Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фарҳод Магометов: «Шиддатли баҳслар бўлмаса, мухлисга пул берсанг ҳам стадионга келмайди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Қуръалар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олий лиганинг кейинги мавсумига қуръа ташлаш маросимидан кейин ЎзПФЛ раҳбарияти клублар вакиллари билан баъзи масалаларда алоҳида гаплашиб олишди. Биз журналистлар эса йиғилиш тугашини кутиб, Фарҳод Магометов билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

Регламент ҳақида
Кейинги йилги регламентда жиддий ўзгаришлар йўқ. Энг муҳим янгилик — жамоалар сонининг 16тага кўпайтирилгани бўлди. Олий лига клублари учун бадал пули 110 миллион сўм қилиб белгиланган бўлса, Биринчи лига клублари учун бадал пули ўзгармасдан қолади. Олий лига клублари ўтган мавсум бўйича бадал пулларидан қарзлари қолмаган, фақат тартиб интизом қўмитасининг қарори билан жазо суммаларидан қарзлар бор. Дарвоқе, навбатдаги мавсумда жазо суммалари оширилади.

Келишилган ўйинлар ҳақида
Аҳрол Иноятов бошлилигида келишилган ўйинларга қарши кураш комиссияси жиддий ишга киришган. Клубларнинг барча футболчилари, мураббийлар, ҳакамлар, назоратчилар келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича декларацияга имзо чекишади. Ушбу декларацияга имзо чекмаган шахс заявкадан ўтказилмайди. Бугунги йиғилишда клублари вакиллари билан бу ҳақда яна бир марта гаплашдик. Бу чоралар қанчалик самара беради, буни келаси мавсум сўнгида билиб оламиз.

Хориждан ҳакамлар таклиф этилиши борасида
2014 йилда иккита ўйинга хорижий ҳакамларни таклиф қилдик. Бундан қарорга ўзимиздан ўзимиз келмадик. Ижроқўм аъзолари билан маслахҳатлашган ҳолда шундай қарорга келинди. Муҳим ўйинлар пайтида Равшан Эрматов Ўзбекистонда эмасди, "Локомотив" эса ўйинни Коваленко бошқаришини истамади. Умуман олганда, ўзбекистонлик ҳакамларнинг савияси қитъада бошқа давлатлар ва қўшни мамлакатларнинг ҳакамларига нисбатан анча юқори. Фақат қолган ёш ҳакамларимизга бироз тажриба керак. Бизнинг бош мақсадимиз — фақат ўзимизнинг ҳакамларга ишонч билдиришдан иборат.

Комиссарлик иши ҳақида
Ҳозирги кунда Олий лига ўйинларига тайинланаётган ЎзПФЛ вакилларини комиссарлик билан адаштирмаслигингизни сўрайман. Боиси, комиссарнинг иши бошқа, бу мутахассисларнинг вазифаси бошқа. Мутахассисларимиз фақат ўз хонасида ўтирмасдан, жойлардаги ўйинларни, унинг атрофидаги воқеаларни ўз кўзлари билан кўришларини истаганим учун уларни ўйинларга юборяпман. Кейинроқ комиссарлар учун семинарлар ташкил қилиб, комиссарлар хизматидан фойдаланиш ниятимимиз бор.

Мухлисларнинг стадионга ташрифи ҳақида
Олий лига ўйинларининг стадионга ташрифи камайиб кетяпти, биз мухлисларни йўқотиб боряпмиз. Мухлисларга чиройли ўйин, ҳақиқий жанг керак. Ҳаммаси клубларга боғлиқ. Футболчилар, мураббийлар чиройли ўйин намойиш этишса, мухлислар стадионни тўлдиришади. ОФКдаги йиғилиш пайтида айрим мутахассислар мухлисларни стадионга чорлаш учун маркетинг-менежмент ишларини олиб бориш кераклиги ҳақида гапиришди. Шунда мен сўзга чиқиб, аввало мухлис учун чиройли ва шиддатли ўйин кераклигини, тилладан стадион қуриб, мухлисга пул берсанг ҳам ишқибоз ёмон ўйин учун ўйингоҳга келмаслигини айтдим. Менинг фикримни Эрон, Саудия Арабистони вакиллари қўллаб-қувватлашди.

"Кўчманчи" футболчилар ҳақида
Бир нарсани таъкидлаш лозим, ўзбек футболчиларига ўзларига ҳаддан ташқари юқори бериб юборишган. Қайсидир клуб бир сўм кўпроқ пул берса, ўша клуб ўтиб кетаверади. Футболчиларни мажбурлаб бир неча йиллик шартномага имзо чектиришдан фойда йўқ. Боиси, ўйинчи мажбурлаб ушлаб туриб бўлмайди. Аввало клуб раҳбарлари ва мураббийлар футболчиларни клубга садоқат руҳида тарбиялашлари лозим. Сўнгги пайтларга келиб футболчиларнинг ёппасига у клубдан бу клубга кўчиб ўтишлари анча камайди, лекин ҳали ҳам бор. Футболчи пулни ўйлашдан аввал ўзини яхши томонлама кўрсата олиши керак. Масалан, Алибобо Раҳматуллаев каби футболчиларнинг "Футбол шарҳи"га чиқиб, бўлар-бўлмас гапни гапиришлари кескин қаршиман.

Биринчи лига ҳақида
Тан олиш керак, Биринчи лиганинг ҳозирги формати ўзини оқламади. Шунинг учун бу мусобақа кичик ислоҳотларни бошлаймиз. 2015 йилда Биринчи лигада 20та жамоа қолдирамиз. Аммо формати ўша форматда ўтказамиз. 2016 йилда эса 16та ёки 18та клубни қолдирамиз ва улар икки даврали тизимда ўйнашади. Бу ҳақда ҳозирданоқ регламентга киритиб қўямиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:37, 17.12.2014. Ўқилди: 8651 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик