.2014. Ўқилди: 2256 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар