Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 05.11.2025 01:00
      • Атлетико
      • 3:1
      • Юнион
      • 05.11.2025 01:00
      • Буде-Глимт
      • 0:1
      • Монако
      • 05.11.2025 01:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Спортинг
      • 05.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 1:0
      • Реал Мадрид
      • 05.11.2025 01:00
      • Олимпиакос
      • 1:1
      • ПСВ
      • 05.11.2025 01:00
      • ПСЖ
      • 1:2
      • Бавария
      • 05.11.2025 01:00
      • Тоттенхэм
      • 4:0
      • Копенгаген
      • 05.11.2025 22:45
      • Пафос
      • 1:0
      • Вильярреал
      • 05.11.2025 22:45
      • Қорабоғ
      • 2:2
      • Челси
      • 06.11.2025 01:00
      • Аякс
      • 0:3
      • Галатасарой
      • 06.11.2025 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Барселона
      • 06.11.2025 01:00
      • Интер
      • 2:1
      • Қайрат
      • 06.11.2025 01:00
      • Манчестер Сити
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 06.11.2025 01:00
      • Ньюкасл
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 06.11.2025 01:00
      • Марсель
      • 0:1
      • Аталанта
      • 06.11.2025 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Байер
  • Элит ОЧЛ
      • 05.11.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Ульсан Хёндэ
      • 05.11.2025 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 3:1
      • Шангхай Шенхуа
      • 05.11.2025 17:15
      • Истерн
      • 0:7
      • Ратчабури
      • 05.11.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 0:1
      • Гамба Осака
      • 05.11.2025 18:45
      • Ал-Васл
      • 2:2
      • Ал-Муҳаррақ
      • 05.11.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 1:1
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 05.11.2025 21:00
      • Холидия
      • 0:0
      • Андижон
      • 05.11.2025 21:00
      • Аз-Завра
      • 2:1
      • Истиқлол Душанбе
      • 05.11.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 4:0
      • Гоа
      • 05.11.2025 23:15
      • Ал-Виҳдат
      • 1:1
      • Истиқлол
      • 06.11.2025 15:00
      • Макартур
      • 2:1
      • Конган Ханой
      • 06.11.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 1:2
      • Бангкок Юнайтед
      • 06.11.2025 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 1:1
      • Тампинес Роверс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 60
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 27 55
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 27 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 27 25
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро
27-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
27-тур Сўғдиёна 3-0 Қизилқум
27-тур Машъал 1-0 Қўқон-1912
27-тур Пахтакор 4-2 Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9060 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шацких ва бошқалар: МДҲнинг энг сара ҳужумчилари ТОП-7

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / МДҲ воқеалари / Энг яхши футболчилар танлови
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жаҳон футболида ажойиб ўйинлари ва киритган чиройли голлари билан мухлислар ёдида қолган ҳужумчилар талайгина. Миллионлар ўйини ишқибозлари бундай тўпурарлар ҳақида узоқ вақтгача гапириб юрадилар. 

Эътиборлиси, МДҲ мамлакатларидан чиққан футболчилар орасида ҳам мухлислар оғзига тушган бир қатор истеъдодли ҳужумчилар мавжуд. Сизларни ана шундай голеадорлар еттилиги билан таништириб ўтамиз. 

1. Андрей Шевченко. 

Shevchenko.jpg

Андрей Шевченко – сўзсиз ушбу рўйхатнинг биринчи ўрнида. Киевнинг “Динамо” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланувчи Шева жаҳон футболида ўз номини қолдира олган футболчилардан бири саналади. Кўплаб мухлисларнинг ёқимтойи бўлган украин ўғлони футболчилик фаолияти давомида жуда кўплаб унвон ва совринларга сазовор бўлган. “Динамо Киев”, “Милан” ва “Челси” каби машҳур жамоалар шарафини ҳимоя қилган Андрей 1999 йилги Украина чемпионати якунларига кўра йилнинг “Энг яхши футболчиси” унвонига эга чиққанди. Айнан мана шу соврин Шева учун мисилсиз муваффақиятлар дебочаси бўлиб ҳизмат қилди. Боиси украиналик ҳужумчи 1999, 2001 ва 2006 йилларда УЕФА Чемпионлар Лигаси тўпурари бўлишга эришади. 

Фаолияти давомида икки бор Италия А серияси тўпурарлигини қўлга киритган Шевченко 2004 йилда “Олтин тўп”га сазовор бўлади. 2006 йилда 30,5 миллион доллар эвазига “Челси”га кўчиб ўтган футболчи фаолиятида тушкунлик даври бошланди. Кетма-кет жароҳатлар ва омадсиз учрашувлар Шева фаолиятидаги пасайишдан далолат берарди. Лондон супер клубида ишлари юришмаган Андрей Шевченко яна “Милан”га қайтади. Аммо қайтиш унчалик ҳам муваффақиятли чиқмайди. Футболчини “Милан”да ҳам жароҳатлар таъқиб этади. Сўнгра Украинанинг 6 карра энг яхши футболчиси 2012 йилда қадрдон клуби – “Динамо Киев”да футболчилик фаолиятига якун  ясайди.
 
2. Максим Шацких. 

Шацких.jpg

Ўзбекистон терма жамоаси
сафидаги ўйинлари билан юртимиз футбол ишқибозлари қалбидан жой олган Максим Шацких ҳам МДҲнинг сара ҳужумчилар ТОП-7 лигидан жой олган. Шацких ҳам кўплаб жамоавий ва шахсий соврин-у унвонлар эгаси ҳисобланади. 1978 йилда Тошкентда туғилган Максим футболдаги илк сабоқларини “Пахтакор” футбол мактабида олади. 1999 йилдан “Динамо Киев” футболчисига айланган ўзбекистонлик ҳужумчи аста-секинлик билан машҳурлик зинапояларидан кўтарила бошлайди. Киевликлар сафида 10 мавсум ўйнаган Шацких ўзининг урган муҳим ва чиройли голлари билан жамоаси муваффақиятларига улкан ҳисса қўшганини эътироф этиш жоиз. Футболчи 1999/00 ва 2002/03 мавсумлар якунида Украина чемпионати тўпурари бўлишга эришади. “Динамо” сафида жами 215 та учрашувда майдонга тушган “супер Макс” 97 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлади. 

2009 йилда эса ҳамюртимиз Киевнинг бошқа бир клуби - “Арсенал”га кўчиб ўтди. “Тўпчилар” учун 55 та учрашув ўтказиб, 14 та гол киритишга эришган Макс ҳозирда “Говерла” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. У эришган ютуқларга тўхталсак, Максим 2012 йилда Олег Блохин номидаги украин тўпурар ҳужумчилар клуби аъзосига айланган. Украина чемпионатида 124 та гол уришга муваффақ бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси бу борада мутлоқ рекордчи саналади. Қолаверса, Шацких 2005 йилда ОФК томонидан йилнинг “Э нг яхши футболчиси” бўлишга даъвогар футболчилар учлигига киритилгани диққатга сазовордир.
 
3. Андрей Воронин. 

voronin.jpg
Украиналик ҳужумчи - Андрей Воронин ўз фаолияти давомида жуда кўплаб клубларда ўйнашга ва кўп бора шов-шув кўтаришга эришган. 1979 йилда Одесса шаҳрида туғилган Андрей дастлаб “Черноморец” жамоасида ўйнай бошлаган. Ёш футболчининг иқтидорини сезган “Боруссия Мёнхенгладбах” жамоаси скаутлари уни 16 ёшлигидаёқ Германияга олиб кетишади. 1996 йилда у ерга борган Андрей тезда ўзини кўрсатади ва бир йилдан сўнг “Боруссия”нинг асосий таркибида ўйнай бошлайди. Икки мавсум ажойиб ўйин намойиш этган ёш ўйинчи кутилмаганда жароҳат олади ва Воронин учун 2000 йилги мавсум эрта тугайди. Аксига олиб унинг жамоаси ҳам Бундеслигадан тушиб кетади. Шунда украиналик ҳужумчи янги жамоага ўтишга қарор қилади. “Майнц 05”га кўчиб ўтган Воронин Юрген Клопп қўл остида чин маънода “порлай” бошлайди. Кетма-кет урилган голлар натижасида Андрей Воронинни кўпчилк таний бошлайди. Натижада унга турли жамоалардан “совчилар” кела бошлайди.  Узоқ ўйланишлардан сўнг Андрей “Кёльн”га ўтишга қарор қилади. Аммо “эчкилар” жамоасида унинг ишлари унчалик юришмайди. Бу жамоада икки мавсум ўйнаб, сўнг “жаҳонгашта” Воронин “Байер” футболчисига айланади. “Доришунослар” сафида эса Андрей Воронин тезда асосий фигуралардан бирига айланишга эришади. Украина терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати-2006 да ёмон иштирок этмаган “узунсоч” Воронин яна кетиш тараддудига тушиб қолади. 

Энди у Англияга йўл олади. Уни “Ливерпул”даги саргузаштлар кутарди. Кучли рақобатга қарамасдан, инглиз клуби асосий таркибидан жой ола билган ҳужумчи “Ливерпуль” таркибида яхши ўйин кўрсатади. Бу жамоада уч ажойиб мавсумни ўтказган тажрибали ва қўним топмас украин футболчиси яна Германияга қайтади. Бу гал Берлиннинг “Герта”сига кўчиб ўтган футболчи немис клубида ҳам бир мавсум ўйнади, холос. Кейин “Динамо Москва” таклифини қабул қилган Андрей Воронин шу йил бошига қадар мазкур клубда фаолият олиб борди. Кўриб турганингиздек, Украина терма жамоаси сафидаги ажойиб ўйинлари билан мухлислар ёдида қолган Андрей Воронин фаолияти давомида бирор жамоада муқим ўйнаган эмас. Аммо у қай жамоада фаолият олиб бормасин, доимо рақобатдан қўрқмаган ва асосий таркибдан жой олишнинг уддасидан чиққан.

4. Александр Кержаков. 

kerjakov.jpg
Александр Кержаков ҳам МДҲ мамлакатларидан чиққан машҳур ҳужумчилардан бири саналади. Ёшлигидан “Зенит” футбол мактабига қатнаган Александр 19 ёшлигидаёқ Санкт-Петербург жамоаси таркибида дебют қилишга муваффақ бўлади. 2002 йилда эса Россия ёшлар термасидан таклиф олади. Қизиқ жиҳати шундан иборат-ки, ўша йилнинг ўзида у Россия чемпионати тўпурари бўлишга ҳам эришади. Секин-асталик билан кўпчилк эътиборини ўзига қарата бошлаган иқтидорли ҳужумчига бир қатор кучли жамоалар таклиф билан чиқа бошлашади. Ва ниҳоят 2006 йилда  Кержаков Ла Лигага йўл олади. “Севилья” сафига кўчиб ўтган рус футболчисининг ишлари дастлаб “силлиқ” кечади. Аммо клубни Хуанде Рамос тарк этгач, янги келган мураббий - Маноло Хименес россиялик ҳужумчига асосий таркибда жой йўқ эканини айтади. Сўнг Кержаков 2008 йилда “Динамо Москва”га ўтишга мажбур бўлади. “Динамо”да бир муддат ўйнаган футболчи яна ўз ўйинини намойиш эта бошлайди. Тез-тез рақиб дарвозасини ишғол қилиниши яна грандлар эътиборини Александр Кержаковга қаратишига сабаб бўлади. Жонажон клуби – “Зенит”дан тушган таклифни рад эта олмаган футболчи яна Санкт-Петербургга қайтади. Ўз уйида, ўзига қадрдон футболчилар орасида ўзини янада эркинроқ ҳис эта бошлаган Кержаков яна “очилади” ва  тез-тез голлар кирита бошлайди. Натиажада терма жамоадан таклиф олган тажрибали ҳужумчи Евро-2012 да иштирок этишга муввафақ бўлди. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, Александр Кержаковнинг футболчилик фаолияти ёмон ўтгани йўқ ва у ушбу рўйхатдан жой олишга ҳақли, назаримизда.

5. Андрей Аршавин. 

arshavin.jpg
Россиялик ҳужумчи ҳақида гап кетганда, биринчи навбатда унинг “Ливерпул”га 4 та гол киритгани ёдга олинади. Ҳа, Андрей Аршавин 2009 йилнинг апрелида бўлиб ўтган “Ливерпуль” – “Арсенал” учрашувида “покер”га эришиб, бутун дунё эътиборини ўзига қарата олганди. Ёшлигида аслида шахматга меҳр қўйган Андрей отасининг қистови билан футбол мактабига қатнай бошлайди. Дастлаб ўзи хушламаган ўйин кейинчалик Андрей Аршавинни бутунлай “асир қилиб” олади. 1981 йилда туғилган футболчи 19 ёшлигидаёқ “Зенит”нинг асосий таркибида дебют қилишга муваффақ бўлгани диққатга сазовордир. Аста-секин маҳоратини ошириб борган Андрей жамоасининг асосий ҳужум қуролига айланади. Қолаверса у Россия терма жамоасига ҳам жалб этила бошланади. Евро-2008 даги муваффақиятли иштирокдан сўнг рус футболчиларига ғарб жамоалари ҳам эътибор қарата бошлашди. Шу қаторда Андрей Аршавинга ҳам бир қатор грандлардан “совчилар” кела бошлайди. Ва ниҳоят 2009 февралда рус ҳужумчиси Англиянинг “Арсенал” жамоаси футболчисига айланади. Таъкидлаш жоиз-ки, Аршавин учун “тўпчилар” таркибидаги дастлабки икки мавсум жуда ажойиб ўтади. Юқорида таъкидлаганимиздек, Аршавин хатто “Энфилд”да “Ливерпуль” дарвозасига 4 та тўп киритиб, мазкур стадионда “покер”га эришган дастлабки футболчига айланади. Аммо 2011 йилги мавсум бошлангач, Андрей Аршавин Арсен Венгер ишончини йўқота бошлайди. 

Россиялик ҳужумчи асосий таркибда деярли кўринмай қолади. Фаолиятида пасайиш бўлаётганини сезган футболчи  “Арсенал”дан ўзини “Зенит”га ижарага беришларини сўрайди. Дастлаб 2012 йилда қадрдон жамоасига ижара асосида ўтган тажрибали ҳужумчи ўша йилнинг ёзидан бошлаб яна бутунлай “Зенит” футболчисига айланди. Спаллетти Андрейни асосий таркибда тушира бошлайди. Аршавин ҳам унинг ишончини оқлаб, бирин-кетин голлар киритади. Аммо жамоага португал мутахассиси Виллаш-Боаш келгач, Андрей Аршавин “Зенит”да ҳам асосий таркибда туширилмай қўйди. Ҳа, ҳар қандай юлдуз футболчи ҳам қачондир асосий таркибдаги ўрнини ёшроқ, шижоатга тўла ёшларга бўшатиб беришга мажбур бўлади. Бу ҳаёт ҳақиқати. Шундай бўлса-да, Андрей Аршавин ўз вақтида кўплаб ёш болакайларнинг кумирига айлангани – бор гап!  

6. Шота Арвеладзе. 

arveladze.jpg
Арвеладзе – грузин футболи тарихидаги энг омадли легионердир. 1973 йилда Тбилисида туғилган Шота Арвеладзе Грузия пойтахтининг “Динамо” жамоасида футбол сабоқларини олган. 18 ёшидаёқ асосий таркиб ўйинчисига айлана олган Шота чиндан юксак истеъдод соҳиби эди. Буни сезган бир қатор ғарбнинг гранд жамоалари уни ўз сафларида кўришни истаб қолишади. Бундай жамоалар ичида “чаққонроқ” чиққан “Трабзонспор” 1993 йилда Арвеладзени сотиб олади. Турк жамоасига тезда киришиб кетган грузиялик ёш ҳужумчи  Трабзонспор”нинг асосий ҳужум қуролига айланади. Бирин-кетин голлар кирита бошлаган 20 ёшли футболчи чемпионат якунига кўра тўпурарликни қўлга киритади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозим-ки, Шота Арвеладзе – Туркия чемпионатида тўпурарликни қўлга киритган илк хорижлик футболчига айланганди. Ўша мавсум Шота ва унинг жамоаси Туркия Кубогига ҳам эга чиқади. Аммо ёш футболчи келаси мавсумни кутилмаган жароҳат сабаб ўтказиб юборади. Бу орада клуб билан муносабатлари бузилган грузин жамоадан кетиш тараддудига тушиб қолади. Шу тариқа Шота Арвеладзе Туркиядан Голландияга йўл олади. У “Аякс” футболчисига айланади. 

Лаудруп, Литманен, де Бур, Гронкъяер, Блинд, Олисе, Бабангида каби машҳур футболчилар тўп сурадиган “Аякс”да ўзини “йўқотиб” қўймаган Шота асосий такибдан муқим жой эгаллашга муваффақ бўлади. Тезда жамоа мухлисларининг ёқимтойига айланган футболчига Йохан Кройфдан сўнг бўш турган 14-рақам берилади. Ўзини ҳар томонлама яхши кўрсата бошлаган Арвеладзе тезда клубда ҳаммага ёқиб қолади. Аммо уни жароҳатлар таъқиб эта бошлайди. Бу орада голланд клубида мураббий аламашади ва янги мураббий ўз футболчиларини жамоага олиб келади. Шота Арвеладзе эса кетишга мажбур бўлади. У энди “Глазго Рейнжерс” клубига бориб қўшилади. 7 миллион доллар эвазига шотланд клубига ўтган Грузия термаси футболчиси тезда жамоанинг асосий фигурасига айланиб олади. Жамоа лидери сифатида “Рейнжерс”ни чемпионлик ва Кубок соҳиблигига етаклаган грузин ҳужумчиси келаси мавсум яна ўша жароҳатлар билан тўқнашади. Бутун фаолияти давомида жароҳатлар ҳамроҳи бўлган Шота кейинроқ “АЗ” ва “Леванте” жамоалари сафида ҳам тўп суради. Кўплаб жамоаларда, кўплаб чемпионатларда тўп сурган Шота Арвеладзе ўзи ўйнаган клубларда ҳеч ҳам йўқолиб қолмаганини эътироф этиш лозим. У доимо жамоа етакчисига айлана олган. 

7. Генрих Мхитарян. 

mxitaryan.jpg
Арманистон терма жамоаси етакчиси Генрих Мхитарян ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган МДҲлик футболчилар орасида энг машҳурларидан бири саналади. 25 ёшли ҳужумчи Дортмунднинг “Боруссия”си сафида ўзининг ажойиб ўйинларини намойиш этмоқда. Аммо у Бундеслигага кўчиб ўтгунга қадар ҳам узоқ йўлни босиб ўтган. 1989 йилда Ереванда туғилган Генрих 7 ёшлигидан бошлаб “Пюник” футбол академиясига қатнай бошлаган. Ёш иқтидор эгасининг катта салоҳиятини сезган арман жамоаси раҳбарияти уни 2003 йилда “Сан-Паулу” клуби базасига тажриба оширгани юборади. У ерда бир қатор кучли мутахассилар қўл остида шуғулланиб, маҳоратини оширган Генрих ҳозирга қадар ўша ерда орттирган дўстлари билан португал тилида суҳбатлашиб туради. Юртига қайтагач ўз устида янада қаттиқроқ ишлай бошлаган футболчи 2009 йилда Донецкнинг “Металлург” клубига кўчиб ўтди. Мазкур клуб сафида чиндан “порлай” олган Мхитарян ўша йилнинг ўзида Арманистонда йил якунларига кўра “Энг яхши футболчи” деб топилди. Бу эса бир қатор грандлар эътиборини тортди. 
Натижада бир йил ўтиб ёш ҳужумчи “Шахтёр” аъзосига айланди. “Кончилар” сафида Мхитаряннинг ўйини қандай ажойиб кўриниш олганидан ҳаммамиз хабардормиз. “Шахтёр”нинг етакчиларидан бирига айлана олган Мхитарян 2012 йилда ОАВ томонидан МДҲнинг “Энг яхши футболчиси” дея эътироф этилди. Борган сари танилиб борган ҳужумчига секин-аста Европанинг гранд жамоаларидан таклифлар келиб туша бошлади. Узоқ ўйлаган Генрих “Боруссия Дортмунд”га ўтишга қарор қилди. Кўриб турибмиз-ки, у хато қилгани йўқ. Мхитарян “сариқ-қоралар”нинг етакчиларидан бирига айланиб бормоқда. Ишонч билан айтиш мумкин-ки, агар арманистонлик футболчи ўсишдан тўхтаб қолмаса, янада кучлироқ клубларда тўп суриш имкониятига ҳам эга. 

Азиз ўқувчилар, кўриб турганингиздек, МДҲ мамлакатларидан ҳам жаҳон даражасидаги юлдуз ҳужумчилар етишиб чиқмоқда. Улар орасида ўзбек футболчилари бор экани эса барчамизни қувонтирмай қўймайди, албатта. Умид қиламиз-ки, яқин вақтлар ичида Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ҳужумчилар орасида ҳам Генрих Мхитарян, Андрей Аршавин ва Андрей Шевченколар каби Европанинг гранд жамоаларида тўп сурадиган футболчилар етишиб чиқади. 

Зоҳирбек Акрамхонов тайёрлади.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 21:29, 20.12.2014. Ўқилди: 8283 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Нефтчи Зоран Марушич 8
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
9 Бунёдкор Луис Качорри 8
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.