Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ кашфиётлари термаси билан танишинг

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қизиқарли томоша тез ўтади - яқиндагина старт олган ЕЧЛ гуруҳ босқичи ниҳоясига етди. Хорижлик касбдошларимиз  эса дарҳол илк бос­қичнинг энг ёрқин кашфиётларидан ўзига хос рамзий терма жамоа шакл­лан­ти­ришди. Эътиборли жиҳати шундаки, сараланганлар орасида 2 нафар футболчи ҳали 18 ёш(!)га ҳам тўлмаган. Марҳамат, кашфиётлар билан танишинг.

Дарвозабон: Фабиано (26 ёш, «Порту»)

Бу дарвозабонни ўз соатини интиқлик, сабр-бардош билан кутган футболчилар сирасига киритиш мумкин. Март ойида «аждаҳолар»нинг 35 ёшли посбони Элтон жароҳат туфайли сафдан чиққач, жамоа «Осасуна» билан биргаликда Ла-лигани тарк этган Андрес Фернандесни харид қилиш билан чекланди. Табиийки, бу қарор кўпчиликни таажжубга солганди. Бироқ кейинчалик маълум бўлишича, «Порту» бразилиялик дарвозабонларнинг ўзаро рақобатларидан унумли фойдаланиш бўйича устаси фаранг экан. Захирада мудраб юрган Фабиано янги кипер билан муносиб рақобатлашишини ҳис этиб, Элтоннинг ўрнини ундан тортиб олди. Шу тариқа гуруҳ босқичининг 5та учрашувидан 3тасини «қуруқ» ўтказди. Фабиано статистика бўйича тўпни муштлари билан урган ҳолда, жарима майдончасидан узоқлаштириш бобида етакчилар сафида бормоқда.

Ўнг Қанот ҳимоячиси: Антон Тиннерхольм (23 ёш, «Мальмё»)

Бу футболчи ҳайратланарли ўсишни қайд этди. Ахир атиги бир йил аввал ҳам камтарин «Отвидаберг»нинг ўртамиёна ҳимоячиси эди. Аммо «Мальмё» бош мураббийи Оге Харейде ундаги етакчилик иқтидори ва яширин ноёб қобилиятни вақтида пайқади. Натижада ҳимоячи бор маҳоратини кўрсатмасдан туриб, «Мальмё»нинг етакчиси даражасига кўтарилди. Қўшимчасига миллий жамоасининг январь ойидаги йиғинига таклиф олди. Хусусан, «Ювентус»га қарши ўйиндаги ҳаракатларидан кейин Европанинг бир қатор клублари Антонга жиддий қизиқиб қолишди. Бундан ташқари, Харейде ўз шогирдини 4-4-2 схемасида ўнг қанот ҳимоячиси позициясида кўпроқ манфаат келтиришини тахмин қилмоқда. Антон гуруҳ босқичининг сўнгги турида «Олимпиакос» билан кечган баҳсда айнан шу чизиқда ўйнаб, ЕЧЛдаги илк ассистентлигини нишонлади. Ўзи ҳам гол муаллифи бўлиши мумкин эди, фақат бунга дарвоза тўсини монелик қилди.

Марказий ҳимоячи: Шансель Мбемба (20 ёш, «Андерлехт»)

Конголик 20 ёшли футболчи енгилмас қўрғондек туюлади. Унинг бўйи унча баланд бўлмасада, чаққон ҳаракатлари билан бу камчилигини сездирмайди. Яккакурашларда Шансель билан беллашадиган футболчи йўқдек. Қаранг, у тўп учун курашган 24та ҳолатнинг 23тасида ғолиб чиқди. «Андерлехт»нинг «Галатасарой» устидан қозонган ягона ғалабаси ҳам Мбембанинг ижоди - ўшанда у «дубл»­га эришганди. Қизиғи шундаки, Шансель 6та учрашувда дарвоза томон атиги 2 марта зарба йўллади ва иккиси нишонга аниқ борди.

Марказий ҳимоячи: Андреа Ражи (30 ёш, «Монако»)

Замон тез ўзгармоқда. Бундан атиги бир йил аввал князлик клубида Радамель Фалькао ва Хамес Родригес энг ёрқин юлдузлар ҳисобланишарди. Энди асосий ролни Ражига ўхшаган футболчилар бажаришмоқда. Тажрибали ва шижоатли италиялик учун бу мавсум ЕЧЛдаги дебют ҳисобланади. У масъулиятли турнирда Леонарду Жардим ишончини тўла оқлади. Айниқса, «Зенит»га қарши кечган беллашувда юксак савияни намойиш этди. 6та учрашувда бор-йўғи 1та гол қўйиб юборгани «Монако» ҳимоясининг салоҳиятидан далолат.

Чап Қанот ҳимоячиси: Тин Едвай (19 ёш, «Байер»)

Ҳа, хорватиялик ёш футболчи асли ўнг қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Бироқ айнан қарама-қарши позицияда барчани ўзига қаратди. Тин ҳам «Зенит» билан баҳсда ўта ишончли ўйнади. Ваҳоланки, у Халкдек ўта хавфли ҳужумчини зарарсизлантириш вазифасини олганди. Тин доимо шу позицияда ўйнагандек, масъулиятли дамларда ҳам эсанкираб қолмади. Рақибнинг юксак савиясига парво қилгани йўқ. Яъни хорватиялик футболчи таниқли ҳужумчиларга кучи етмай қолиши мумкинлигини ҳатто хаёлига келтирмади. Бу 19 ёшли ҳимоячи учун тенгсиз фазилатдир.

Марказий ярим ҳимоячи: Юри Тилеманс (17 ёш, «Андерлехт»)

Юри ўтган мавсум  ЕЧЛ тарихидаги энг ёш бельгиялик футболчи сифатида эътироф этилганди. Энди 17 ёшида нуфузли мусобақада мунтазам тўп сура олишини намойиш этди. Тўғри, унинг ўйини камчиликлардан холи эмас - тўпни йўқотиб қўйиши «Андерлехт»ни хавфли ҳужумлар остида қолишига сабаб бўлди. Лекин алоҳида иқтидорини инкор этишнинг иложи йўқ. Жисмоний қудратини бироз ошириб, тўп учун курашларда устунликка эришса, терма жамоада ҳам муваффақиятли тўп суришига шубҳа йўқ.

Марказий ярим ҳимоячи: Вилльям Карвалью (22 ёш, «Спор­тинг»)

Жамоаси гуруҳдан чиқолмаган бўлсада, Карвальюни айблашга ҳеч қандай асос йўқ. У ҳимоя чизиғини ҳужум билан боғлайдиган ўйинчи вазифасини бажарди. «Спортинг»нинг барча ҳужумлари айнан Вилльям орқали амалга оширилди. Қолаверса, у бир марта самарали тўп узатиш баробарида рақибларнинг талайгина ҳужумларига кўксини қал­қон қилди. Фақат «Челси»га қарши баҳсда ишончли тўп суролмади. Айтиш жоиз, айнан шу учрашувда барча жамоадошлари бирдек бўш ўйин намойиш этишди.

Марказий ярим ҳимоячи: Дэви Классен (21 ёш, «Аякс»)

«Аякс» таркибидан ўтган йилнинг декабрида жой олган ва 3та учрашувда 5та гол, битта ассистентликни ўз ҳисобига ёзиб қўйган Классендан Кристиан Эриксен жасоратини кутишганди. Бироқ баҳорда футболчи шиддатни пасайтирди. Франк де Бур эса уни орқароққа суриб, тажовузкорроқ тўп суришга ундади. Натижада ёш йигитча «Аякс»нинг ЕЧЛ­даги етакчиларидан бирига айланди. Ҳимояга яқинроқ ҳудудда ҳаракатланишига қарамай, ҳужумкорликни унутмади (2та гол ва битта самарали тўп узатиш). Энди унда маҳоратини мукаммал даражага кўтариши учун йўналишлар етарли. Масалан, тўпни орқага ёки ёнга оширишдан кўра, олдинга йўллаши кўпроқ манфаат келтиради. Иккинчи қаватда ҳам янада самаралироқ ўйнаши мумкин. Ахир бўйи нақ 185 сантиметрга тенг.

Ҳужумчи: Дани Абало (27 ёш, «Лудогорец»)

Португалия ва Испанияда муносиб ўрнини тополмай, сегундадан юқорига кўтарилолмаган Абало «Лудогорец»да асосий таркиб ўйин­чиси саналмасди. Аммо «Энфилд»­ни «нокаут»га учратган гол унга нисбатан муносабатни ўзгартириб юборди. Шу тариқа испаниялик ҳужумчи амплуадоши Эшпинью билан болгар клубининг етакчи жуфт­лигини ташкил қилди. Дани дарвозасини нишонга олишдан кўра, жамоадошларини қулай вазиятга чиқаришни кўпроқ хуш кўради. Лекин шунга қарамай, қачондир бўлажак набиралари олдида мақтанишга ҳақли: «Олис ўтмишда мен «Лудогорец» шарафини ҳимоя қилиб, «Ливерпул»дек кучли рақиб билан 2та баҳсда гол урганман!»

Ҳужумчи: Лука Зуффи (24 ёш, «Базель»)

Бу футболчининг «Базел»да пайдо бўлиши мураббийнинг ротация имкониятини оширишга қаратилган чора сифатида эътироф этилганди. Бироқ 24 ёшли футболчи ҳозирда чемпион жамоа­нинг етакчисига айланиб улгурди. Мурат Яқин ўрнини эгаллаган Паулу Соуза жамоани ҳимоявий услубдан ҳужумкор футболга мослаштира бошлади. Шу тариқа марказий ярим ҳимоячи Зуффининг ҳужум чизиғида тўп суришига имконият туғилди. Ҳозир у эркин мусаввир мақомида олдинги чизиқнинг турли нуқталарида ҳаракатланади. 24 ёшли футболчи ЧЛ доирасидаги 4та учрашувда ўз жамоадошларини 14 марта қулай вазиятга олиб чиқди, 2та голга ассистентлик қилди.

Ҳужумчи: Брил Эмболо (17 ёш, «Базель»)

17 ёшли ўсмир туғилган кунидан бир ой ўтгач, «Базел»да ўз дебютини нишонлади. Мана, энди бу ҳужумчи асосий таркибдан мунтазам жой олиб, чинакам мўъжизалар яратмоқда. Эмболо - ўта чидамли атлет, тўпга ўч, ажойиб, кучли зарба соҳиби. Камчиликларига келсак, бу ёшликдаги тажрибасизликка боғлиқ. Брил ҳар қандай вазиятда дарвозага зарба йўллаш ҳақида ўйлайди. Шу сабаблими, қулайроқ вазиятда турган жамоадошларини сезмай қолади. Яна ҳимояланишни ёқтирмайди. 4та учрашувда майдонга тушган ёш ҳужумчи рақиблар дарвозаси томон 12 марта зарба йўллади, 1та гол ва самарали тўп узатишни амалга оширди. Ёш иқтидор соҳибига «МЮ» совчи қўйганди. Бироқ «Базель» у билан шартнома муддатини узайтириб, хавфни бартараф этди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 21:15, 20.12.2014. Ўқилди: 6221 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик