Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 133 53 45 231
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 8 12 29
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

"Манчестер Сити" 114 та қоидабузарлик иши бўйича судда курашишга тайёр [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

"МЮ"нинг собиқ футболчиси Роналдунинг Мессидан қандай устун эканлигини тушунтирди [0]

Шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди [0]

Алонсо: «Рафинья дунёнинг энг яхши футболчиси эканига шубҳа йўқ» [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2150 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Мақсад – Осиё кубогида совринли ўринни эгаллаш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдида муҳим вазифа турибди. У ҳам бўлса, январь ойида Австралияда ўтадиган Осиё кубогида муносиб иштирок этиш. Хабарингиз бор, шу кунларда Миржалол Қосимов бошчилигидаги миллий термамиз мазкур турнирга қизғин тайёргарлик олиб бормоқда.

Терма жамоамизнинг БААда ўтказган биринчи ўйинидан сўнг Тошкентга қисқа сафари давомида SPORTS.uz мухбири термамизнинг тайёргарликлари ва БААда ўтказиладиган навбатдаги йиғин хусусида бош мураббий Миржалол Қосимов билан суҳбатлашди.

— Миржалол ака, авваламбор, БААда йиғин ўтказишдан кўзланган мақсад нима эди. Мана, биринчи йиғин якунланди ва иккинчиси бошланмоқда? Режалар нима эди ва нималарга эришдингиз?
— Бир нарсани айтишни истардимки, миллий чемпионат ўйинлари ноябрь ойида якунланди ва футболчилар таътилга чиқишди. Қисқа таътилдан сўнг биз Осиё кубогига тайёргарликка киришдик. Хабарингиз бор, 24 ноябрдан Тошкентда дастлабки йиғин бошланди. Бу бир ҳафталик йиғинимиз қайсидир маънода тикланиш бўлди. 1 декабрдан 14 декабргача бўлган вақт оралиғида БАА ўқув-йиғин машғулотларини ўтказдик. Бу йиғинда биз кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратдик. Чунки, бизда январь бўлишига қарамай Австралияда ёз бўлади. Бу эса жисмоний фаол фаслдир. Иссиқ ҳавода футболчилар чидамлилик талаб этилади.Бизнинг футболчилар ҳам шунга мос равишда ўз имкониятларини юқори даражага олиб чиқишлари зарур. Шу сабабли кунига икки маҳалдан, эрталаб ва кечқурун машғулотлар ўтказдик. Қумда, тренажёр залида ва майдонда машқлар бажардик.

— Миржалол Қўшоқович, ўтказилган ўртоқлик ўйинларидан кўнглингиз тўлдими?
— Биз БААдаги бу йиғинимизда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Булар – Янги Зеландиянинг “Окленд Сити” клуби ва Фаластин терма жамоалари билан ўйинлардир. Бу учрашувлар бизнинг жамоа сифатида шаклланишимиз учун зарур эди. Натижа бундай учрашувларда муҳим эмас. Биз бироз бошқача ўйин усулларини, тактик схемаларни ҳам қўллаб кўрдик. Мана, Бразилияда ўтган охирги жаҳон чемпионатида ҳам кўрдикки, кўплаб терма жамоалар 5-4-1 тактик схемасидан фойдаланишди. Бунинг самарадорлиги қанчалик эканини бу ўйинларда синаб кўрдик. Бу Австралиядаги ўйинларда асқотиши мумкин. Шунингдек, футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги муҳим бўлгани боис бу жамоалар билан ўйинга махсус тайёргарлик кўрганимиз йўқ. Футболчилар бироз чарчоқ ҳолатида майдонга тушишди.

— Мана, ҳозир Тошкентдасиз. Иккинчи йиғин ҳам айнан Дубайда ўтар экан. Бу сафар нималар режалаштирилмоқда?
— Иккинчи йиғинда учта ўртоқлик учрашуви — Иордания билан ва Ироқ термаси билан иккита ўйин режада бор. Биласизми, БААдаги дастлабки йиғинимизда айрим легионерларимиз ўз миллий чемпионатларидаги ўйинлари сабаб иштирок эта олишмади. Эндиги сафар уларнинг барчаси сафимизда бўлади. Булар — Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Баҳодир Насимов, Одил Аҳмедов. Ушбу футболчилар иккинчи йиғинга қўшилишади ва Осиё кубоги олдидан футболчилар бир-бирларини янада яқин тушуниб олишади, деган умиддаман. 21 декабрда Иордания, 25 ва 28 да Ироқ билан ўйинлар бўлади. Афсуски, биз бошқа спарринг-рақиблар топа олмадик. Иккинчи йиғиндаги асосий мақсадимиз ўйинни шакллантиришдир.

— Миржалол ака, сиз бу йил терма жамоаларимизнинг ўйинларига жуда кўплаб ёшларни жалб қилдингиз. Улар қанчалик ишончни оқлашди ва қай бирлари Осиё кубогида иштирок этади?
— Дарҳақиқат, футболда авлодлар алмашинуви ҳамма вақт бўлиб келган. Ёшлар келади ва тажрибали футболчилар ёнида пишиб етилади, катталар эса жамоани тарк этади. Бу йил ҳам миллий терма жамоа сафига жалб қилинган футболчилардан Жамшид Искандаров, Сардор Рашидов, Бобур Йўлдошев, Игорь Сергеев, Элдорбек Суюнов кабилар ўз ўйинларини топиб улгуришди. Буларнинг келажаги порлоқ. Улар ўз устида ишлашда давом этишлари лозим. Аста-секинлик билан уларга имкон бериб, терма жамоа ўйинига салбий таъсир ўтказмасдан ёшларни таркибга жалб қилмоқдамиз. Ўйлайманки, бу каби ёшлар Осиё кубогида миллий терма жамоамизнинг ўйинига ўз ҳиссасини қўшишади. Мен ҳеч қачон биргина футболчига ишониб қолмаганман. Футбол бу – жамоавий ўйин. Шу сабабли уларнинг жамоавий руҳини кўтариш, футболчиларнинг юрагида Ватан ҳиссини ўйғотиш керак. Ҳар бир машғулотда биз шунга эътибор қаратмоқдамиз.

— Осиё кубоги олдидан қандай вазифа қўйилди?
— Аслида Осиё кубогида иштирок этадиган жамоаларнинг бирортасини кучсиз деб бўлмайди. Биз ҳам рақибларни ўрганяпмиз, улар ҳам бизни ўрганишмоқда. Ўзим Шимолий Кореянинг ўйинини кўриб, кузатиб келдим. Ёрдамчим Бахтиёр Ашурматов ҳам “Кўрфаз кубоги” турнирида бўлиб Саудия Арабистони термасининг ўйинларини кузатиб, дискларини олиб келди. Барча рақибларимиз ҳақида маълумотлар тўплаб, ўрганиб бормоқдамиз. Бизнинг гуруҳимизга қайтадиган бўлсак, Саудия Арабистони, Шимолий Корея ва Хитой футболи кейинги йилларда анча ривожланди. Биз ҳам қараб турганимиз йўқ. Биз улардан кучлимиз ва гуруҳдан чиқишимиз лозим.

— Келинг, очиқроқ айтсак, мақсад қандай?
— Мақсад – совринли ўринни эгаллаш. Албатта, биз буни жуда қаттиқ истаймиз. ЎФФ президенти М.Усмонов томонидан бунинг учун бизга барча шароитлар яратиб берилди. Биз бу имкониятдан фойдаланган ҳолда ўзимизнинг яхши ўйинимиз ва натижаларимиз билан жавоб беришимиз керак. Мухлисларимиз буни анчадан бери орзиқиб кутишди. Биз ҳам уларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни берамиз.

— Миржалол ака, вақтингизни аямай биз билан суҳбат қилганингиз учун раҳмат...
— Норбек, яна бир гапни айтишни истардим. Мухлисларимизнинг терма жамоамиз ғалабасини қанчалик истаётганини биз ҳам тушуниб турибмиз. Шуни айтишим керакки, улар агарда буни бир марта истаса биз ўн чандон ортиқ истаймиз. Ҳозир жамоада ана шундай муҳит шаклланган. Футболчилар Ватан олдида, мухлислар олдида фақат ғалаба қозонишни исташади. Биз бунинг учун боримизни берамиз.

— Биз ҳам, мухлислар ҳам термамиз билан биргамиз ва ғалабали онларни кутиб қоламиз.

Норбек Ниёзов суҳбатлашди.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 10:23, 18.12.2014. Ўқилди: 5413 марта. Фикрлар: 24 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик