Сергей Лушан: «Илк турдаёқ бизни қизиқ ўйин кутиб турибди»
2015 йилги Ўзбекистон чемпионати баҳсларига қуръа ташлангач “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушаннинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.
- Очиғини айтсам, қуръадан олдин ҳар қандай тақвимга тайёр эдим. Чунки Ўзбекистон чемпионати доирасида ҳамма рақиблар билан уйда ва сафарда ўйнашга тўғри келади. Шунинг учун ҳам ким билан қайси турда ўйнашимизнинг аҳамияти йўқ эди. Мен учун қизиқарли туюлаётган биргина жиҳат шуки, дўстим ва яқин-яқингача бирга ишлаган мураббий Александр Мочинов билан илк турдаёқ тўқнаш келишимиз. Қолган барча жиҳатлар бўйича ЎзПФЛ қуръасидан кўнглим тўлди, - дейди “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушан.
Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:50, 17.12.2014. Ўқилди: 5333 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар